Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бухоро озиқ-овқат ва енгил саноат технологияси институти


Download 0.87 Mb.
bet31/85
Sana18.02.2023
Hajmi0.87 Mb.
#1213838
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   85
Bog'liq
МУСТАКИЛ ТАЪЛ

АХЛОҚ ВА МАФКУРА - Тарихдан ахлоқийликни четлаб ўтишга ёки уни ахлоқсизликка ниқоб қилиб, ахлоқни сохталаштириб умр кўришга уринган мафкуралар ҳам бизга маълум. Улар, одатда, му­айян давлатнинг ягона мафкураси деб эълон қилинади ва у мил­латга ёлғон воситада сингдиришга уринилади. Олмонияда ҳитлер­чилар илгари сурган миллий социализм мафкураси ёки собиқ шўро­лар иттифоқидаги коммунистик мафкура шулар жумласидандир. Ҳар иккала мафкура ҳам ўзини тан олганлардан "мафкуравий душман­лар"ни жисман йўқотишни талаб этди - энг буюк ахлоқсизликни ахлоқийлик сифатида тарғиб қилди.


МУҲАББАТ - бош мезоний тушунча сифатида деярли барча асосий тушунчаларда ва тамойилларда ўз "ҳисса"сига эга. На эз­гуликни, на яхшиликни, на ватанпарварликни, на инсонпарварлик­ни муҳаббатсиз тасаввур этиб бўлмайди.Муҳаббатнинг объекти до­имо гўзаллик, манфаатсиз гўзаллик. У - Оллоҳми, Ватанми, ёрми муҳаббат эгасига ундан-да гўзалроқ нарса йўқ. Айни пайтда бир объектни севган киши бошқа объектларни ҳам севмаслиги мум­кин эмас. Дейлик, ёрга бўлган ҳақиқий муҳаббат, Ватанга,
инсониятга муҳаббатни инкор этмайди, аксинча барқарор қилади. Зеро "ўз-ўзича", якка, "худбин" муҳаббатнинг бўлиши мумкин эмас. Инсон ўзи ўзгага айланганда, ўзгани ўзига айлантира ол­ганида ҳақиқий муҳаббат эгаси ҳисобланади. Мана шу объект би­лан субъект орасидаги фарқнинг йўқолиши энг буюк , энг мукам­мал лаззатдир. Буни мавлоно Фузулий ниҳоятда гўзал қилиб, бир байтда шундай ифодалайди:
Ишқдур ул нашаъи комилким, андандур мудом,
Майда ташвири ҳарорат, найда таъсири садо.
Комил нашъа, комил лаззатга фақат комил инсонга эриша ола­ди. Демак, муҳаббат инсон ахлоқий ҳаётининг чўққиси, комиллик белгисидир. Шу боис ҳақиқий муҳаббат эгалари ёшлар томонидан доимо ахлоқий идеал тарзида қабул қилинади: Фарҳод ва Ширин, Ромео ва Жельетта, отабек ва Кумуш ва ҳ.к.
Муҳаббат ҳам, ахлоқшунослдикдаги кўпгина тушунчалардек, "жуфтлик" хусусиятига эга, унинг зидди - нафрат.
НАФРАТ - муҳаббат тушунчасининг акси бўлиб, муҳаббат син­гари кенг қамровли эмас.У аксил муҳаббат арзида намоён бўлган объектдан четлашиш, ундан бегоналашишни тақозо этади. Ҳазар, жирканч ҳисси нафратнинг кундалик турмушидаги тор, "майда" кўринишидир. Нафратнинг улдарга нисбатан "йириклиги" унинг иж­тимоий ҳодиса сифатида намоён бўлишидир. Айни пайтда, бу ту­шунча ғазабдан кескин фарқ қилади. У, ғазабга ўхшаб6 ўз объек­тини йўқотишга интилмайди, ундан фақат юз буради. Кўринишдан, нафрат кишида ёқимсиз таассурот уйёотса-да, аслида у асосан иллат эмас, ахлоқий фазилат сифатида инсоннинг виждонлилиги­дан, ботиний жасоратидан далолатдир.
Нафратдан ташқари яна рашк тушунчаси борки, у - ижтимоий ҳодиса эмас, фақат жинсий муҳаббат билан ёнма-ён келади.

Download 0.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling