ЭСТЕТИКА ФАНИНИНГ АСОСИЙ ТУШУНЧАЛАРИ - Эстетиканинг энг умумий, умумий ва махсус категориялари мавжуд. Энг умумий категорияларига гўзаллик, хунуклик, нафосат, уйғунлик, улуғворлик, тубанлик, фожиавийлик, кулгилилик киради. Умумий категорияларга қаҳрамонлик, қўрқоқлик, эстетик идеал, эстетик дид, эстетик ҳиссиёт киради. Махсус категорияларга халқчиллик, милллийлик, умуминсонийлик, бадиийлик, ғоявийлик киради.
Эстетик амалиёт - табиат ва жамият қадриятлари муносабатлари тизимидаги эстетик хусусиятлар (гўзаллик ва хунуклик, улуғворлик ва пасткашлик, фожиалилик ва кулгилилик) қонуниятлари намоён бўлади. Инсоннинг эстетик фаоллиги сифати ва даражаси эса эстетик қадриятлар билан эстетик баҳолаш қобилияти, эстетик идрок этиш билан эстетик амалиёт ўрталаридаги узвий алоқадорлик маданиятнинг барча соҳаларидаги бадиий ва эстетик ўзаро боғлиқлик билан ўлчанади.
8 - Машғулот: Эстетик таълимотлар тарихи. (2 соат)
Режа:
1. Қадимги эстетик фикрларнинг вужудга келиши.
Зардуштийлик таълимотида гузаллик масалалари.
2. Қадимги дунё мутафаккирларининг эстетик таълимотлари.
(Ҳиндистон, Хитой, Миср, Юнонистон ва бошқа)
3. Ислом ва эстетика. Марказий Осиё мутафаккирлари қарашларида эстетика ва гузаллик.
4. Мумтоз шоираларнинг эстетик қарашлари.
ТАЯНЧ ИБОРАЛАР:
Эстетик тафаккурнинг пайдо бўлиши, Қадимги Шарқ нафосатшунослиги. Шумер ва Вавилонда эстетик ғояларнинг шаклланиши, Марказий Осиё, Эрон, Қадимги Ҳиндистон эстетик қарашлари, “Авесто”нинг эстетик моҳияти. Қадимги дунёнинг мумтоз нафосатшунослиги, Қадимги Юнонистонда эстетик қарашлар, Суқрот, Афлотуннинг эстетик ғоялари, Арастунинг эстетик таълимоти, Қадимги Румо нафосатшунослиги, Антик дунё нафосатшунослигининг жаҳоншумул аҳамияти. Исломда нафосат талқини,”Қуръон”да нафосатга оид қарашлар, Форобийнинг эстетик қарашлари, Ибн Синонинг эстетик қарашлари, Берунийнинг эстетик қарашл+ари, Умар Хайёмнинг эстетик қарашлари, Тасаввуф нафосатшунослиги, Ғаззолийнинг эстетик қарашлари, Румийнинг эстетик қарашлари, Амир Темурнинг эстетик қарашлари, Навоийнинг эстетик қарашлари, Жомийнинг эстетик қарашлари, Бобурнинг эстетик қарашлари,А.Рудакийнинг эстетик қарашлари, А.Фирдавсий эстетик қарашлари, Тазкира - нафосатшунослик рисоласи;
Do'stlaringiz bilan baham: |