Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бухоро озиқ-овқат ва енгил саноат технологияси институти
-Машғулот.Энг янги давр ахлоқшунослиги. 2 соат
Download 0.87 Mb.
|
МУСТАКИЛ ТАЪЛ
- Bu sahifa navigatsiya:
- ҒАЙРИЗЎРАВОНЛИК
- РУҲИЙ ТАҲЛИЛ
4-Машғулот.Энг янги давр ахлоқшунослиги. 2 соат.
Режа: 1.Фридрих Нитцшенинг ахлоқий қарашлари. 2.Руҳий таҳлил йўналишида.Зигмунд Фрейд қарашлари. 3.Экзистенциячилик оқимининг ахлоқий қарашлари. 4.Ахлоқда ғайризўравонлик оқим. ҒАЙРИЗЎРАВОНЛИК - Ҳозирги кунга келиб, экзистенциячилик Ғарб оламида машҳур бўлган кўпгина энг етакчи ёки фаол ҳаракатдаги ахлоқий йўналишларга нисбатан "ҳаётийроқ" чиқиб қолди. Унинг асосий тамойиллари Оврўпо халқлари менталитетига сингиб кетди.У беҳуда ҳавоий парвозларни чеклаб, инсонни ички, рақамларсиз ҳисоб-китоб ва шу ҳисоб-китоб натижаси ўлароқ, жаҳонга ишонч билан қарашга даъват этади. Инсоният тарихи мобайнида қадимда илгари сурилган ғоялар кейинчалик моҳиятан янгиланган, ўзгарган ҳолда яна майдонга чиқишини кузатиш мумкин. Бу ҳодиса ахлоқшунослик соҳасига ҳам тегишли. XX асрда юзага келган ва амалиётда муваффақиятга эришган ёвузликка қарши зўравонлик кўрсатмасдан курашиш - ғайри зўравонлик ахлоқшунослиги ана шундай "янгиланган эски" ғоялардан. Мазкур йўналиш асосчиси Торо ўзи ёқтирмаган америкача жамиятдан бош олиб чиқиб, 1845 йилнинг баҳоридан 1847 йилнинг кузигача Уолден кўли бўйида кулба қуриб, деҳқончилик билан шуғулланади. Кейинчалик шу тажриба асосида "Уолден ёки ўрмондаги ҳаёт" асарини ёзди. Бундан ташқари у "Фуқаровий итоатсизлик", "Массачусетдаги қулчилик" сингари мақола ва эсселарида ҳам ғайри зўравонлик ахлоқшунослиги ғояларини илгари суради. Торо ҳаётда ҳам ана шу ғояларга амал қилади: солиқ тўлашдан бош тортади. Кунлардан бирида шаҳарга тушганида, уни солиқ тўламагани учун қамаб қўйишади. Кимдир унинг ўрнига соллиқ суммасини тўлаб юборгандан кейингина Торони қамоқдан чақиришади. У ўзининг бу ҳатти-ҳаракатини қуйидагича тушунтиради: "Менда агар шундай имкониятим бўлган тақдирда ҳам, долларларимга одамсотиб олишларини ёки одамни ўлдириш учун милтиқ соиб олишларини кузатиб туришга иштиёқ йўқ". Мутафаккир қулдорлик ҳукм сураётган Америка қўшма Штатлари ҳукумати билан ҳар қандай алоқани узишни ўз олдига мақсад қилиб қўяди ва бошқаларни ҳам шунга чақиради. Торо ғояларини асримизда Ганди ва Кинг янада юксак поҳонага кўтардилар. Улар ғайризўравонлик ғоясини муҳаббат билан боғладилар ва душманга ҳам меҳрни дариғ тутмасликка чорладилар.Ганди Хиросима ва Нагасагика атом бомбаси ташланганида, атом бомбасини бошка бомба билан йўқотиб бўлмагани каби зўравонликни зўравонлик қилиб йўқотиш мумкин эмас,деган фикрни билдириб, шундай дейди: "Инсоният зўравонликдан фақат ғайризўравонлик йўли орқали қутилиши мумкин. Ғазабни фақат меҳр билан енгса бўлади. Ғазабга ғазаб билан жавоб бериш ғазабнинг ёйилишига ва кучайишига хизмат қилади." Ғайри зўравонлик ахлоқшунослигига қисқача тўхталиб ўтишимизнинг ўзидаёқ, биз йўналишнинг келажакдаги асосий ахлоқий таълимотлардан бири бўлиб қолишини илғашимиз мумкин. Шахс, гуруҳ, миллат, халқлар ўз истакларини, мавжуд мустабид тузум ва ҳукуматдан норозиликларини тинч йўл билан билдиришлари ҳамда ўз мақсадларига зўравонликсиз, қон тўкмасдан эришишлари мумкинлиги - инсониятнинг улкан ютуғи. РУҲИЙ ТАҲЛИЛ - субъектив ишонч асло ҳаққонийликнинг мезони бўла олмаслигини кўрсатди. Инсон ҳақиқиат юзасидан ҳаракат қиламан деб ишониши мумкин, лекин асл сабаб - бешафқатлик. У ҳатти-ҳаракатнинг сабаби муҳаббатим деб билади, Download 0.87 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling