Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бухоро озиқ-овқат ва енгил саноат технологияси институти


-Машғулот.Туркистон маърифатчи-жадидларнинг ахлоқий қарашлари. 2 соат


Download 0.87 Mb.
bet22/85
Sana18.02.2023
Hajmi0.87 Mb.
#1213838
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   85
Bog'liq
МУСТАКИЛ ТАЪЛ

5-Машғулот.Туркистон маърифатчи-жадидларнинг ахлоқий қарашлари. 2 соат.


Режа:
1.Туркистон маърифатчилигининг ўзига хос хусусиятлари.
2.Ахмад Дониш, Фурқат, Муқимий ва бошқа дастлабки маърифатчилар­нинг асарларига кўтарилган ахлоқий муаммолар.
3.Абай, Амбар отин, Абдулла Авлоний ва Фитратнинг ахлоµий µараш­лари.
4.Жадид матбуотининг ахлоқий тарбия борасидаги хизматлари.
ТАЯНЧ ТУШУНЧАЛАР:
Аҳмад Дониш, Фурқат, Муқимий, Абай, Анбар Отин, Абдулла Авлоний, Фитратнинг ахлоқий қарашлари,Миллат, Ватан, Ва­тансеварлик, Тараққиёт, Адолат, Тарбия, Оила, Диёнат, Шараф, Ҳаё, Виждон, Майл, Ихтиёр, Ирода.


АҲМАД ДОНИШНИНГ АХЛОҚИЙ ҚАРАШЛАРИ - Турокистон маърифат­чилигининг дастлабки босқичлрида ахлоқий ғоялар асосан бадиий ва дидактик шаклларда ўз аксини топди.Шу жихатдан ўзбек ва то­жик халқларининг мутафаккирлари Аҳмад Донишнинг (1827-1897) "Наводир ул-вақое " асари диққатга сазовор.Аҳмад Дониш ўз асарларида Бухоро амирлиги давлат тузуми билан солиш­тириб, уни ислоҳ қилиш лозимлигини таъкидлайди. Айни пайтда, анъанавий ахлоқий тушунчалар билан фикр юритар экан, у адолат­ни ҳам подшо - ҳукмдор шахсига, ҳам давлат тизимига хос фази­лат сифатида олиб қарайди. Агар ҳукмдор адолатли сиёсат юр­гизса, мамлакат ҳаётининг ҳамма соҳаси учун адолатни смезон қилиб олса, санъатнинг гуллаб-яшнашига йўл очиб берса - халқ ҳаёти фаровон бўлади, фазилатлар кучайиб, иллатлар заифлашади. У, ҳукмдор донишмандлик фазилатига албатта эга бўлиши лозим, давлатнинг моҳитини ақл белгилайди, деган хулосага келади: оқилона бошқарилган мамлакат аҳолисигина маърифатли ва юксак ахлоқ эгалари бўла олади.
ФУРҚАТ, МУҚИМИЙНИНГ АХЛОҚИЙ ҚАРАШЛАРИ - Буюк ўзбек муми­тоз шоирлари Фурқат (1858-1909), Муқимий (1859-1903), асарла­ридаги ахлоқий муаммолар тараққийпарварлик ғоялари билан чам­барчас боғланиб кетади. Чунончи, Фурқат "Илм хосияти","Гимна­зия", "Таржимаи ҳол" каби асарларида маърифатли бўлиш юксак ахлоқ эгасига хос хислат эканини, лекин, нодонлик охир-оқибат турли хулқий нотавонликка олиб келишини таъкидлайди. Шоир ғазалларидан бирида шундай деб алам билан ёзади:
Чархи кажрафторнинг бир шевасидин доғмен,
Айшни нодон суриб, кулфатни доно тортадур.
Муқимийнинг ҳажвий асарларида эса ўша даврда авж олган фирибгарбозликлар, амалдорларнинг ноинсофлиги, адолатсизлиги қаттиқ танқид қилинади. Шоирнинг "Воқеаи Виктор", "Воқеаи кўр Ашурбой ҳожи", "Танобчилар", "Тўй" сингапри асарлари Туркистон халқлари оёғидан тобора тубанликка тортаётган иллатларни аёвсиз фош этади.

Download 0.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling