Етаннинг олиниши – C2Ҳ6. Етан табиатда нефт таркибида ва нефт билан бирга чиқадиган йўлдош газлар таркибида учрайди. Тошкўмирни қуруқ ҳайдаганда ажраладиган газ таркибида ҳам етан бўлади.
Лабораторияда етан етил йодиднинг спиртдаги еритмасини қайтариш йўли билан олинади:
C2Ҳ5И + 2Ҳ C2Ҳ6 + ҲИ
Етан олиш учун юқорида кўрсатилган углеводородларнинг умумий олиниш усулларидан бири қўлланилади.
Саноатда етан етиленни никель катализатор иштирокида гидрогенлаш усули билан олинади:
Етилен еса, ўз навбатида, етил спиртдан сувни чиқариб ташлаш йўли билан ҳосил қилинади.
3.1–расм– Нефт кимёси саноатида метанни ишлатилиш соҳалари
Етан рангсиз, ҳидсиз газ бўлиб, кам ёруғлик бериб ёнади. Сувда ёмон, спиртда еса яхшироқ ерийди. 1 ҳажм абсолют спиртда 1,5 ҳажм етан ерийди. Етанни 4°С да 46 атм. босимда суюқликка айлантириш мумкин. Ер қатламидан кўпроқ етан чиққан жойларда у ёқилғи сифатида ишлатилади. Етан оз миқдорда совиткич машиналарда ҳам ишлатилади.
Кўпгина кимёвий моддалар синтез қилишда етандан хом ашё сифатида фойдаланилмоқда. Масалан, табиий газ таркибидаги етандан етилен, етилендан полиетилен олиш бунга яққол мисол бўла олади.
Пропан–С3Н8. Пропан кўпгина табиий газ таркибида учрайди. Нефт крекинг қилинганда ҳам пропан ҳосил бўлади. Пропан лабораторияда пропил иодидни қайтариб олинади. Бунда рух ва мис катализатор бўлади:
Пропан етанга қараганда кўпроқ аланга бериб ёнади. Пропаннинг бутан билан аралашмаси ёқилғи сифатида ишлатилади. Пропан саноатда кэнг кўламда амалга ошириладиган кимёвий синтезлар учун хом ашё ҳисобланади. Пропанни пиролиз жараёнига учратиш, оксидлаш, хлорлаш, нитрогенлаш ва бошқалар катта аҳамиятга ега. Масалан, нитропарафинлардан аминлар олиш, пропанни дегидрогенлаб пропилен, ундан еса аллил хлорид, глицерин, изопропил спирт ва ҳоказолар олиш шулар жумласидандир. Пропиленни полимерланиш реакциясига учратиб, полипропилен олиш саноатда катта аҳамиятга ега.
Do'stlaringiz bilan baham: |