Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бухоро давлат университети қўлёзма ҳуқуқида


Download 0.94 Mb.
bet36/40
Sana28.12.2022
Hajmi0.94 Mb.
#1015356
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   40
Bog'liq
Диссертация. 28.08.22 охиргиси

Бўлажак биология ўқитувчиларини касбий тайёрлаш босқичлари



Касбий тайёргарликнинг ўзига хос жиҳатлари

Фаолият мазмуни

Ўқитишнинг 1 – босқичи-ўқув фаолияти

Академик (назарий) машғулотлар (маърузалар, семинарлар)

Маълумотни қабул қилиш ва ўзлаштириш

Ўқитишнинг 2-босқичи-квазипрофессионал фаолият

Амалиёт элементлари билан назарий машғулотларини уйғунлаштириш (ўйин технологияси, лойиҳалаш, моделлаштириш)

Педагогик фаолиятнинг ажралмас қисмларини тузиш (предмет-технологик ва ижтимоий-рол мазмуни)

Ўқитишнинг 3-босқичи-ўқув ва касбий фаолият

Педагогик амалиёт, ўқув ва илмий-тадқиқот ишлари

Касбий ва ижтимоий муносабатлар меъёрларига мос амалий фаолият

Бухоро давлат университетининг "Биология" таълим йўналиши талабалари томонидан "Биокимё ва молекуляр биология" фани ва “Квазипрофессионал фаолият” илмий тўгарагининг фаолияти мисолида жадвалда кўрсатилган бўлажак мутахассисларни касбий фаолиятга тайёрлашнинг ҳар бир босқичининг хусусиятларини қисқача тавсифлаймиз.
Биринчи босқич ̶ талабаларнинг маъруза ва семинар машғулотлари давомида академик назарий билимларни ўзлаштиришига қаратилган.
Иккинчи босқич ̶ контекстли ўрганишни ўз ичига олади, бу бўлажак биология ўқитувчилари учун “Квазипрофессионал фаолият” тўгараги аудиториясига ташриф буюриш билан янада мазмунли ёндашувни касб этади. Бу босқич касбий йўналганликни белгиловчи ва полисубъектлараро ўзаро таъсир маконида ташкил этиладиган бир қатор бир-бирини тўлдирувчи, ўзаро боғлиқ фаолиятларни ўз ичига олади [6].
Контекстли полисубъектив ёндашув, биринчи навбатда, умумтаълим, ўрта-махсус таълим муассасаларининг синфлари ва дастурларнинг ўзига хос хусусиятлари билан танишиш жараёнида талабаларнинг таҳлилий мушоҳада юритиш фаолиятига асосланади. Машғулотлар ва турли хил инновацион дастурларни таҳлил қилиш мутахассисларнинг тажрибасини ўзларининг педагогик фаолиятига тадбиқ этиш нуқтаи назаридан тушуниш учун асос яратади. Таҳлилий фаолият, шунингдек, тажрибали ўқитувчиларнинг талабалар билан мулоқот қилиш жараёнида кузатишларини қайд этиш билан боғлиқ. Кейинчалик бу мураккаб, таҳлилий иш педагогик вазиятларни моделлаштиришга, педагогик инсонпарварлаштириш контекстида уларни ҳал қилиш вариантларини танлашни асослашга ёрдам беради. Иккинчидан, бўлажак мутахассисларнинг квазипрофессионал фаолиятига контекстли кўп предметли ёндашув мактаб, касб-ҳунар коллежлари, лицей таълимининг ривожланиш дастурларини моделлаштиришни, кейинчалик маслаҳатчи ўқитувчи билан биргаликда таҳлил қилишни ўз ичига олади. Бундай босқичма-босқич ташкил этилган жараён ўқувчилар билан машғулотларда ўқитувчи иштирокида ҳам дастлабки синов дарсларини ўтказиш қўрқувини энгишга ёрдам беради.
Кузатишлар шуни кўрсатадики, айнан талабалар билим олишининг иккинчи босқичи ̶ квазипрофессионал моделлаштириш билан боғлиқ бўлиб, учинчи босқич ̶ таълим ва касбий фаолиятга асосланган таълим дастурларини муваффақиятли мустақил амалга оширишга имкон яратади. Муаллифларнинг фикрига кўра, ушбу босқичнинг аҳамияти бўлажак биология ўқитувчиси сифатида талабалар ўқувчиларининг эҳтиёжларига мувофиқлигини англашдадир.
Узоқ муддатли кузатишларимиз натижасида шуни таъкидлаш жоизки, талабаларнинг келажакдаги касбий меҳнатга тайёрлаш жараёнида контекстли квазипрофессионал фаолиятининг самарадорлиги билан бир қаторда амалиёт жараёнига жавоб берувчи ўқитувчи фаолияти ҳам муҳим ўрин тутади [7], яъни: талабага квазпрофессионал фаолиятнинг ҳар бир босқичида ёрдам кўрсатиш, бу нафақат дарсларга ташриф буюриш, балки дастурлар, технологик хариталар ишлаб чиқиш, улар билан биргаликдаги фаолиятни батафсил муҳокама қилиш ва таҳлил қилишдан иборат. Aйнан менторлик ўқитувчилар таълими соҳасида мутахассислар тайёрлашни сезиларли даражада яхшилашга олиб келиши мумкин.
Фаолиятнинг бир асосий шаклидан бошқасига ўтиши билан талабалар ўқув маълумотларини ушбу фаолиятни амалга ошириш воситаси сифатида ишлатиш, ҳақиқий касбий тажрибани ўзлаштириш, касбга табиий кириш имкониятини яратиш бўйича тобора ривожланган амалиётга эга бўладилар. Таълимнинг шакллари, усуллари, воситаларидан фойдаланиб таълимдан профессионалгача бўлган ва касбий фаолиятга мос эҳтиёжлари, мақсадлари, ҳаракатлари, амаллари, воситалари, таълим натижаларига асосида талаба фаолияти ҳаракатга келади [8].
Бўлажак биология ўқитувчисининг касбий фаолиятини шартли равишда маълум бир тизимда индивидуал вазифаларни ҳал қилиш жараёнида талабалар томонидан нисбатан автоном равишда ўзлаштириладиган таркибий қисмларга бўлиш мумкин. Буларга прогностик ва лойиҳалаш, конструктив, ташкилий, коммуникатив ва рефлексив фаолиятлар киради (Н. В. Кузьмина, Е. И. Рогов, В. А. Сластенин).
Педагогик фаолиятнинг аниқланган таркибий қисмлари функционал мақсадлар билан чамбарчас боғлиқдир. Лойиҳалаш компоненти таълим ва тарбиянинг узоқ муддатли мақсадларини, шунингдек уларга эришиш стратегияси ва усулларини ўз ичига олади. Конструктив компонент ўқитувчининг таълим ва тарбиянинг бевосита мақсадларини ҳисобга олган ҳолда ўз фаолияти ва талабалар фаолиятининг ўзига хос хусусиятларини акс эттиради. Ташкилий компонент ўқитувчининг ўз фаолиятини ҳам, талабалар фаолиятини ҳам ташкил этиш қобилиятини белгилайди. Коммуникатив компонент ўқитувчининг талаба билан ўзаро таъсирининг ўзига хос хусусиятларини тавсифлайди. Ва ниҳоят, рефлексив компонент ўқитувчи ва унинг ўқувчилари фаолиятида режалаштирилган ва амалга ошириладиган жараёнларнинг қиёсий таҳлилини ўз ичига олади.
Уларнинг ҳар бирига мотив, мақсад, режалаштириш, жорий маълумотларни қайта ишлаш, операцион тасвир, қарор қабул қилиш, ҳаракатлар, натижаларни текшириш ва ҳаракатларни тузатиш каби фаолият элементлари киради. Муайян педагогик фаолиятда бу компонентлар ўзига хос мазмун билан тўлдирилади [9].
Бўлажак биология ўқитувчилари ўртасида касбий компетенцияларни шакллантириш моделининг тавсифи тўғрисида тўхталишдан олдин педагогик фаолият тузилишининг асосий таркибий қисмларини кўрсатиш муҳимдир. Улар: педагогик жараённинг умумий мавзуси, мақсади, мазмуни, операцион ва фаолият таркибий қисмлари, педагогик шароитлар ва самарали-рефлексив компонентни ажратиб кўрсатиш муҳимдир [10, с. 28].
Фаолиятнинг ушбу таркибий қисмларининг ўзаро боғлиқлиги ва ишлаш шакллари жуда аниқ: фаолият мотивлар ва мақсадлар билан шаклланади; фаолиятнинг мақсади унинг келажакдаги натижаси сифатида ишлайди; мотив мақсадга эришишга ундайди ва ўқитувчи қандай фаолиятни амалга ошириш зарурлиги маъносини белгилайди; натижада шахсий касбий педагогик фаолиятнинг маъноси ёки бошқача қилиб айтганда, ўқитувчининг субектив позицияси шаклланади.
Шу билан бирга, фаолиятнинг ривожланиш жараёни содир бўлади. Бўлажак ўқитувчи ўзининг фаоллиги натижасида, шахс сифатида ривожланади. Бу мотивлар, мақсадлар, жараёнлар, ҳаракатлар, ижтимоий меъёрларни ўзлаштириш туфайли содир бўлади. Шу билан бирга, фаолиятнинг ўзи ҳам кэнгайиб, мураккаблашиб боради. Бу оддий ҳаракат эмас, балки фаолиятнинг табиий ривожланиш қонуниятидир.
Педагогик фаолиятнинг барча таркибий қисмларининг самарали ўзаро таъсирини таъминлайдиган ажралмас жараён сифатида бундай қурилиши мутахассис эгаллаши зарур бўлган билим, кўникма ва қобилиятларни шакллантириш, шахс ва фаолият субъекти сифатида зарур шахсий фазилатларни ривожлантиришга хизмат қилади.
Биология ўқитувчисининг умумлаштирилган компетенция моделини қуришда биз фаолият тизимини ривожлантирмасдан туриб фаолият субъектини ривожлантириш мумкин эмас деган фикрга таяндик. Шунинг учун талабаларнинг ўқув, аудиториядан ташқари ва илмий-тадқиқот ишларини ташкил этишда фаолиятнинг энг муҳим тамойили ̶ таълимнинг касбий йўналтирилганлиги тамойили таянган ҳолда иш олиб бордик.
Модел еттита асосий касбий компетенцияни ифодалайди, уларнинг ҳар бири педагогик фаолият тизимининг маълум қисмига мос келади [11]. Бу фаолиятни яхлит тизим сифатида шакллантиришга, шунингдек талаба шахсиятининг умумий қайта тузилишига асосланади. Биз етакчи компонентларга қуйидагиларни киритдик (-расм):
- мотивацион (ўқитиш, таълим ва ривожланиш натижаларига эришиш учун таълим муҳитидан фойдаланишга тайёрлаш);
- мақсадли (ўқувчилар фаолиятининг турларида уларни тарбиялаш, ўқитиш ва ривожлантиришнинг мақсадли вазифаларини ҳал қилиш қобилияти);
- шахсий (касбий ўсиш ва шахсий ривожланиш траекторияларини лойиҳалаш қобилияти);
- мазмунли (яхлит педагогик жараённи лойиҳалаш қобилияти);
- ахборот (таълим ва тарбиянинг замонавий психологик-педагогик назарияларини билиш, мактаб, касб-ҳунар коллежлари, лицей таълим шароитларида уларнинг ўзига хос хусусиятларини тушуниш);
- технологик (замонавий усуллар, ўқитиш ва диагностика технологияларидан фойдаланиш қобилияти);
- самарали (касбий компетенцияларнинг шаклланиш даражаси).
Талабаларнинг квазипрофессионал фаолияти университетда ўқишнинг бутун жараёнини қамраб олади. Талабаларнинг касбий тайёргарлиги бир неча йўналишда қурилади (талабаларнинг касбий тайёргарлиги шаклланиши билан):
- талабаларнинг назарий билимларини касбий (ўқитувчилик) фаолияти билан боғлаш (маъруза, амалий ва лаборатория машғулотлари жараёнида);
- бошланғич касбий кўникмаларни эгаллаш ва бўлажак ўқитувчилар ролида ўзини англашни таъминлашга йўналтириш (психологик-педагогик семинарлар ўтказиш);
- талабаларнинг илмий-тадқиқот фаолиятини ташкил этиш (илмий, касбий тўгараклар асосида, курс ва диплом ишларини тайёрлаш жараёнида, ўқув-дала амалиёти жараёнида, турли тажрибавий топшириқларни амалга ошириш давомида);
- бўлажак биология ўқитувчиларининг педагогик жараёнга босқичма-босқич киришини назарда тутувчи педагогик амалиёт, бу уларга ўқитиш ва тарбиялашнинг қонуниятлари ва тамойилларини тўлиқ англаш, таълим муассасалари мутахассисларининг асосий фаолияти бўйича дастлабки касбий кўникма ва малакаларни эгаллаш имконини беради. [12].
Квазипрофессионал фаолиятнинг ҳар бир тури талабаларга таълим олиш жараёнида тизимли, изчил равишда тақдим этилади. Дастлаб, бўлажак биология ўқитувчисининг педагогик фаолиятини моделлаштириш амалга оширилади. Бунда асосан йўналишнинг асосий фанлари бўйича маъруза, амалий, семинар ва лаборатория машғулотларини ўзлаштириш ва факультив фанларни ўрганиш доирасида қўлланилади. Квазипрофессионал фаолиятнинг ушбу шаклларида талабалар касбий йўналтирилади, улар ўз-ўзини янада такомиллаштириш, касбий билимларни шакллантириш, шахснинг касбий ривожланиш заруратини тушунади.
Иккинчи йилда талабалар тўғридан-тўғри таълим муҳитига шўнғийди. Ўқув амалиёти давомида улар бошланғич касбий кўникма ва малакаларни, шу жумладан, илмий-тадқиқот фаолиятининг дастлабки босқичларини эгаллайди.
Касбий маҳорат ва касбий тажрибани эгаллаш учун бўлажак биология ўқитувчилари малакавий (дала ва ишлаб чиқариш) амалиёти ва педагогик амалиёт ўташлари зарур. Малакавий амалиёт давомида талабалар ўз мутахассисликларини янада чуқурроқ ўрганишса, педагогик амалиёт давомида эса талабаларнинг ўқувчиларининг ёш хусусиятлари ва улар билан педагогик ишнинг ўзига хос хусусиятлари тўғрисидаги назарий билимлари чуқурлашади, улар мутахассислик фанларини ўқитиш методикаси ва тингловчиларини тарбиялаш ишларини амалга оширади, ўқувчиларининг ёшга оид хусусиятларини ўрганиш ва кейинчалик уларнинг шахс сифатида ривожлантириш кўникмаларини эгаллайди.
Тўртинчи курсдаги педагогик амалиёт талабага касбий шаклланиши ва ривожланиши учун зарур бўлган мутлақо бошқа профессионал ролни бажаришга имкон беради. Педагогик амалиёт мактаб, касб-ҳунар коллеж ёки лицей ўқитувчиси сифатида талабага бевосита услубий ишларни амалга оширишга имкон беради: мактаб, касб-ҳунар коллеж ёки лицейда ишларни режалаштириш; таълим муассасаларидаги назорат турлари ва мазмуни, ўқув, услубий материаллар мазмуни ва бошқалар билан танишади. Амалиёт давомида таълим ва илмий-тадқиқот фаолияти талабанинг касбий ўзини ўзи белгилаши, кейинги илмий тадқиқотлар учун муаммони танлаши учун муҳимдир.
Шундай қилиб, талабаларни квазипрофессионал фаолиятнинг усулларига изчил ва тизимли равишда жалб қилиш жараёнида асосий касбий компетенцияларни шакллантириш амалга оширилади. Ушбу ёндашув талабалар аста-секин ўтказадиган профессионал синовларга асосланган. Биринчидан, психологик-педагогик воқеликни тушуниш ва индивидуал педагогик муаммоларни ҳал қилиш учун назарий билимлардан фойдаланиш қобилиятини шакллантирилади; ўқитувчининг самарали касбий фаолиятининг энг умумий моделларини ташкил этувчи бошланғич умумий педагогик маҳорат шаклланади; ва ниҳоят, ҳар бир талабанинг келажакдаги касбий фаолиятининг индивидуал методик асосларини ривожлантириш билан боғлиқ бўлган рефлексив ижодий қобилиятлар шаклланади [113]. Шу билан бирга, педагогик амалиёт ҳақиқий педагогик жараён шароитларига изчил яқинлашадиган, шунингдек, талабаларнинг тайёргарлигини оширадиган шароитларда ўтказилиши зарурлигини таъкидлаш муҳимдир.


Download 0.94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling