Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бухоро бухоро давлат университети


Download 2.22 Mb.
bet6/42
Sana28.10.2023
Hajmi2.22 Mb.
#1731255
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   42
Bog'liq
нефт мажмуа 3

Керосин. Бензиндан кейинги фракция керосин дейилади. Керосин ҳам турли–туман мақсадларда, аоосан, тракторлар учун ёқилғи сифатида ишлатилади. Ҳозирги замон самолётларида ҳам ёқилғи сифатида керосин ишлатилади.
Керосиннинг туташини камайтириш учун таркибидаги ароматик углеводородлар миқдори камайтирилади. Тўйинмаган бирикмаларни йўқотиш мақсадида керосин сульфат кислота, водород фторид кабилар билан ишланади. Керосинни турли хил катализаторлар иштирокида крекингга учратиб бензин ва газсимон алкан ҳамда алкенлар ҳосил қилиш мумкин.
Газойль ёки бошқача дизел ёқилғиси ҳам дейилади. У 250–300 0С да қайнайди. Унинг кўпчилик қисми крекингга учратилиб, бензин олинади ва дизел двигателларида ёқилғи сифатида ишлатилади.
Сурков мойлари. Нефтни ҳайдаш жараёнида қолган юқори молекулали қовушқоқ суюқлик сурков мойлари сифатида ишлатилади. Сурков мойлари ҳам бегона моддалардан тозаланади. Сурков мойига хлоретил ефир, фенол ва суюқ сульфат ангидрид каби еритувчилар таъсир еттирилганда таркибидаги ароматик углеводородлар ва тўйинмаган бирикмалар йўқолади. Сурков мойи таркибидаги парафинни йўқотиш учун нефт метилетилкетон ва толуол аралашмасида еритилади ва еритма совитилганда парафин кристалланади. Шу йўл билан тозаланган мой оксидланиши олдини олиш учун унга қўшимча моддалар ҳам қўшилади.
Изомерланиш. Бензин фракциясини реформинг қилиш, яъни тар–моқланган углеводородлар миқдорини ошириш вақтида катализаторлар ишлатилади. Бу хил каталитик реакцияларда молекуласида углерод катиони бор оралиқ моддалар ҳосил бўлади. Масалан, 100 0С ва ундан юқори ҳароратда алюминий галлоид катализатори иштирокида бутан изомерлари ўртасида тезда мувозанат вужудга келади:

Тоза алюминий бромид бу реакцияга катализаторлик қила олмайди, унинг катализаторлик таъсири фақат оз миқдорда алкилгалогенид,
спирт ёки алкен ва сув аралашмаси қўшилгандагина кучаяди. Демак
қўшимча моддалар катализатор билан реакцияга киришиб, углерод
катионларини ҳосил қилади ва бу катионлар занжирсимон реакцияни
бошлаб беради. Занжирсимон реакция вақтида янгидан ҳосил бўлаётган катионлар қайта гуруҳланади ва сўнг изомерланади. Ташаббусланиш (еркин радикал ҳосил бўлиши)


Алифатик ва алициклик углеводородларнинг алюминий хлорид таъсирида крекингланиши ва изомерланишини дастлаб Н. Д. Зелинский кашф етган ва унинг шогирдлари М. Б. Туровой–Поляк, Н. И. Шуйкин, Ю. А. Арбузов ҳамда бошқалар давом еттирганлар.

Download 2.22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling