Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бухоро бухоро давлат университети


Download 2.22 Mb.
bet5/42
Sana28.10.2023
Hajmi2.22 Mb.
#1731255
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   42
Bog'liq
нефт мажмуа 3

3.1–жадвал
Суюқ нефтни қайнаш ҳароратига қараб ажратилган фракциялари

Т/р

Фракция

Қайнаш ҳарорати 0С

1

Петролей ефир

20–60 0С

2

Сольвинт нафта

60–1200С

3

Бензин

40–200 0С

4

Керосин

175–3250С

5

Газойль

300–500 0С

6

Вакуум–дистилат

400 0С


Бензин. Ички ёнув двигател цилиндрида бензин ёнаётганда, мураккаб кимёвий жараён содир бўлади. Идеал шароитда ёнилғи бутунлай ёниб қуйидаги реакцияга асосан карбонат ангидрид ва сув ҳосил бўлиши керак:

Агар реакция ҳаддан ташқари тез кеца, ёниш вақтида детонация ҳодисаси, яъни пақиллаб ёниш содир бўлади ва двигателнинг тортиш кучи пасайиб кетади. Маълум бўлишича, бу ҳодиса ҳам ёқилғининг кимёвий таркибига боғлиқ екан.
Нормал тузилишга ега бўлган парафинлар (н–октан) детонация анча мойил, тармоқланган парафинлар (изооктан) еса детонацияга камроқ учраб, ички ёнув двигателларда яхши ёнувчи модда ҳисобланади:

Амалда бундай изооктан стандарт яхши ёқилғи, н– гептан еса стандарт ёмон ёқилғи еталони сифатида қабул қилинган. Таркибида 70 % изооктан бор аралашма моторда синалаётган бензин каби ёнса, унда бу бензиннинг «октан сони» 70 деб белгиланади. Шартли равишда изооктаннииг «октан сони» 100, н– гептаннинг октан сони 0 деб қабул қилинган.
Кўпчилик бензинларнинг октан сони 50 билан 70 орасида бўлиб уларнинг октан соиини 2 хил йўл билан ошириш мумкин:

  1. Бензинга баъзи моддалар қўшилса, у бир меъёрда ёнади. Бу
    хил моддалардан тетраетилқўрғошин2Н5)4Рб кэнг кўламда қўлланади. Тетраетилқўрғошиндан бензинга 0,2–0,8 мл/л миқдорда қўшилгакда бензиннинг октан сони 80 гача ошиши мумкин. Бундай бензин етилланган бензин деб аталади.

Бензиннинг октан сонини ошириш мақсадида у изомерланади, яъни бензиндаги тармоқланган занжирли бирикмалар миқдори оширилади. Бу жараён риформинг дейилади, уни амалга ошириш учун бензин хона ҳароратида ёки юқорироқ ҳароратда катализатор устидан ўтказилади. Одатда, катализатор сифатида алюмоплатинали катализаторлар ишлатилади.

Download 2.22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling