Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бухоро давлат университети қўлёзма ҳуқуқида


Download 0.94 Mb.
bet27/40
Sana28.12.2022
Hajmi0.94 Mb.
#1015356
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   40
Bog'liq
Диссертация. 28.08.22 охиргиси

Тавсиялар:
1. Тажрибалар шуни кўрсадики, квазипрофессионал фаолиятни шакллантириш учун таълим мазмунини қайта қуриш ишида шошилмаслик лозим. Фикримизча, бу соҳада самаралироқ йўл интеграция ва ихтисослаштиришга асосланган меъёрий ҳужжатларни яратишдир.
2. Дарс жараёнида талабалар индивидуал ва гуруҳ бўлиб топшириқни бажаришлари шахс ривожланишида муҳим омил ҳисобланади, чунки айнан шундай ёндашув талабалардаги иқтидор ва қобилиятни кўра билиш, шахсни маҳоратли педагог сифатда ривожланишига шароитлар яратишни назарда тутади.
3. Квазипофессионал фаолиятни такомиллаштиришни таълимнинг босқичли дифференсияси ўқув жараёнининг турли босқичларида кэнг қўллаш лозим: бу янги материални ўрганиш, мураккаблаштирилган уй вазифаси ва мустақил таълим топшириқлари, дарсда билимлар ўлчови, ўтилган мавзуни эгаллаганликни жорий текшириш, назорат ишлар, хатолар устида ишлаш, мустаҳкамлаш дарсларида амалга оширилиши керак.
4. Кўпинча дарсларда уй вазифаси сўралганда талабалар билимидаги камчиликлар мавзу юзасидан қидирилади. Aслида ютуқ, билим, малакалари ва кўникмаларни аниқланиши керак, зеро уй вазифаси сўралганда асосий вазифа ўргатиш, ёрдам бериш ва қўллаб-қувватлашдан иборатдир. Шу ўринда талабалардан уй вазифасини сўрашда уларнинг квазипрофессионал фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган усуллардан фойдаланиш зарур.
5. Талабаларнинг индивидуал хусусиятларини билиш, зарурат бўлса керакли самарага эришиш мақсадида квазпрофессионал фаолиятни такомиллаштириш керак, бу эса ўқитувчилардан талабаларларнинг индивидуал қобилиятлари ва ўқиш имкониятларини (ҳаяжонланиш, фикрни жамлай олмаслик, ўз фикрларини ифода ета олмаслик ҳолатларни бартара етиш, диққат, фикрлаш, хотира ва бошқаларнинг ривожланиш даражаси), табиий фанлар бўйича билим, кўникма, малакалар даражасини ўрганишни талаб қилади.
6. Квазипофессионал фаолият – ўқув жараёнида талабалар гуруҳининг бўлажак ўқитувчи учун йетакчи бўлган касбий педагогиc хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда ташкил етилса, ҳар бир талабаларнинг қобилияти, иқтидорига қараб йетук кадр бўлиб шаклланишида асос бўлади. Демак, бўлажак биология ўқитувчиларда квазипрофессионал фаолиятни такомиллаштириш учун дастур, дарслик, дидактик материалларнинг янги вариантлари яратилиши лозим бўлади.

Download 0.94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling