Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бухоро озиқ-овқат ва енгил саноат технологияси институти


АХЛОҚИЙ ОНГ АНГЛАШ, АХЛОҚИЙ ҲИССИЁТ, АХЛОҚИЙ МУНОСАБАТ­ЛАР, МАҚСАД ВА ВОСИТА


Download 0.87 Mb.
bet28/85
Sana18.02.2023
Hajmi0.87 Mb.
#1213838
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   85
Bog'liq
МУСТАКИЛ ТАЪЛ

АХЛОҚИЙ ОНГ АНГЛАШ, АХЛОҚИЙ ҲИССИЁТ, АХЛОҚИЙ МУНОСАБАТ­ЛАР, МАҚСАД ВА ВОСИТА - Ахлоқий англашнинг тузилмадаги етакчи­лик мавқеига, тўғрироғи, асосий унсур сифатидаги ўрнига келса, уни бу тарзда талдқин этиш, бизнингча, тўғри эмас.Ваҳоланки, шўролар даврида ва ҳозирдаги рус олимлари орасида баъзи Ўарб­даги замонавий ахлоқшунослик йўналишларида ана шундай қараш ҳукмрон эканини кўрамиз. Аслида эса, тузилмада пойдевор унсур сифатида ахлоқий ҳиссиёт ёки ахлоқий ҳис этиш намоён бўлади. Тўғри, жуда кўп ҳолларда бирор бир ахлоқий қарорнинг амалга ошуви узоқ ёки қисқа вақт мобайнида ўша қарор оқибатлари тўғрисида онгли равишда хулоса чиқаришга, уларни аввалдан анг­лаб етишга уриниш билан боғлиқ бўлади, яъни биз ўз ҳатти-ҳара­катларимизни ахлдоқий англаш элагидан ўтказиб, фаолият кўрса­тамиз. Лекин ўша англаб амалага оширилган ахлоқий қарор туби­да, сўзсиз, ахлоқий ҳиссиёт ётади. Демак, ахлоқий ҳис этиш ах­лоқий англаш учун материал вазифасини ўтайди.
Баъзан эса ўша "материал" - ҳиссиётнинг ўзи ахлоқий анг­лашни четлаб ўтиб, муосабат тарзида намоён бўлади. Бунга инсоннинг фавқулодда ҳолатлардаги ҳатти-ҳаракати мисол бўла олади. Дейлик, юқори тезликда кетаётган автомобиль олдидан йўл ўртасига,коптокни қувиб, гўдак чиқиб қолди. Ҳайдовчи тормозни босиш баробарида, шу заҳоти машинасини кескин четга буради. Бола омон қолади, ҳайдовчи жароҳатланади, машина пачоқ бўлади. Бу ҳолатда ҳайдовчининг гўдакка нисбатан, меҳр-шафқати, АЧИНИШ ҲИССИ, инсон боласини олий қадрият сифатида ҳис қилиши муҳим роль ўййнайди. Ҳайдовчи ўз ҳатти-ҳаракатини "оқилона қарорга" келиши учуе, "етти ўлчаб, бир кесиб" амалга оширмайди - ҳамма нарса бир лаҳзада рўй беради. Бунда англаш эмас, онг эмас,оний интуиция, ўз қавмдоши ҳаётини асрашдек табиий-биологик ҳиссиёт-инстинкт ҳал қилади, яъни мазкур ҳиссиёт том маънодаги англаш даражасига кўтарилиб улгурмасданоқ муносабатга айланади.
ВОСИТА - Бирон мақсадга эришиш ёки бирор ишни амалга оши­риш учун дастак бўлиб хизмат қиладиган нарса, қурол.
ТАРБИЯ - Ушбу тушунчани изоҳлашда биз Туркистон маърифатчи жадидларидан Абдулла Авлонийнинг "Туркий гулистон ёхуд ахлоқ"асаридан фойдаландик.
"Педагогия" яъни бола тарбиясининг фани демакдур. Илми ахлоқнинг асоси тарбия ўлдуғиндан шул хусусда бир оз сўз суз­лаймиз. Боланинг саломати ва саодати учун яхши тарбия қилмак, танини пок тутмак, ёш вақтидан маслакини тузатмак,яхши хулқларни ўргатмак, ёмон хулқлардан сақлаб ўсдурмакдир. Тарбия қилгувчилар табиб кабидурки, табиб хастанинг баданидаги каса­лига даво қилгани каби тарбияни баланинг вужудидаги жаҳл мар­казига "яхши хулқ" деган давони ичидан,"поклик" деган давони устидан беруб, катта қилмоғи лозимдур. Зероки,(Ҳассину ах­лоқикўм) амри шарифи узра хулқимизи тузатмакға амр ўлинган­миз.Лекин хулқимизнинг яхши бўлишининг асосий панжаси тарбия­дур.
Ахлоқимизнинг биносининг гўзал ва чиройли бўлишига тарби­янинг зўр таъсири бордур. Баъзилар "тарбиянинг ахлоққа таъсири йўқ, инсонлар асл яратилишида қандай бўлсалар, шундай ўсарлар, табиат ўзгармас",
"Ёмон хў тузалмайди дармон ила,
Ипак ўлмас ип,ранги алвон ила,
Боқинг, бир дарахт мевасидур ёмон,
Бўлур яхши пайванд, парво билан.
Билур ҳар киши аслини рангидан,
Ва ёким улангандаги зангидан"- демишлар.
Лекин бу сўз тўғри эмасдур. Чунки тарбиянинг ахлоқга, ал­батта таъсири бўладур. Орамизда масал борки, "сут ила кирган, жон ила чиқар", мана бу сўз тўғридур. Расули акрам набиййи муҳтарам саллоллоҳу лайҳи вассалам афандимиз:
"Бешикдан то мозорга боргунча илм ўрган",- демишлар. Бу ҳадиси шарифнинг маъноси бизларга далилдур.Ҳукамолардан би­ри:"ҳар бир миллатнинг саодати, давлатларнинг тинч ва роҳати ёшларнинг яхши тарбиясига боғлидур",-демиш. Шариати исломияда ўз болаларини яхшилаб тарбия қилмак оталарга фарзи айн, ўз миллатининг етим қолган болаларини тарбия қилмак фарзи кифоя­дур. Пайғамбаримиз: "Болаларингизни етти ёшида намозга ўрга­тингиз.Агар ўн ёшида ўқумаса урингиз", - демишлар.
Ҳар кишининг дунёда ороми жони тарбият,
Балки охирида эрур доруламони тарбият.
Тарбият ҳамроҳ этадур ҳур ила рузвонлара,
Гар десам бўлмас хато жаннат макони тарбият.
Эй оталар!Жонларингиздан сучук фарзандингиз,
Ғайрат айланг ўтмасун вақт-замони тарбият.
Мояи зилли хумодур тарбиятнинг сояси,
Бизда анқо тухмидек йўқ, ошёни тарбият.
ОИЛА - Барча нарса жуфт-жуфт бўлиб яратилган экан, жуфт бўлиб яшаш табиат тақозосидир. Лекин оила бўлиб яшаш барча махлуқот орасида фақат Одам наслига хосдир. Ер юзида биринчи марта Одам Ато билан Момо Ҳаво тузишган.Улар узоқ айрилиқдан кейин бир-бирларини жуда соғиниб қолишгач, дийдор кўришганлар. Муҳаббат тарихи ҳам биринчи отамиз ва биринчи онамиздан бошла­нади, десак, янглишмаймиз.
Оила эр-хотин, уларнинг бола-чақалари, энг яқин туғишган­ларидаен иборат кишилар гуруҳи, бошқача айтганда хонадонидир. Оила одамларнинг табиий, иқтисодий, ҳуқуқий, маънавий муноса­батларига асосланган ижтимоий бирлигидир. Оиланинг биринчи ва­зифаси ўз насл-насабини давом эттиришдан, солиҳ ва солиҳа фар­зандларни тарбиялашдан, оила аъзоларининг тирикчилигини, бўш вақтини кўнгилли ўтказишни таъминлашдан иборатдир.
ДИЁНАТ - инсон ахлоқий фазилатларининг энг олий мақомижир. Бу ҳақда Абдулла Авлонийнинг "Туркий гулистон ёхуд ахлоқ" аса­рида шундай дейилган:"Диёнат аллоҳ ҳузурина яқин қиладурган муқаддас эътиқоддурки, оламда мундан суюкли нарса йўқдур.
Дин ва эътиқоди саломат бўлмаган кишилар ҳақни ботилдан, фой­дани зарардан, оқни қорадан, яхшини ёмондан айира олмас, мун­дай кишилардан на ўзига ва на бошқа кишиларга, ва на миллатга тариқча фойда йўқдур. дин жаноби ҳақ тарафидан бандалари учун қурилмиш тўғри йўлдурки, банда дунё ва охиратда бу йўл ила соҳили саломатга чиқар. Дин уламолари диний китобларда аллоҳ таолога ибодат қилишни йўл ва қоидаларини баён қилмишлар. Ибо­дат икки турли бўладур. Бири тан ибодати, иккинчи руҳ ибодати. Тан ибодати таҳорат, намоз, рўзу, закот, ҳаж каби амаллардур­ки, буларнинг ҳар бирини ўз вақтида шариатга мувофиқ равишда миннат қилмасдан, риё қилмасдан дилни поклаб, ниятни холис қилуб, шавқ ва завқ ила адо қилмоқ лозимдур. Руҳ ибодати қалб ила адо қилинадурган ибодатдурки, эътиқодни маҳкам, дилни пок қилуб, қуръон, Ҳадис, фиқҳ каби диний китоблар ўқилганда жон қулоғи ила тинглаб асарланмакдур. Бир киши тан ибодатини қилуб, руҳ ибодатини қилмаса ўз вазифасини адо қилмаган бўла­дур".

Download 0.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling