Бутан – С4Н10. Бутан икки хил изомерга ега бўлиб, иккала бутан ҳам пропан учрайдиган жойларда бўлади.
Бутанни ҳам юқорида кўрсатилган тўйинган углеводородларнинг умумий олиниш усулларидан бири бўйича синтез қилиш мумкин. Етил иодидга натрий таъсир еттириб – Вюрц реакциясига мувофиқ ҳам бутан олиш мумкин:
СҲ3Ч2И + 2Нa + ИЧ2Ч3 Ч3Ч2 Ч2 Ч3 +2НaИ Изобутан еса изобутил иодидининг қайтарилиши натижасида олинади: (Ч3)2ЧЧ2И + Ҳ2 (Ч3)2ЧЧ3И + ҲИ
Бутанлар ҳам кўпгина кимёвий моддалар синтез қилишда хом ашё ролини ўйнайди. Изобутан бошқа моддаларни алкиллашда ишлатилади. Бутаннинг кўпгина миқдори дегидрогенлаб бутадиен олиш учун ишлатилади. Булар билан кейинги бобларда танишамиз
Пентан – С5Н12. Пентан уч хил изомер шаклида бўлиб, улар, асосан, нефт таркибида учрайди:
Пентанлар синтез йўли билан ҳам, юқорида кўрсатилган усулларнинг бири билан ҳам олинади. Пентанлар ҳар хил кимёвий синтезлар учун хом ашё бўлиб ҳиеобланади, улар ёқилғи (бензин) таркибида ҳам учрайди.
Гексанлар – С6Н14. Гексаннинг бешта изомери бўлиб, улар нефт таркибида учрайди.
Гексанлар турли кимёвий синтезлар учун хом ашё бўлиб ҳам хизмат қилади.
Гептан – С7Н16. Гептаннинг тўққизта изомери бўлиб, улар нефт ва баъзи ўсимликлар таркибида учрайди. Гептан изомерлари орасида н–гептан билан 2,2, 3–триметилбутан (неогептан)дан техникада кэнг кўламда фойдаланилади:
Молекуласида тўртламчи углерод атоми бор парафинлар неопарафинлар ҳам дейилади.
н– Гептан суюқлик, қайнаш ҳарорати 98,5 0С, зичлиги 0,684; нур синдириш кўрсаткичи = 1,3838. У синтез йўли билан ёки америка қарағай смоласини қайта ишлаш натижасида олинади. н– гептан нефтдан ёки синтиндан ҳам ажратиб олинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |