Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бухоро озиқ-овқат ва енгил саноат технологияси институти
Download 0.87 Mb.
|
МУСТАКИЛ ТАЪЛ
АХЛОҚ ВА СИЁСАТ - ахлоқшунослик тарихида ахлоқ ва сиёсатнинг муносабатлари борасида икки хил қараш мавжудлигини кўриш мумкин. Уларнинг бирига кўра, сиёсат ахлоқий бўлмоғи лозим, иккинчисига биноан эса сиёсат ахлоқ билан сиғишмайди.
Биринчи қараш моҳиятан ахлоқни сиёсатдан юқори қўяди: сиёсат ахлоққа бўйсундирилиши шарт. Бошқача қилиб айтганда, мақсадлар ва воситалар бирлигига эришмоқ лозим, яъни буюк, покиза идеаллар фақат ахлоқий пок воситалар орқали амалга оширилмоғи керак. Лекин бунда ахлоқ сиёсат вазифасини бажармаслиги лозим. Акс ҳолда муайян давлат институтларининг, хусусан,ҳуқуқ-тартибот ва ҳарбий идоралар сингари ташкилотларнинг ишини ортиқча дарачада чеклаб,уларни жуда заифлаштириб қўйиш мумкин. Иккинчи қараш эса,мохиятан сиёсатнинг аҳлоқ билан ҳисоблашмаслигини тақозо этади.Бу қараш тарафдорлари ахлоқни сиёсатга бўйсиндиришни,ундан,керак пайтида тамомила юз ўгириш лозимлигини таъкидлайдилар.Улар наздида,ахлоқ буюк идеалларга эришув йўлидаги бир ғов,жамиятни умуминсоний қадрятлар билан ўралаштириб қўяди,кўнгли бўшликка, сусткаштликка,пировард натижада бошбошдоқликка олиб келади.Шу боис буюк мақсадларга тезроқ эришиш учун ҳар қандай воситадан фойдаланиш мумкин. Ахлоқ билан санъатнинг ўзаро алоқалари ҳақида гап кетганда,энг аввало,уни эт билан тирноқ тарзидаги яқинлик эканини таъкидламоқ лозим.Чунки ҳар бир ҳақиқий санъат асарида асосий зиддият сифатида эзгулик билан ёвузликнинг кураши инъикос этади,инсонпарварлик,ҳақиқатгўйлик, тўғрилик,адолат,мухаббат, садоқат сингари фазилатлар тараннум этилади,тақдир ўлим ва ўлмаслик,ҳаётнинг мазмуни,бахтга эришиш сингари муаммолар ўртага ташланади.Ахлоқий идеал муаммоси эса ҳар бир бадиий асарнинг шохтомири ҳисобланади.Масалан,Алишер Навоийнинг Фарходи,Ширини,Шекспирнинг Ромеоси,Жульеттаси,Ойбекнинг Навоийси мазкур муаллифлар асарларидаги ахлоқий идеаллардир.Уларсиз Навоий,Шекспир ва Ойбек асарларини тасаввур қилиш мумкин эмас. Ахлоқнинг фан билан ўзаро алоқадорлиги масаласи ҳам мухим.Баъзи бир қарашларга кўра,ахлоқнинг фанга алоқаси йўқ.Бундай қарашларни тўғри деб бўлмайди. Зотан ахлоқшунослик тадқиқот объекти сифатидаги ахлоқнинг мақомиёқ унинг фанга алоқадорлигини кўрсатиб туради. Айниқса, ахлоқнинг ижтимоий фанлар билан алоқаси миқёслидир. Чунончи, кўпгина илмий қарашлар, назариялар инсонни бевосита ёки билвосита юксак ахлоқ эгаси, донишманд ва ҳалол инсон бўлишга чақиради. Download 0.87 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling