Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бухоро давлат университети кимё-биология факультети
Download 284.5 Kb.
|
Кумуш бирикмалари синтези (1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- 3. КУМУШНИНГ ТАБИАТДА УЧРАШИ
- 4. КУМУШНИНГ ОЛИНИШИ
2. КУМУШ ЭЛЕМЕНТИНИНГ ОЧИЛИШ ТАРИХИ
Д.И.Менделеев даврий системасининг устунида юқоридан пастга қараб келганда, мис символининг остида Ag симолини кўрамиз- бу кумуш формуласидир. Кумушнинг турли тилларда номланиши асосан оқлик, ёруғлик билан боғланган. Лотинча “аргентум” номли қадимда юнон “аргирос”, у эса ўз навбатида “агрос” сўзидан олинган бўлиб, оқ маъносини билдиради. Бу металлнинг қадимги мисрча “хад” номи ҳам “оқ” маъносини англатади. Қадимги мисрда кумушдан турли тақинчоқлар ва чақалар тайёрланган. Европага бу металл кейинроқ етиб келди (бундан тахминан минг йил олдин) ва худди шу мақсадларда ишлатилган. Кумушнинг ёруғ ранги Ой нурини эслатади, шу сабабли кимё ривожланишининг алкимё даврида кумуш ой белгиси билан ифодаланган. Кумуш кимёвий жиҳатдан анча фаолмас. Уни бирикмаларидан ажратиб олиш учун кўп куч сарфланмайди, олинадиган металл эса яхши сақланади ва ҳаво, намнинг таъсирига чидамли бўлади. Лекин кумушни олтиндан ҳамма вақт ҳам ажратиб олиб бўлмасди. Шу сабабга кўра, кумушнинг олтин билан қадимги қотишмалари узоқ вакт давомида махсус металл деб хисобланарди-юнонларда у “электрон”, мисрликларда эса -“асем” деб номланарди. 3. КУМУШНИНГ ТАБИАТДА УЧРАШИ Кумуш туғма (ёмби) ҳолатда мис каби анча кам учрайди. Туғма кумушнинг энг каттаси 13,5 тонна келган. Соф кумуш ва сульфид ҳамда қўрғошин , рух, мис, кадмий ва бошқа металларнинг сульфидли минераллари билан аралашган бўлади. Олинган ҳамма кумушнинг 80% га яқини шу рудалардан олинади. Кумуш бирикмалар Ag2S- аргенит ёки кумуш ялтироғи, Ag3AsS3 –прустит, Ag3SbS3- пираргирит, AgCl- кераргирит, AgBr- бромаргирит, AgI –йодаргирит ва бошқалар кўринишида минераллар таркибида учрайди. Кумуш ер шари массасининг 1·10-5 % ини ташкил этади. Унинг иккита табиий изотопи мавжуд: (51,35%) ва (48,65%) 4. КУМУШНИНГ ОЛИНИШИ Кумушни олиш учун қўргошин –кумуш рудаларидан қўргошин билан бирга ажратилади. Саноатда олинадиган кумушнинг асосий қисми (80%) полиметалл рудаларини қайта ишлаш натижасида тайёрланади. Кумушни қўргошиндан ажратишнинг бир неча усули мавжуд: 1) булардан энг оддийси кумушга бой хомаки қўрғошинни усти очиқ ваннада оксидлашга асосланган. Бу жараёнда қўргошин PbO суюқ қотишма бетига қалқиб чиқади; кумуш эса оксидланмай металл холида қолади. 2) кумуш оз бўлган хомаки қўрғошиндан кумуш ажратиб олиш учун Паркес усули қўлланилади. Кумуш оз хомаки қўргошин рухнинг суюқланиш температурасига қадар қиздирилади. Сўнгра шу суюқ массага рух қўшилади. Кумуш рухда қўрғошиндагига яхшироқ эрийди. Ўзида кумушни эритган рух суюқ масса сиртига кўпик холида чиқади; теипература пасайган биринчи навбатда рух қотади; уни суюқ массадан ажратиб олгандан кейин, рух кумуш қотишма алохида идишда қиздирилиб, рух қўргошин биринчи усулга кўра ажратилади. 3) паттисон усулига мувофиқ, кумуш –қўргошин аралашмаси аста- секин совитилади; биринчи навбатда соф қўргошин (3260Сда) кристалланади; у суюқ массадан ажратилади; қўрғошиндан кейин (3030Сда) таркибида 2,6 % кумуш ва 97,4 % қўрғошин бўлган эвтетик қотишма кристалланади. Бу қотишма қўргошинни йўқотиш учун яна оксидланиш усулидан фойдаланилади; 4) сульфидли рудалардан кумуш ажратиб олишда натрий цианиднинг кумуш билан координацион бирикма хосил қилиш қобилиятидан фойдаланилади: Ag2S+4NaCl→2Na[Ag(CN)2] + Na2S Эритма оркали хаво юбориб реакция мувозанатини ўнгга суриш билан маҳсулот унуми оширилади; бунда Na2S оксидланиб Na2SO4 NaSCN га айланади сўнгра эритмага рух бўлакчалари солиниб хомаки кумуш хосил қилинади: 2Na[Ag(CN2)] +Zn →2Ag + Na2[Zn(CN)4] 5) кумуш симобда эриб, амальгама хосил қилишидан хам кумуш олишда фойдаланилади. Download 284.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling