Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бухоро озиқ-овқат ва енгил саноат технологияси институти
Download 0.87 Mb.
|
МУСТАКИЛ ТАЪЛ
- Bu sahifa navigatsiya:
- ТАСАВВУФДА НАФОСАТ
НАВОИЙНИНГ ЭСТЕТИК ҚАРАШЛАРИ - ўзбек адабий тилининг асосчиси, ғазал мулкининг султони, гўзал кўнгил эгаси, бунёдкор амир ва комил инсон Алишер Навоий (1441-1501) ўзининг бадиий, тарихий,илмий-фалсафий асарларининг ҳар бир сатрида Сўз дур-жавоҳирга айланган ва гўзаллик билан зарҳалланиб жилолантирилган. Навоий гўзалликни, нафис санъатни юксак қадрлаб, нафис санъат инсон маънавий олами, камоли учун калит эканини таъкидлайди. Навоий сўз санъатининг, маърифий-тарбиявий, ҳиссий-руҳий қувватини алоҳида таъкидлар экан, шоир-санъаткор хулқ-атворига алоҳида ўрин ажратади. Чунки, одоб-ахлоқ ислом эстетикасининг таркибий бўлаги бўлиб, мусулмон киши ҳаёти ва фаолияти одоб қоидалари мезони билан ўлчанар, баҳоланар эди. Шу тариқа Навоий шеър соҳибларининг камтарлик, ҳимматлилик, хушмуомалалилик, сахийлик каби фазилатларини зўр қониқиш билан таъкидлайди.
ТАСАВВУФДА НАФОСАТ - тасаввуф ўзи буюк бир романтик оламдир. Оламни Мутлақ парвардигорнинг ижоди деб қараш, дунёни Илоҳнинг кўзгуси деб тушунтириш ва барча гўзалликлар, қудратни Илоҳдан деб ҳисоблаш, Борлиқни романтик рангларда, шоирона хаёлий сурат - тимсоллар тарзида, илоҳий нурнинг порлашидан доимий ҳаракатда ва ижодда деб тасаввур этиш - ўзи бир Буюк Поэзиядир. Жами гўзалликлар, яхшиликлар, эзгуликлар манбаи Мутлақ илоҳ. Қудрат ва куч, ҳаракат ва фаолият ҳам Ундан. Дунёдаги жами ҳусни жамол - Унинг жамолининг акси. Инсон гўзаллиги Унинг жамолининг жилваси, бу Жамол оламда қанча кўп жило ўтган бўлса, у шунча гўзал бўла олади.Инсон руҳининг гўзалликка, нафосатга ташналиги Илоҳ гўзаллигига ташналик оқибатидир. Ва яна бунинг ичида модддий гўзаллик ва маънавий гўзаллик, ғоя ва фикр гўзаллиги ҳам ажралиб, эътиборга олинади. Хуллас, гўзалликдан мақсад тафаккур гўзаллиги, маънавий гўзалликни англамоқ, олий жавҳар - Руҳи - азалийга монанд нарсаларнинг гўзаллигини қабул қилмоқдир... - Жалолиддин РУМИЙНИНГ ЭСТЕТИК ҚАРАШЛАРИ - Жалолиддин Румий (1207 йил 30 сентябрда Балх шаҳрида туғилган - 1273 йил 12 декабрда Кўнё шаҳрида вафот этган)ни гоҳ Кант, гоҳ Спиноза, гоҳ Ҳегел каби файласуфлар билан қиёслайдилар. Баъзи манбаларда, Ғарбда мавлонони “Шарқ Гегели” дея эътироф этишади. Аммо мавлоно Румий ҳеч кимга ўхшамайди, у муаззам Шарқ тафаккурининг мўъжизали бир ҳайкалидирким, унда тасаввуф тараққиёти ҳам, илму ҳикмат ва фалсафа ҳам, шеърият ва маънавият ҳам бирлашиб, олий кўринишда намоён бўлади. Унинг турли мажлисларда билдирган ўтлуғ фикрларидан таркиб топган “Ичингдаги ичингдадир” асари инсон ва олам, онг ва борлиқ, инкор ва исбот, хаёл ва амал сингари фалсафий тушунчаларнинг асл моҳияти берилган мангу боқий асардир. Ушбу асарда бир қатор фалсафий, ахлоқий, эстетик масалалар баёни берилганки, буларни ўрганиш таҳлил қилиш талабалар учун улкан маънавий озуқа бўлар эди. Қуйидаги келтирилган бир ҳикоят Румий нафосатшунослигидан бир намунадир: “Дедики: Бир филни суғормоқ учун сув бўйига келтирдилар. У ўз аксини сувда кўриб қўрқди. Лекин у бошқасидан қўрқдим деб ўйлар,ўзидан чўчиганини билмасди”. Инсон ўз каллигидан ва чипқонидан ирғанмас. У ярали қўлини бемалол овқатга узатади, ялайди. Бундан унинг кўнгли айнимайди. Аммо бировнинг қўлида кичик бир чипқон ёхуд яра кўрса, бас, овқат ейишдан тўхтайди, жирканади. Инсондаги ёмон феъллар ҳам каллар ва чипқонларга ўхшайди. Ўзида бўлганида ҳеч ирғанмайди, ўзгада бўлсачи, жирканади, нафрат этади. Сен ундан ҳуркканингдек у ҳам сендан чўчиса, инжиса, уни хуш кўр. Сенинг хафа бўлишинг унинг айбидир. Чунки уни кўришинг сабабли таъбинг тирриқ бўлаяпти. Шу билан бирга, у ҳам худди шундай кўради. Пайғамбар алайҳиссалом “Мўмин мўминнинг ойнасидур” (ҳадис) дея буюради. Бу кофир кофирнинг ойнаси бўлолмайди, дегани эмас. Унинг ойнаси бор эди, фақат у бундан ғофилдир”. Жалолиддин Румий номи билан машҳур бўлган зот дунёнинг улуғ донишмандларидан бири, беназир шоир ва бетакрор бир мутафаккир, валий инсондир. Унинг олти дафтардан иборат “Маснавий маънавий” номли асарини “форс тилидаги Қуръон” деб тавсиф этадилар. Жалолиддин Румий ўзининг кейинги Шарқ шеърияти, фикрий ва маънавий тараққиётига улкан таъсир ўтказган ижодкордир. “Фиҳи мо фиҳий” содда форс тилида ёзилган асар, улуғ муаллиф “Маснавий маънавий”даги ҳадис ва оятлар, ҳикоят ва тамсилларга ўралган, ўта мураккаб бир фалсафий муҳокамалар асосига қурилган фикрларини бу ерда равшан ва содда қилиб тушунтириб берган. “Фиҳи мо фиҳий”да руҳ диалектикаси, инсон майллари, тушунча - тасаввурлари, эҳтиёж ва талаблари изтироб ва қийноқлари, зиддиятлар ва мувофиқликлар, кураш ва ғалаба, йўқлик ва борлиқ, рўё ва ҳақиқат, жисм ва жон ва ҳоказолар устида билдирган фикрларни бундан етти юз йил илгари айтилганига ишонқирамай қоласиз, гўё улар бугун айтилгандай. Фалсафани Ҳегел ва Марксдан, Шопенгауэр ва Кантдан, Нитшче ва Фрейддан ўрганган кишилар “Фиҳи мо фиҳий”ни ўқиб, ҳаммаси ўзимизда алақачон бор экану, ҳаммаси айтилган экану дейишлари табиий. Қолиб Румий,Навоий,Ҳаллож, Ўрганмасдан Бедилни. Сингдирибман онгга, ажабо, Фейербах, Кант, Гегелни. Гегелдан мен Румийга келдим, Келдим нақшбандияга. Ваҳоланки Румийдан Гегел Озиқ олмиш мияга. Бошим тегди ғарб деворига, Нени излаб юрибман. Мен машриқлик шарқдан ғарбгамас, Ғарбдан шарқга келибман. Румий минг йиллар давомида тўпланиб келган Шарқ фалсафаси ва ҳикмати, исломий ҳақиқатларни омухта этолган, тасаввуф ва фалсафани қўшиб, инсон руҳи диалектикасини очган улуғ мутафаккирдир. Унинг қарашларида бирор бир мутаассиблик, кўр-кўрона ақидапарастлик намунасини кўрмаймиз. У тийрак ва ҳушёр кўз билан дунёга назар солади, инсонни қандай бўлса, шундай олиб ўрганади, инсон қалби тўридаги энг нозик, энг инжа, энг яширин сирларни ошкор этади, руҳимиз иқлимларидаги ўзимиз сезмаган қонуниятлар, заруриятларни кўрсатиб беради. Download 0.87 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling