Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бухоро озиқ-овқат ва енгил саноат технологияси институти


Download 0.87 Mb.
bet47/85
Sana18.02.2023
Hajmi0.87 Mb.
#1213838
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   85
Bog'liq
МУСТАКИЛ ТАЪЛ

ҒАЗЗОЛИЙНИНГ ЭСТЕТИК ҚАРАШЛАРИ - Имом ал-Ғаззолий (1038 йилда туғилган. буюк мутасаввуф, илоҳиётчи олим бўлиб, ўз асарларида ўсимлик, ҳайвон ҳамда инсоннинг ташқи муҳитга му­носабати, улардаги эстетик дид, нафосат ҳиссининг бор-йўқлиги муаммолари, шахснинг гўзалликка муҳаббати, унинг комил инсонга айланиши, нисбий ва мутлақ гўзаллик, ибодат билан санъатнинг фарқи, ички зиё - ботиний тинглаш, ботиний кўриш, ботиний анг­лаш сингари муаммоларига тўхталиб ўтади. Ғаззолий “Иҳё улум ад-дин” асарида тингловчининг ҳолати, кайфиятига тўхталиб ўти­ши билан бирга, эстетик идрокка ўтиш масалаларини ҳам назардан четда қолдирмайди. “Тингловчи ўз сўзлари орқали шоир ифода эт­моқчи бўлган маъногагина асосланмаслиги керак. Чунки ҳар бир сўз (бир неча) маънони англатади ва шу сўз англаган ҳар бир киши муайян маънонинг аниқланишида ўз ҳиссасини қўшган ҳисоб­ланади”, - дейди Ғаззолий. Кўриниб турибдики, бу фикр билан кейинчалик Оврупода машҳур бўлиб кетган, ҳар бир асарга чексиз маънолар қўшади, деган, ихтиёрсизликнинг чексизлиги тушунчаси­га оид Фридрих Шиллинг қарашлари орасида Хитой девори йўқ. Асарда муаллиф гўзаллик тушунчасига алоҳида тўхталади, манфа­атсиз гўзаллик, олтинчи сезги воситасида ҳис этиладиган гўзал­лик ҳақида ўзига хос назарияларни ўртага ташлайди. У нафосатни ахлоқ билан, нафосатшуносликни ахлоқшунослик билан диалектик боғлиқ ҳолда тадқиқ қилади ва бу борада Суқротдан кейинги энг мукаммал қарашларни олға суради.
“Иҳё улум ад-дин” асаридаги эстетикага оид мулоҳазалар иккинчи юрак,- ботиний кўз масалалари билан боғлиқ. Фақат мана шу иккинчи юракдагина муҳаббат туғилиши мумкин. Ғаззолий муҳаббатни беш турга бўлади. Унинг датлабки уч тури асосан ах­лоқшунослик билан, сўнгги тури эса нафосатшунослиқ билан боғлиқ. Муҳаббатнинг учинчи тури ҳақида ёзар экан, Ғаззолий гўзалликка манфаатсиз ёндашув, нафосат ҳиссининг беғаразли­ги тўғрисида фикр юритади.
Ғаззолий зоҳирий ва ботиний гўзаллик хусусида фикр юритар экан, туғма нафосат туйғусининг мавжудлиги ҳақидаги ғояни гўдак ва ҳайвонлар ҳам нафосат туйғусига эгалиги билан асослашга интилади. Дарҳақиқат, гўзалликни идрок этиш туйғуси­нинг туғмалиги, табиийлиги билан уни англаб етиш орқали ҳис этиш борасидаги баҳс бизнинг давримизда ҳам кун тартибидан тушган эмас. Чунончи, замонавий рус файласуфларидан С.Чунаев, буюк инглиз нафосатшуноси Э.Бёрк қарашларига асосланиб, гўзал­ликни табиатан ҳис қилиш мавжуд, деган фикрни исботлаш учун ҳали тарбиясига ижтимоий ва маданий омиллар таъсир этмаган гўдакнинг силлиқ нарсаларни дағал нарсалардан, мутаносибликдан афзал кўринишини мисол келтиради. Бошқа рус олими О.Дробницкий эса бу фикрни инкор этиб, эстетик идрок қилиш фақат ижтимоий­лашган, инсон томонидан англаб етилган бўлади, дейди.
Кўриниб турибдики, Имом Ғаззолий қарашлари ҳанузгача ўз илмий қувватини ҳам, илмий-назарий таъсирини ҳам йўқотган эмас. Буларнинг ҳаммаси буюк мутасаввуф файласуф асарларини жиддий ўрганиш вақти келганидан далолат беради.

Download 0.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling