1. Ўқув дастури умумий талаблари
Дастур номи
|
Конструкцион материаллар
|
Ажратилган соат
|
40
|
Ўқитувчининг машғулотида қатнашиб ўзлаштирилиши лозим бўлган мавзулар сони
|
20
|
Дастурнинг мақсади
|
«Конструкцион материаллар» фани моҳияти, кенг
қўлланиладиган металлар, қотишмалар ва нометалл конструкцион материалларнинг олиниш асослари, уларнинг хоссалари, совуқ ва иссиқ холда ишлов бериш, шунингдек машинасозлик технологияси асосларини илмини ўзлаштириш кўзда тутади.
|
Ўзлаштириш (ўқитиш) натижалари
|
«Конструкцион материаллар» фани машинасозликда кенг кўламда ишлатиладиган металл ва металлмас материаллларнинг тузилиши
Конструкцион материалларнинг асосий хоссаларини ўзлаштиришдан иборат
|
Билимлар
|
қора ва рангли металлар металлургияси,
металшунослик асослари, пластмассалар,
қуймакорлик, босим билан ишлаш,
пайвандлаш, кесиш ва кавшарлаш,
металларни кесиб ишлаш ва дастгоҳларнинг умумий тузилиши, турлари ва ишлатилишини билиши;
|
Кўникмалар
|
металлар ва қотишмаларнинг тузилиши ва хоссаларини билган ҳолда улардан енгил, юқори сифатли, арзон маҳсулотлар (деталлар) тайёрлаш технологиясини эгаллаш;
пайвандлаш жараёнида, унумли юқори самарадорлиги ва сифатли пайванд чок ҳосил қилувчи пайвандлаш усулларидан фойдаланиш;
металларни босим билан ишлов беришда уларнинг хоссаларидан келиб чиқиб иссиқ ва совуқ ҳолда ишлов бериш;
металларни кесиб ишлов беришда кесиш элементлари ва усулларидан унумли фойдаланиш хамда мустақил бажариш кўникмасига эга бўлиши керак.
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |