Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бухоро озиқ-овқат ва енгил саноат технологияси институти
Download 0.87 Mb.
|
МУСТАКИЛ ТАЪЛ
- Bu sahifa navigatsiya:
- АНБАР ОТИННИНГ АХЛОҚИЙ ҚАРАШЛАРИ
- АБДУЛЛА АВЛОНИЙНИНГ АХЛОҚИЙ ҚАРАШЛАРИ
АБАЙНИНГ АХЛОҚИЙ ҚАРАШЛАРИ - Туркистон халқларининг ахлоқий юксаклик ва маърифат воситаисда миллий ўзлигини англаш даражаига кўтаришда қозоқ халқининг буюк фарзанди Абай (1845-1908) ахлоқий қарашларининг аҳамияти катта.
Абай шеърларида, шунингдек "Искандар","Масъуд" достонларида эзгулик, адолат, мардлик, шижоат сингари фазилатлар ўрнини иллатлар эгаллаб бораётганидан, халқнинг яхшилик ва ёмонликни фарқлай олмайдиган даражага тушиб қолганидан фарёд чекади: Оталарга ўхшамай қолди турқинг, Ёпирай мунча кетти, илм, хулқинг! Бирлик йўқ, барака йўқ, бузилди феъл, қани йиққан давлатинг, боққан йилқинг? "Хулқи кетган", "феъли бузилган", "алдамчи", "суқ", "очкўз" сингари, сиртдан қараганда ўз халқига нисбатан бешавқатларча, ҳатто ҳақорат даражасисга кўтарилган бу сўз ва иборалар аслини олганда, миллатни жондан ортиқ севган буюк шоир қалбининг аламли йиғисидир.ъ Шуниси қизиқарлики, Абайнинг ахлоқий қарашлари маълум жиҳатлари билан ғарблик машҳур замондоши6 буюк олмо файласуфи, адиби Фридрих Нитцщенинг баъзи қарашларига яқин. Аммо, таъкидлаш керакки, Нитцщедаги ўта кескинлик, ўта беқарорлик Абайга ёт. Шунга қарамасдан, қадриятларни қайта баҳолаш, лозим бўлса, бутун миллатни қайта тарбиялаш каби ғоялар Абайга ҳам хос. АНБАР ОТИННИНГ АХЛОҚИЙ ҚАРАШЛАРИ - Туркистон маърифатпарварларининг яна бир йирик номояндаси Дилшод Барнонинг шогирди Анбар отиндир (1870).Унинг ахлоқий қарашлари лирик-фалсафий шеърларда ва "қаролар фалсафаси"(1898) рисоласида ўз аксини топган.Анбар отин ҳам инсон ахлоқий даражасини ақл,илм-маърифат билан боғлайди ва ижтимоий тараққиётга ақлий ҳамда аҳлоқий юксаклик орқали эришиш мумкин,деган ақидага амал қилади. АБДУЛЛА АВЛОНИЙНИНГ АХЛОҚИЙ ҚАРАШЛАРИ - Туркистон маърифатпарварлари орасидаги яна бир мутафаккир таълимшунос Абдулла Авлонийдир(1887-1934). Унинг ХХ аср бошларида Туркистонда машҳур бўлган "Туркий гулистон ёхуд ахлоқ"(1913) асари ахлоқий муаммоларга жадидячилик нуқтаи назаридан ёндошиши, кўпчиликка тушунарли тилда ёзилгани билан ажралиб туради. Файласуф педагог, аввало, миллатни тарбиялашни ўз устига олган тарбиячи муаммосига тўхталади: оталар - тўйчи, улоқчи, базмчи, илм қадрини билмаган, муаллимлар - ўзлари тарбияга муҳтож, дорилмуаллиминни тугатиши керак бўлган, мударрислар эса - дарслари беимтиҳон, ислоҳ яқинига йўламайдиган кишилар. Шу боис миллат ёшлари тарбиясини усули жадид тарафдорлари таълим-тарбия тизимини замонавийлаштириш, ислоҳ қилишга интилаётган зиёлилар қўлга олиши керак. Авлоний Россия ҳукумати у ер-бу ерда янгича мактаблар очгани - шунчаки жаҳон жамоатчилигини чалғитиш эканини, очиқ бўлмаса ҳам, қуйидаги ишора билан айтиб ўтади: "... ҳукумат ҳамманинг отасидир. Ўз фуқаросининг болаларини тарбия қилмак лозим. Шунинг учун бизнинг Русия ҳукуматимиз ўгай бўлса ҳам, ҳар ерда бизлар учун мактаблар очуб, болаларимизни текин ўқитур." Авлоний ана шу"ўгай тарбиядан" кўра миллий тарбиямиз усулларини янгилашни афзал билади ва ўз даврини "Тарбиянинг замони - тарбиянинг айни вақти деб атайди. Унинг бу борадаги қарашлари ҳануз ўз кучини йўқотмаганлигини, тарбия - ҳозир ҳам жамият учун долзарб муаммо эканини Президент Ислом Каримов машҳур нутқларидан бирида (1995 йил 23 февраль) Авлонийдан мана бундай деб кўчирма келтиради: "Маърифатпарвар бобомиз Абдулла Авлоний ёзганидек, "Тарбия бизлар учун ё ҳаёт - ё мамот, ё нажот -ё ҳалокат, ё саодат, ё фалокат масаласидир". Умуман олганда, Абдулла Авлонийнинг "Туркий гулистон ёхуд ахлоқ" рисоласи ХХ аср Туркистон ахлоқий тафаккурида энг салмоқли ўринни эгаллайдиган, ҳам назарий, ҳам амалий ахлоқ муаммоларини фалсафий ва педагогик ёндашув орқали ҳал этишга бағишланган йирик асардир. Download 0.87 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling