Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бухоро озиқ-овқат ва енгил саноат технологияси институти


Download 0.87 Mb.
bet25/85
Sana18.02.2023
Hajmi0.87 Mb.
#1213838
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   85
Bog'liq
МУСТАКИЛ ТАЪЛ

ВАТАНСЕВАРЛИК - ўзбек халқига хос бўлган хислатдир. Биз Ватанимизни севамиз, у биз учун бамисоли нафас олаётганимиз мусаффо хаво кабидир. Ҳавосиз ҳаёт йўқдир. Ўзбек ватанпарвар­лиги унинг маърифатли фарзандлари тимсолида, қалбида саўланиб келган, зуҳур этмоқда ва сақланажак! Саодатли келажакка ҳозир, ҳар дақиқада улш қўшмоқ Ватанга муҳаббат, ватанпарварликнинг асл кўринишидир. Ватанга муносиб фарзанд бўлиш, қадрдон тупроқ билан чамбарчас боғлиқ эканлигимизни теран идрок этиш, унга чин фарзандларча муносабатда бўлиш, ундан бир ҳисса нарса олинса, юз ҳисса қилиб қайтариш Ватанни англаш ва ардоқлашнинг яна бир кўринишидир.
Ер юзида мамлакатимиздан бошқа турли хил давлатлар кўп, лекин инсоннинг туққан онаси битта бўлганидек, ўзбеклар учун Ўзбекистон ҳам ягонадир. Она бағри гўдак учун қандай ҳаётбахш
бўлса, Ўзбекистон биз учун шундай ҳузурбахшдир. Бу туйғуни ту­юш учун Ватанни шндай севмоқ керак. Бунинг учун соғлом, ақлли ва ўтюрак бўлмоқ лозим.
Ж.Байрон (инглиз шоири). Кимки ўз юртини севмаса, у ҳеч нимани сева олмайди.
Ф.Вольтер (француз адиби). Ватанга бўлган муҳаббатим мени ажнабийлар ютуғидан кўз юмишга мажбур қилмайди. Аксинча, Ва­танга муҳаббатим қанчалик кучли бўлса, Ватанимни жаҳондаги ха­зиналар билан шунчалик бойитгим келади.
Ж.Руссо (француз мутафаккири). Саховатнинг энг буюк жасурликлари Ватанга бўлган муҳаббат туфайли вужудга келади.


6 - Машғулот: Ахлоқнинг асосий мезоний тушунчалари, ахлоқий тамойиллар ва меъёрлар.


Р е ж а:
1. Ахлоқшуносликнинг асосий мезоний тушунчалари.
2. Ахлоқий тамойиллар ва меъёрлар
3. Оила, фуқаролик жамияти ва давлатнинг ахлоқий асослари
4. Баркамол инсоннинг ахлоқий тарбияси.


ТАЯНЧ ТУШУНЧАЛАР.
Ихтиёр эркинлиги, Ахлоқий танлов, Масъулият, Ахлоқий та­раққиёт, Ахлоқ тузилмаси, Ахлоқий онг (англаш), Ахлоқий ҳиссиёт, Ахлоқий муносабатлар, Мақсад ва восита,"қорин фалса-
фаси", Дин ва ахлоқ, Сиёсат ва ахлоқ,Ҳуқуқ ва ахлоқ, Санъат ва
а хлоқ, Фан ва ахлоқ,ахлоқ ва мафкура.











Download 0.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling