Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бердақ номидаги қорақалпоқ давлат университети


Download 1.17 Mb.
bet44/64
Sana09.02.2023
Hajmi1.17 Mb.
#1182447
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   64
Bog'liq
Комплекс бтф узб 2018 (2)

бюджет субвенцияси - қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда муайян мақсадларга сарфлаш шарти билан юқори бюджетдан қуйи бюджетга қайтармаслик шарти билан ажратиладиган пул маблағлари;
бюджет дотацияси - ўз даромадлари ва бюджетни тартибга солувчи бошқа маблағлар етишмаган тақдирда қуйи бюджетнинг харажатлари билан даромадлари ўртасидаги фарқни қоплаш учун юқори бюджетдан қуйи бюджетга қайтармаслик шарти билан ажратиладиган пул маблағлари;
айланма касса маблағи меъѐри - молия йилида Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ва маҳаллий бюджетлар ҳисобварақларида туриши мумкин бўлган пул маблағларининг қонун ҳужжатлари билан белгиланадиган энг кам миқдори;
Бюджет жараѐни - давлат бюджетини тузиш, кўриб чиқиш, қабул қилиш, ижро этиш, ижроси юзасидан назоратни олиб бориш, ижроси бўйича ҳисоботларни тайѐрлаш ва тасдиқлаш юзасидан қонун ҳужжатлари билан тартибга солинадиган жараѐн .
Молия йили - биринчи январдан ўттиз биринчи декабр куни охиригача бўлган вақтни ўз ичига олувчи давр.
Бюджет сўрови - бюджет таснифи бўйича тушумларни шакллантириш ва бюджетдан маблағ ажратиш тўғрисидаги сўров.
Бюджет ташкилоти - зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш билан боғлиқ бўлган ўз фаолиятини амалга ошириши учун Давлат бюджетидан маблағ ажратиш назарда тутилган ва бу маблағ молиялаштиришнинг асосий манбаи ҳисобланадиган вазирлик, давлат қўмитаси, идора, давлат ташкилоти.
Бюджет жараѐнинг босқичлари - бюджет лойиҳаси тузиш, кўриб чиқиш ва тасдиқлаш,ижро этиш ва назорат қилиш, ижроси бўйича ҳисобот тайѐрлаш.
Бюджетни ижро этиш бюджетнинг даромадлар ва харажатлар қисмининг бажарилиши.
Давлат молияси -давлатни керакли иқтисодий, ижтимоий ва сиѐсий функцияларини бажариш учун пул маблағлари билан таъминлашга ундалган молия тизимининг муҳим бўғинидир.
Мақсадли фондлар - Молия тизимининг муҳим тизимларидан бири бўлиб, марказий ва маҳаллий ўз-ўзини бошқариш органлари ихтиѐридаги ва маълум мақсадга йўналтирилган пул ресурслари йиғиндисидир.

Download 1.17 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   64




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling