Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бухоро озиқ-овқат ва енгил саноат технологияси институти


Download 0.87 Mb.
bet33/85
Sana18.02.2023
Hajmi0.87 Mb.
#1213838
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   85
Bog'liq
МУСТАКИЛ ТАЪЛ

ВИЖДОН - Ахлоқшуносликнинг ниҳоятда таъсир доираси кенг тушунчаларидан бири виждондир. Виждон ҳам бошқа баъи ахлоқшу­нослик мезоний тушунчалари каби баҳолаш хусусиятига эга.Лекин бу баҳолаш ҳеч қачон объектга қаратилмайди, усубъектнинг ҳат­ти-ҳаракатларини баҳолайди, яъни унда субъект ўзи учун ички объект вазифасини ўтайди. Баъзан жамият талаблари билан виждон ўртасида ихтилофлар чиқиши мумкин.Бунда виждон эмас, жамият талабларининг ўткинчилик хусусияти,маълум маънода эскирганлиги айбдордир.Зеро виждон кўзга кўринмас, лекин улкан ва мутлақ айбсиз ахлоқий ҳодисадир.Кўпинча виждон тушунчаси ўрнида иймон иборасини учратиш мумкин.
БУРЧ - Яна бир муҳим мезоний тушунча бурч. Бурч тушун­часининг ўзига хос жиҳатларидан яна бири - унинг вақт ва жами­ятда муайянлашиш хусусияти. Чунончи, бир утзум ё жамиятда ижо­бий ҳисобланган бурч талаблари иккинчи бир тузум ёки жамият учун салбий маъно касб этиши мумкин. Собиқ шўролар фуқароси­нинг ўша даврдаги мавжуд тузум олдидаги бурчи ҳозирги кунда ўта салбий ҳодиса сифатида баҳоланиши бунга ёрқин мисол бўла олади.
НОМУС - Мезоний тушунчалардан яна бир -номус.Номус ту­шунчаси бир томондан, бурч билан боғлиқ бўлса, иккинчи жиҳат­дан, қадр-қиммат тушунчасига алоқадир. Зеро номус моҳиятан шахснинг ўз қадр-қимматини англаб етиши, шу қадар кадр-қиммат­нинг жамият томонидан тан олиниши ёки олинмаслиги муносабати билан белгиланади. Гоҳо уни ор тушнчаси билан чалкаштириш, ҳоллари ҳам учраб туради.Лекин аслида, номусга нисбатан ор ан­ча тор қамровдаги, нисбатан залварсиз тушунча, Чунончи, орият­ли одам деганда, ўз сўзининг устидан чиқадиган, садақа тарзида қилинган мурувватлардан баланд турадиган шахс тушунилади. Беор одам эса - ўз шаънига айтилган гапларга парво қилмай, ишини бажариб кетаверадиган, айтилган-айтилмаган жойларга суқилиб кираверадиган сурбетнамо киши. Номуснинг эса тоши оғир - ижти­моийлик хусусиятига эга, кенг қамровли.Номус йўлида инсон ҳат­то ўз ҳаётидан кечиши мумкин, одамлар ўз номуси, оила номуси, миллат номуси деб курашадилар. Бу ҳақда кўплаб бадиий асарлар яратилган. Меҳнат, спорт сингари соҳаларда жамоа номуси ҳам алоҳида аҳамиятга эга: шу ўринда номус обрў тушунчаси билан боғланиб кетади.Буларнинг ҳаммаси ўзини ҳурмат қилиш, ўзига нисбатан атрофдагиларнинг ҳурмат-иззатини йўқотмаслик учун ўз-ўзини назорат қилиш ҳиссидан келиб чиқади.
ИДЕАЛ - мезоний тушунчалардан бири бўлиб ҳисобланади.Иде­алда ҳам баҳолаш хусусияти мавжуддек туюлади.Лекин аслида у қиёслашга асосланади. Антиқа томони шундаки, идеалда номавжуд, хаёлдаги инсонга, воқеликка реал, мавжуд, ҳаётдаги ҳодисалар қиёсланади, яъни бор нарса йўқ нарса билан ўлчанади.Зеро идеал ҳаётда мавжуд бўлиши мумкин эмас - бу ҳаммага аён гап. Бунинг устига, идеал ҳозирги замонда ҳам, келажакда ҳам бўлмайди, унинг мавжудлик шарти ўтган замон.Лекин , шунга қарамай, инсон идеал сари интилади, ўз ҳаётини унга қиёслайди, унга тақлид қилади.У инсон ҳаётидаги энг олий ахлоқий талабки, унинг бажа­рилиши шахсни комиллика етказади.Албатта, ҳаётда бундай бўлмайди, лекин инсон ана шу комилликни ўзига намуна қилиб, идеалга интилиб яшаши жараёнида нисбий комилликка эришади.
Дунёвий идеал билан, тўғрироғи, ижтимоий-ахлоқий билан диний идеал, бир қараганда, ўхшашдек кўринсада, аслида кескин фарқ қилади.Чунончи, мусулмонлар учун - Муҳаммад алайҳиссалом, насронийлар учун - ҳазрати Исо, яҳудо динидагилар учун - ҳаз­рати Мусо идеал ҳисобланади.Улар идеал сифатида ҳеч қачон ўзгармайди, боқий. Ижтимоий - ахлоқий идеаллар эса ўзгаиши мумкин ва кўп ҳолларда ўзгариб туради.

Download 0.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling