МАқСАД - эришиш, амалга оширмш учун кўзда тутилган нарса, мурод, муддао.
АҚЛ - инсонларнинг пири комили, муршиди ягонасидур. Руҳ ишловчи, ақлақл бошловчидир. Инсон ақли ила дин ва эътиқодини маҳкам қилур, шариат ҳукмларига буйсунар. Ақлсиз жинни кишилар буларга бўюн қўймас, шариатдан ташқари ишларни ҳам қилур. Жаноби ҳақ инсонни ҳайвонлардан сўз ва ақл ила айирмишдур. Ҳайвонлар ўзларига бўлаклар тарафидан келадурган зулм ва жабрларни, шох, тиш, тумшуқ, тирноқлари ила қайтарурлар. Лекин инсон жаноби ҳақ тарафидан берилмиш ақл ва идроки соясида ўзига келадурган зарар ва зулмлардан сақланур. Ер юзидаги ҳайвонларни асир қилуб, бўйнидан бойлаб, ипларини учини қўлларига берган инсонларнинг ақлидур.
Илм инсонларнинг мадори ҳаёти, раҳбари нажотидур.
Илм ўрганмак, олим бўлмак учун мактабга кирмоқ, муаллимдан таълим олмоқ лозим, ақлсиз кишилар на мактабга кирар ва на муаллимни билар.
Расули акрам набиййи муҳтарамм салоллоҳу алайҳи васаллам афандимиз: "Эй инсонлар! Ақлингизга тавозеъ қилингиз. Сиз жаноби ҳақ буюрган ва қайтарган нарсаларни ақлингиз ила билурсиз",- демишлар.
Ҳукамолардан бири: "Агар ақлингни қўли нафсингни жиловини ушласа, сани ёмон йўлларга кирмоқдан сақлар. Ҳар нарса кўп бўлса, баҳоси арзон бўлур, ақл эса илм ва тажриба соясида қанча кўпайса, шунча қимматбаҳо бўлур",- демиш.
Ақлдек зебо сифатни кўрди ҳақ, инсонга эб,
Оқил инсонлар билан берди жаҳон-оламга зеб.
Ақл нури бирла тўлди дунёга илму-ҳунар,
Ақлсиз инсон қачон билғусидур нафъу зарар.
Ақлсизлар билмагайлар дин надур, дунё надур?
Бўлмаса ақли билурми фарз ила суннат надур?
Ақлдан бой бўлмоққа саъй кўргузғилки, мол била бой бўлғондан,ақл била бой бўлғон яхшироқдур, нединким ақл била мол жам этса бўлур, аммо мол била ақл ўрганиб бўлмас.Билғил, ақл бир молдурки, уни ўғри ололмас, у ўтда ёнмас, сувга оқмас.
Бас, агар ақлинг бўлса ҳунар ўрганғил, нединким ҳунарсиз ақл бошсиз тан, суратсиз бадандекдир.Ундоқким дебдурлар: ал-адаб - суратил ақл.
Do'stlaringiz bilan baham: |