Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бухоро озиқ-овқат ва енгил саноат технологияси институти
Download 0.87 Mb.
|
МУСТАКИЛ ТАЪЛ
Таянч иборалар:
Нафосат, эстетика, гўзаллик фалсафаси, нафосатшунослик, нафосатшуносликнинг фалсафий моҳияти, нафосатшуносликнинг хусусиятлари, нафосатшунослик ва фалсафа, нафосатшунослик ва ахлоқшунослик, нафосатшунослик ва психология, нафосатшунослик ва социология, нафосатшунослик ва экология, нафосатшуносликнинг жамиятдаги ўрни, эстетика фани, эстетика фанининг асосий тушунчалари, эстетик амалиёт. НАФОСАТ - инсоннинг ўзига, ўзи яшаётган турмуш муҳитига ҳаводек зарур бўлган гўзалликдир. Нафосат шу қадар хилма-хил, ранго-ранг, жозибали, эҳтиросли, мўъжизали, сеҳрлики, унда моддий гўзаллик билан маънавий гўзаллик уйғун ҳолда чирой очиб туради. Инсоннинг нафосат оламини англашга интилиши атроф-воқеликни англашга интилиши билан чамбарчас боғлиқдир. Инсон моддий гўзаллик дунёсини бунёд этиш жараёнида маънавий гўзалликларни ҳам кашф эта борган, яъни нафосат оламининг яратилиши жараёни - уни англаш,мушоҳада этиш жараёни билан уйғунликда содир бўлган. Нафосат оламини яратиш билан бир қаторда уни англаш, идрок этиш, ўзлаштириш мақсади, яъни нафосат оламини тадқиқ ва таҳлил этиш зарурияти пайдо бўлди. Айни маҳалда бу зарурият нафосат (эстетика) соҳасидаги билим ва тажрибаларни тўплашга имкон яратди. Нафосат оламини ўрганиш, тадқиқ ва таҳлил этиш заруриятини воқеликка айлантириш, мазкур соҳада илмий тадқиқот ишлари олиб бориш, унинг моҳиятини одамларга англатиш, ўқитиш каби махсус вазифаларни эстетика фани ва ўқув дарси бажаради. Нафосат қонунларига риоя қилган ҳолда воқеликни амалий ва маънавий ўзлаштириш жараёнида инсон фаолиятининг нисбатан мустақил соҳаси бўлган санъат муҳим аҳамият касб этади. ЭСТЕТИКА - юнонча “эстезикос” сўзидан олинган бўлиб “сезиш”, ҳис қилиш қобилияти”, “ҳиссий идрок” маъносини билдиради. Бу фан инсоннинг воқеликка эстетик муносабатлари ва инсоният бадиий ривожининг энг умумий қонун ва категориялари ҳақидаги фандир. Эстетика умуман дунёни билиш, сезиш билан боғлиқ бўлиб, инсоннинг бутун ҳаёти тарзида намоён бўлади. “Эстетика” сўзини илм-фан эстетикаси сифатида илк бор олмон файласуфи Александр Баумгартен (1714-1762) нинг “Поэтик асарнинг баъзи бир масалалари тўғрисида фалсафий мулоҳазалар” асарида истеъмолга киритилган. Лекин бу фан қадимдан вужудга келиб, XVIII асрнинг 2-чи ярмидан мустақил фан сифатида шаклланди. Download 0.87 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling