Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бухоро озиқ-овқат ва енгил саноат технологияси институти


Download 0.87 Mb.
bet21/85
Sana18.02.2023
Hajmi0.87 Mb.
#1213838
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   85
Bog'liq
МУСТАКИЛ ТАЪЛ

ЭКЗИСТЕНЦИЯЧИЛИК - инсонни, энг аввало ўз ҳаётини инсонийлик вазифасини бажариш учун қурбон қилган мавжудот сифатида ғолиб қарайди. Бир жиҳатдан бундай қараш анъанавийдек, барча асрларда ҳам илгари сурилган нуқтаи назардек туюлади. Аслида эса ундай эмас. Гап шундаки, аввалги анъанавий қарашларда инсоннинг ўз ҳаётини қурбон қилиши "олий манфаатлар" юзасидан рўй беради: инсон, идеал, умумтарихий мақсадлар ўзни фидо
этишна арзишини тушунади. қурбон бўлишга тайёрлик, демак
инсоннинг ибтидодаги беолгиси эмас балки унинг ақл билан иш
кўриши оқибатида рўй берадиган ҳодиса сифатида олинади. Эк­зистенциячилик эса фидойиликни инсонни ибтиддаги хусусияти, уни белгиловчи оддий ҳодиса деб қарайди. Улар, инсон ўз ҳаёти­ни нимагалдир бахш этмасдан мавжуд бўлолмайди, деган фикрни илгари сурадилар. Бу фидойилмик эса айнан, барча ижтимоий барқарор қадриятлар барбод бўлганда, инсон ўзи учун муносиб оғир, муқаддас бир юкни худди ризқи каби излаган бир пайтда ўзини кўрсатади. Инсон ўз назоратидан чиқиб кетган, иррационал воқеа-ҳодисалар гирдобига тушиб қолган пайтида қандай маънавий сабрга, чидамга эга бўлиши керак. Экзистенциячиликнинг бош му­аммоси мана шу. Олмон файласуфи Мартин Ҳайдеггер (1889-1976) экзистенциячиликнинг асосчиси ҳисобланади.
Ушбу оқимнинг буюк намояндалари Карл Ясперс ва Жан Поль Сартрлардир.
Ҳозирги кунга келиб, экзистенциячилик Ғарб оламида машҳур бўлган кўпгина энг етакчи ёки фаол ҳаракатдаги ахлоқий йўна­лишларга нисбатан "ҳаётийроқ" чиқиб қолди. Унинг асосий тамо­йиллари Оврўпо халқлари менталитетига сингиб кетди. У беҳуда ҳавоий парвозларни чеклаб, инсонни ички, рақамларсиз ҳисоб-китоб натижаси ўлароқ, жаҳонга ишонч билан қарашга даъ­ват этади.
ҚЎРҚУВ - инсоннинг ички ҳиссий кечинмаларини ифода этувчи жараёндир. Бу ҳақда экзистенциячилик оқимининг намояндаси Жан Поль Сартр шундай фикр билдиради:"қўрқоқо қўрқоқлиги учун ўзи жавобгар. У юрак ёки ўпкаси, ёки мияси қўрқоқ бўлгани учун шу­нақа эмас; у ўз физиологик тузилиши натижаси ўлароқ шунақа эмас, балки ўз қилмишлари билан ўзини қўрқоқ қилган. Мизож асабий, заиф, чала ёхуд тўлақонли бўлиши мумкин, лекин заиф одам дегани - албатта қўрқоқ дегани эмас, чунки қўрқоқлик бош тортиш ёки ён бериш оқибатида юага келади. Ҳамма вақт қўрқоқ, қаҳрамон учун қаҳрамон бўлмасликнинг имкони ьор, деб ёзади бу­юк файласуф. У экзистенциячилик мухолифларига фиткр билдирар экан, бу йўналиш инсоннинг асло тушкун тасвирини бермаслигини, уни қилган ишига қараб баҳолашини, инсон ўз тақдирини ўзи бел­гилайди деган ақида билан иш кўришини таъкидлайди."
ЖЎМАРДЛИК - Инсон ҳаёти олий қадрият экани таъкидлангани ҳолда, ўзганинг ҳаётини ўзимнгникидан олийроқ қадрият деб қараш ғояси.Бу ҳақда Муҳаммад Зоҳид қутқу ўзининг беш жилдлик "Тасаввуфий ахлоқ" деб номланган фундаментал асарида бошқа ах­лоқий масалалар билан бирга жўмардлик мезоний тушунчасини изоҳлайди. Бундай қараш, шубҳасиз ҳозир замондошларимиз ҳаёти­га кириб келган салбий маъножаги ўта прагматизмга қарши кураш­да, ахлоқий муҳитни соғломлаштиришда муҳимдир.

Download 0.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling