Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бухоро давлат университети қўлёзма ҳуқуқида


-расм. Бўлажак биология ўқитувчисининг квазипрофессионал фаолиятга тайёрлаш методикаси модели


Download 0.94 Mb.
bet37/40
Sana28.12.2022
Hajmi0.94 Mb.
#1015356
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   40
Bog'liq
Диссертация. 28.08.22 охиргиси

2.4.1-расм. Бўлажак биология ўқитувчисининг квазипрофессионал фаолиятга тайёрлаш методикаси модели.
Хулоса қилиш мумкинки, квазпрофессионал фаолият бўлажак биология ўқитувчилари учун касбий тайёргарликнинг энг самарали шакли ҳисобланади. Унинг турли шакллари бўлажак биология ўқитувчиларида барча фаолият турларини шакллантиришга, шунингдек, талаба шахсини касбий фаолиятга тизимли тайёрлашга имкон яратади. Квазипрофессионал фаолият талабаларнинг ўқув, аудиториядан ташқари ва илмий-тадқиқот ишларини ташкил этишда фаолиятнинг энг муҳим принципи - таълимнинг касбий йўналтирилганлиги тамойилига асосланади.
Бўлажак биология мутахассисларни контекстли квазпрофессионал фаолиятга жалб қилиш натижасида олий ўқув юрти талабалари касбий тайёргарликнинг турли босқичларини узвий кетма кетликда эгаллайди:
биринчидан, "ўқитувчи" сифатида - уларда педагогика ва психология соҳасида касбий компетенциялар шаклланади; умумтаълим, ўрта-махсус таълим муассалари дастурларининг таркибий тузилиши ҳақида маълумотга эга бўлади; ушбу соҳадаги педагогик фаолият тамойиллари ва меъёрларини ўзлаштиради;
иккинчидан, "амалиётчилар" сифатида - улар инновацион воситалар, усуллар, техникалар, технологиялар тизимини ўзлаштиради;
учинчидан, улар "тадқиқотчилар" сифатида ўзларининг педагогик фаолиятини таҳлил қилиш ва ўрганиш, педагогик дастурларни ишлаб чиқиш асосида таълим муассасалари тажрибасини умумлаштириш ва баҳолаш, илмий тадқиқот фаолияти усулларини эгаллайди.


2-боб бўйича хулосалар

  1. Тажрибалар шуни кўрсадики, квазипрофессионал фаолиятни шакллантириш учун таълим мазмунини қайта қуриш ишида шошилмаслик лозим. Фикримизча, бу соҳада самаралироқ йўл интеграция ва ихтисослаштиришга асосланган меъёрий ҳужжатларни яратишдир.

  2. Дарс жараёнида талабалар индивидуал ва гуруҳ бўлиб топшириқни бажаришлари шахс ривожланишида муҳим омил ҳисобланади, чунки айнан шундай ёндашув талабалардаги иқтидор ва қобилиятни кўра билиш, шахсни маҳоратли педагог сифатда ривожланишига шароитлар яратишни назарда тутади.

  3. Амалиётда педагогик тизимнинг самарадорлигини таъминлайдиган бўлажак ўқитувчиларнинг квазипрофессионал тайёргарлигининг асосий тамойиллари қуйидагилар: таълимнинг бўлажак биология ўқитувчиси педагогик амалиёт жараёнида компетентли йўналиши; педагогик амалиёт субъектлари ўртасидаги муносабатларнинг аксиологик аҳамияти, уларнинг психологик барқарорлигини сақлаш; бўлажак биология ўқитувчиларнинг шахсий ва субъектив фазилатларини ривожлантиришда компенсацион йўналиши; бўлажак биология ўқитувчисини шакллантиришда таҳлилий ёндашув; бўлажак биология ўқитувчисининг ўз-ўзини англаш, ўз-ўзини тарбиялаш ва субектив шакллантириш жараёнида рефлексив ва онгли ёндашув.


Download 0.94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling