Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бухоро бухоро давлат университети


Download 2.22 Mb.
bet14/42
Sana28.10.2023
Hajmi2.22 Mb.
#1731255
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   42
Bog'liq
нефт мажмуа 3

Реактив ёқилғилар. Ҳозирги замон авиациясида ҳаво турбореактив двигателлар қўлланилади. Бундай двигателларда ёқилғи сифатида қайнаш ҳарорати 150–280 0C бўлган керосин фракцияси ишлатилади. Товушдан тез учар сомолётлар еса (улар жуда баландда учади ) қайнаш ҳарорати 195–315 0C бўлган керосин факциялари ишлатилади. Реактив ёқилғилар смола ҳосил қилиш хоссасига ега бўлган тўйинмаган углеводородлар ёқилғи системасини ифлословчи (тиқилиб) қолишига сабабчи бўладиган) кристалланувчи алканлар сақламаслиги керак. Ароматик углеводородлар қосмоқ ҳосил қилишга мойил бўлганлиги ҳамда гигроскопиклиги учун камроқ бўлиши керак. Музлаш ҳарорати еса –60 0 C дан кам бўлмаслиги лозим.
Қозон ёқилғиси сифатида нефтни қайта ишлаш маҳсулотлари газ, нефт, мазут ва бошқалар ишлатилади. Улар тепловозларнинг, параходларнинг иссиқлик електр станцияларининг, саноат печларининг ўтхонасида ёқилади. Сурков мойлари ҳаракатдаги қисмларни бир-бирисига тегиб жойларини ишқаланишини камайтириш мақсадида қўлланилади. Бунда ишқаланишга кам енергия сарфланади, механизмларнинг мустақкамлиги таъминланади, уларнинг эдирилишини олди олинади. Сурков мойлари қўлланиш соҳасига қараб: индустриал (веретен, машина мойларига) ички ёнар двигателлари мойлари (автоллар ва авиация мойлари), трансмиссион (двигательнинг ҳаракатини ёки айланишини ғилдирак ва тасмалар орқали бошқа механизмларга узатувчи қурилмалар учун), турбина, компрессор ва махсус мақсадлар учун қўлланиладиган мойларга бўлинади. Сурков мойларининг сифати уларнинг суркаш қобилияти, қовушқоқлиги, қотиш ва ёниш ҳарорати барқарорлиги, зичлиги кабилар билан белгиланади.

Мавзу № 3. Нефт ва газни компонентларга ажратиш усуллари.
Саноатда нефт жуда катта аҳамиятга ега, чунки ундан халқ ҳўжалиги еҳтиёжларини қондирувчи турли хил маҳсулотлар олинади. Масалан, нефт ракеталар учун, дизел ҳамда ички ёнув двигателлари учун ёнилғи олишда энг бой манба ҳисобланади. Нефтдан фақатгина машиналар учунгина емас, балки уй–рўзгорда, корхоналарда ҳам ёқиш учун ишлатиладиган маҳсулотлар (табиий газ, қорамой–«мазут») чиқади. Сурков мойлари, алкан мойи, яъни вазелин ва бошқалар ҳам нефт маҳсулотидир.
Нефт таркибидаги маҳсулотларни ажратиб олиш учун у турли усуллар билан қайта ишланади. Бу усуллар орасида кэнг тарқалгани нефтни фракцион ҳайдашдир; бунда нефт таркибидаги маҳсулотлар қайнаш ҳароратига қараб бирин–кетин ажралиб чиқади. Нефт ҳайдалганда аввало унинг энг энгил қисми – газсимон углеводородлар ажралиб чиқади. Нефт ҳайдалганда, асосаи, уч хил фракцияга ажратилади:
–150° гача – газолин яъни бензинлар.
–150° дан 300° гача – керосин.
-300° дан юқори – нефт қолдиғи, яъни қорамой (мазут).
Ажратиб олинган учала фракциянинг ҳар бири қайтадан ҳайдалади ва турли хил маҳсулотлар олинади. Нефт ректификатлаш қурилмасида ҳайдалади.
Ректификатлаш қурилмаси, асосан, уч хил қурилмадан ташкил топтан бўлиб, биринчи қурилма куб (1) дейилади. Ҳайдалаётган модда аралашмаси куб да букланиб иккинчи қурилмага, яъни ректифи­кацион колоннага (2) ўтади. Аралшма ректификацион колоннада фракцияларга ажралади ва алоҳида фракциялар совитиш қурилмасида (3) конденсатланади (суюқликка айланади).



Download 2.22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling