Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бухоро озиқ-овқат ва енгил саноат технологияси институти


Download 0.87 Mb.
bet19/85
Sana18.02.2023
Hajmi0.87 Mb.
#1213838
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   85
Bog'liq
МУСТАКИЛ ТАЪЛ

ВАТАНПАРВАРЛИК - кишининг ўзи туғилиб ўсган, камол топган жой, замин, ўлкага бўлган меҳр-муҳаббатини,муносабатларни ифо­да этадиган ижтимоий ва ахлоқий хислатлари, фазилатлари. Ва­танпарварлик аниқ муҳитда, заминда ва мавжуд маънавий-ахлоқий қадриятлар асосида шаклланади.Шахс Ватанпарварлик туйғусини яратмайди, балки, уни тайёр ҳолда қабул қилади.Чунки Ватанпар­варлик узоқ тарихий ривожланиш жараёнида шаклланадиган ижтимо­ий туйғудир.
Ватанпарварлик кишиларнинг ижтимоий ва маънавий-ахлоқий хислатларининг, фазилатларининг юксак намоён бўлиши ҳисоблана­ди.Зеро, улар негизида ота-боболардан мерос қолагн заминни се­виш, урф-одатларни, қадриятларни сақлаш, эл-юрт равнақи учун чин дилдан меҳнат қилиб, Ватанни душманлардан ҳимоя қилиш, ҳар қандай қарамликдан озод этиш, ҳатто зарур бўлса, унинг озодли­ги ва мустақиллиги учун жонини ҳам аямаслик кабилар ётади. Ва­танпарварлик эл-юрт манфаатларига хизмат қилиш,эл-юрт манфаат­ларини шахсий манфаатлардан устун қўйиш демакдир.
Ватанпарварликнинг олий кўриниши жасоратдир. Жасорат ки­шининг Ватан ва юртдошлари учун ўз манфаатларидан, керак бўлса жонидан ҳам кечиб намоён этадиган юксак маънавий- ахлоқий фа­зилатларидир. Жасорат халқ фаровонлиги, илм-фан ва маданият равнақи, Ватан ҳимояси учун қилинган узоқ меҳнатда ҳам, ўзини фидо қилиш талаб этиладиган фавқулодда ҳолатларда ҳам намоён бўлиши мумкин.
Ватанпарварлик ўзбек халқининг миллий туйғусини ривожлан­тириш, миллий юксалиш ғояларини тарғиб қилиш, мамлакатимизда яшаётган турли элат ва миллатлар ўртасидаги дўстлик, тинчлик ва аҳилликни мустаҳкамлаш учун курашишда ҳам намоён бўла­ди. Худди шунингдек, у Ўзбекистонда демократия ва ҳурфикрли­ликнинг қарор топишига ғов бўлаётган ҳолларга қарши курашишни ҳам ўз ичига олади.
ҲАЛОЛЛИК - Инсондаги гўзал хислатлардан бири. Ҳалолликка энг пок туйғулар киради. Масалан: тўғрисўзлик, ҳақиқатпарвар­лик, меҳнатсеварлик ва ҳ.к.
АЧИНИШ - Инсонга хос хислатдир. Бунда бировга ачиниш учун бирор сабаб бўлса, унда раҳм-шафкат ҳисси уйғонади. Ачиниш ту­файли ночор кимсаларга ёрдам қўлини чўзиш, уларнинг оғирини енгил қилиш энг олий инсоний фазилатлардандир.
ШАФҚАТ - инсоннинг ўз ҳатти-ҳаракатларига нисбатан (оғир дамларда) бировдан кутиладиган руҳий мадад. Ислом динида Рама­зон ойи меҳр-шафқат ойи саналади. Бунда ҳар бир муслим ва муслима аҳволи оғир, кимсасиз, ночор, касалманд кишиларга меҳр-шафқат кўрсатилади, уларга турли совға-саломлар ёки маъ­навий-руҳий мадад берилади.



Download 0.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling