Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бухоро озиқ-овқат ва енгил саноат технологияси институти


Download 0.87 Mb.
bet16/85
Sana18.02.2023
Hajmi0.87 Mb.
#1213838
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   85
Bog'liq
МУСТАКИЛ ТАЪЛ

ПАНДНОМА - Халқ ичида кенг тарқалган бадиий-дидактик асарлар ҳам ўзига хос ўрин эгаллайди.Улар учун умумий бўлган хусусият, бу - ахлоқий меъёрларни , тамойилларни, ахлоқий мада­ният омилларини кўпчиликка тушунарли, ранг-баранг шаклларда, қииқарли ҳикоятлар орқали китобхонга етказиш6 шу жиҳатдан пад­номалар асрлар мобайнида ахлоқий тарбиянинг ўзига хос шарқона воситаси сифатида хизмат қилиб келди ва ҳозир ҳам хизмат қил­моқда.
Уларнинг энг машҳурларидан бири тахминан III-IY асрларда яратилган қадимги ҳинд адабий-дидактик ёдгорлиги "Панчатант­ра"дир. У бизда "Калила ва Димна" номи билан машҳур. У ўзбек тилига бир неча бор таржима қилинган. Асарда кўз олдимизда ик­ки дунё намоён бўлади: Бири - инсоф, адолат, диёнат,ҳалолликка суянган, ахлоқий фазилатларнинг тажассуми бўлмиш инсонлар ду­нёси, эзгулик олами, Иккинчиси - ёлғонни, қаллобликни, муно­фиқликни, худбинликни касбқилиб олган, иллатлар тажассуми бўлган одамлар дунёси, ёвузлик дунёси. Ана шу эзгулик ва ёвуз­лик ўртасидаги кураш асарнинг ўқ томирини ташкил этади.Унда ахлоқийлик асл бахт, ахлоқсизлик инсон учун ҳалокат гирдоби экани ажойиб ҳикоятларда,масалларда ўз аксини топади. "Калила ва Димна"нинг шакли, композицион қурилиши, усулбий жиҳатларда кейинчалик жуда кўп пандномалар учу бадиий қолп ролдини ўтади.
Мусулмон шарқи мимнтақаси ахлоқий тафаккурида ХI аср алоҳида диққатга сазовор. Унда икки буюк панднома яратилди. Бири туркий тилда - Юсуф Хос Ҳожибнинг "қутадғу билиг" ("Яхши­лик келтирувчи билимлар"), иккинчиси форсийда - Кайковуснинг "Кобуснома" асари.
"Қутадғу билиг" 13000 мисрани ўз ичига олган ахлоққа, сиёсатшуносликка доир монументал асар. Уни туркий халқларнинг ахлоқий қомуси деб аташ мумкин. Китобда эзгулик ва ёвузлик, яхшилик ва ёмонлик, олижаноблик ва тубанлик, ҳалоллик ва ҳаромлик сиснгари тушунчалар батафсил қаламга олинади. Улар­нинг моҳияти образли, бадиий юксак мисраларда, шеърий ҳикмат­ларда, мақолларда очиб берилади.
Кайковуснинг "Қобуснома" асрида ҳам инсон ҳаётининг деяр­ли барча томонлари қамраб олингандир. Унда меҳмонга болриш, меҳмон кутиш, савдогарчилик одобларилдан тортиб, чавгон ўйини спортчи одобигача қаламга олинган. Кайковус ахлоқийликка эришув икки хил - табиий туғма ва тарбия орқали рўй беришини айтади. Шу билан бирга ахлоқий тарбия ҳар икки ҳолдатда ҳам шарт эканини таъкидлайди.
Шарқона пандномаларнинг энг машҳури, шубҳасиз, Шарқда Муслиҳиддин Саъдийнинг (1184-1292) "Гулистон" асаридир. Жаҳон­да бу асар таржима қилинмаган бирор бир маданий тилбўлмаса ке­рак.Ўзбек тилига у биринчи марта буюк ўзбек мумтоз шоири Сайфи Саройи томонидан ХIY асрда таржима қилинган.
"Гулиситон"нинг бу қадар машҳур бўлиб кетишига асосий са­баблар шундаки, аввло, у муаллифнинг ҳаётитй тажрибалари ва кўрган-кечиргшанларини, ўз қулоғи билан эшитган воқеа-ҳодиса­ларни ўз ичига олади; иккинчидан,панднома буюк Саъдийга хос тенгсиз бадиийлик билан суғорилган; учинчидан унинг услубида юксак ахлоқ эгасининг донишмандлиги ва самимияти кишини ўзига тортиб туради. Насрий ҳикоятлар билан меъёрий ҳикматлар - ах­лоқий хулосаларнинг узвий боғланиб кетганлиги эса асарни яна ҳам ўқишли қилади.
Саъдий инсон инсон учун восита эмас - мақсад, деган ғояни илгари уради. Ёвузликлар ичида у, айниқса ёлғонни қаттиқ қоралайди:"Ёлғон гапирмоқ ҳам, - дейди шоир, - ханжар зарби кабидир: жароҳат тузалса-да, изи қолади". Бундан ташқари кашф этган ҳикматлар ҳам ўзининг образлилиги, фалсафий қудрати ва назокати билан кишини ҳайратга солади. қуйидаги ҳикматга эъти­бор беринг: "Гавҳар сойга тушса ҳам аввалгидек қимматбаҳо, чанг осмонга кўтарилса ҳам қадрсиздир". Ёки мана бу кичкинаги­на ҳикоятни олиб кўрайлик: "Оламда биринчи марта бармоғига узук таққан одам Жамшиддир. Ундан сурадилар:"Нега ҳамма зебу зийнатни чап қўлингга бердинг, ваҳоланки, фазилат ўнг тарафда­дир". Жамшид жавоб берди: "Ўнг қўлнинг - ўнг қўл эканининг ўзи буюк зийнатдир".
БУРЧ - Буюк ахлоқшуноснинг бурч ҳақидаги қаршлари ҳам эътиборга молик. У бурчни Тангри олдидаги ўз қарзини бажариш, илоҳий масъулият деб тушунади. Лекин бу масъулият, айни пайт­да, муҳтожларга хайр-эҳсонни, Яратган ва банда олдидаги поки­заликни ҳам ўз ичига олади. Бурчни англаб етиш эса, фақат би­лим (билиш) орқали рўй беради. Шунингдек, Кошифий анъанавий шарқона фазилатларга бафуржа тўхталади. Сабр, ҳаё, авф, сахий­лик, ростгўйлик, фаросат, тавозеъ сингари фазилатларнинг моҳиятини очиб беради, уларни насрий ва шеърий мисоллар билан исботлайди. Айни пайтда, уларнинг зидди бўлмиш иллатла ҳам му­тафаккирнинг диққат марказидан четда қолмайди.

Download 0.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling