Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бухоро озиқ-овқат ва енгил саноат технологияси институти


Download 0.87 Mb.
bet17/85
Sana18.02.2023
Hajmi0.87 Mb.
#1213838
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   85
Bog'liq
МУСТАКИЛ ТАЪЛ

МУОМАЛА ОДОБИ - Ҳусайн Воиз Кошифий "Футувватномаи
Султоний ёхуд жавонмардлик тариқати" асарида муомала одоби, кийиниш одоби, ҳамда меҳмондўстлик ва тановул этикети борасида ўзига хос фикрлар ўртага ташланган. Чунончи, у суҳбат одоби борасида гап кетганда, шайхлар ва бошқа мартабага эришганлар учун ҳам, ҳали мартабага эришмаган кишилар, муридлар учун ҳам риоя қилиниши зарур бўлган бир қанча суҳбат одоби мавжуд эка­нини айтиб, ҳар икки тоифа суҳбатдошлар учун алоҳида - алоҳида саккизтадан қоида тавсия этади. Бу ўринда мутафаккир сўзга, лингивистик эмас, ахлоқшунослик нуқтаи назаридан ёндошиб, унга инсоннинг ахлоқлилик даражаси намоён бўладиган восита сифатида қарайди: ахлоқшуносликда сўзни инсондан, инсонни сўздан ажра­тиб таҳлил этиш мумкин эмаслигини таъкидлайди."Агар сўз сени­кими ёки сен сўзникими, деб сўзласалар , айтгил: мен сўзники ва сўз меникидир, чунки, сўз инсонлик дарахтининг мевасидир, дарахтни мевадан, мевани эса дарахтдан ажратиб бўлмайди", деб ёзади мутафаккир.
КАСБИЙ ОДОБ - Китобда аллома ахлоқшунос касбий одоб муаммоларига ҳам тўхталиб ўтади. Китобнинг ўн тўртинчи, ўн бе­шинчи ва ўн олтинчи фасллари турли касб эгалари одобига бағиш­ланган. Масалан, ўн тўртинчи фасл "касб-кор ва савдо тижорат одоби ҳақида" деб номланади ва умуман касб эгаси, айни пайтда, савдоҳтижорат аҳли одоби қонун-қоидаларини ўзи ичига олади. Кошифий ёзади: "Билгилким, ҳамма касбларга тааллуқли қисқача қоида адаблар мавжуд, шунингдек, ҳар бир касб учун алоҳида одоб ҳам бор". Шундан кейин мутаффаккир қуйидагича давом эта­ди:
"Агар барча касблар учун зарурий одоблар хулосани нечта, деб сўрасалар, саккизта деб айтгин: Биринчидан, ўз касбини ҳаромдан, шубҳали мол маблағдан пок сақласин. Иккинчидан, рисқи рўзи зарурати учунгина керакли касб билан шуғуллансин, касбни мол дунё тўплашга сарфламасин. Учинчидан, касбни обрўй олиш, яхши ном чиқаришнинг сабаби, деб билсин. Тўртинидан, мо­ли ҳаром одамлар (амалдорлар, порахўрлар, қароқчилар, ўғрилар, қиморбозлар, каззоб дўкондорлар) билан муомала қилмасин..." ва ҳоказо.

Download 0.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling