Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бердақ номидаги қорақалпоқ давлат университети


Download 1.17 Mb.
bet42/64
Sana09.02.2023
Hajmi1.17 Mb.
#1182447
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   64
Bog'liq
Комплекс бтф узб 2018 (2)

Миллий хўжаликка (иқтисодиѐтга) қилинадиган харажатлар - катта масштабларда янги саноат корхоналарини қуриш, замонавий ин-дустриал асосда қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини ривожлан-тириш, транспорт, алоқа ва иқтисодиѐт бошқа тармоқларининг тех-никавий қайта қуролланишини таъминлашга имкон яратади.
Давлат бюджетининг мудофаа харажатлари - давлатнинг ўз мудо-фаа қобилиятини мустаҳкамлаши кераклиги билан боғлиқдир. Бюджет маблағлари ҳисобидан Қуролли Кучларнинг барча турлари молиялаштирилади.
Бошқарув харажатлари - бошқарув (давлат ҳокимияти ор-ганлари, суд ва прокуратура органлари, фуқароларнинг ўз-ўзини бош-қарув органлари) харажатлари давлат органлари фаолиятининг молия-вий асосини ташкил этиб, жамият ҳаѐтининг барча соҳаларига раҳ-барлик қилишга имкон яратади.
Бюджетдан молиялаштириш - режада кўзда ту-тилган тадбирларни амалга ошириш учун субъектларга бюджетдан маблағларни тақдим этиш тизими тушунилади.
Бюджетдан маблағ ажратиш - қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда Давлат бюджетидан бюджет ташкилотларига ҳамда бошқа бюджет маблағлари олувчиларга ажратиладиган пул маблағлари;
Бюджет ташкилотларининг харажатлар сметаси - бу бюджет ташкилотлари томонидан бир молия йили давомида давлат бюджетидан маблағ олиш мақсадида тузадиган ва бевосита ўзи тегишли бўлган молия органлари томонидан рўйхатдан ўтказиладиган ва тасдиқланадиган молиявий режа ҳисобланади.
Республика бюджети - Давлат бюджетининг умумдавлат тусидаги тадбирларни молиялаштиришда фойдаланиладиган қисми бўлиб, унда даромадлар манбалари ва улардан тушумлар миқдори, шунингдек молия йили мобайнида аниқ мақсадлар учун ажратиладиган маблағлар сарфи йўналишлари ва миқдори назарда тутилади;
Қорақалпоғистон Республикасининг бюджети - Давлат бюджетининг Қорақалпоғистон Республикаси пул маблағлари фондини ташкил этувчи бир қисми бўлиб, бюджетда даромадлар манбалари ва улардан тушумлар миқдори, шунингдек молия йили мобайнида аниқ мақсадлар учун ажратиладиган маблағлар сарфи йўналишлари ва миқдори назарда тутилади.

Download 1.17 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   64




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling