Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бухоро озиқ-овқат ва енгил саноат технологияси институти
АМИР ТЕМУРНИНГ ЭСТЕТИК ҚАРАШЛАРИ -
Download 0.87 Mb.
|
МУСТАКИЛ ТАЪЛ
АМИР ТЕМУРНИНГ ЭСТЕТИК ҚАРАШЛАРИ - Айрим тарихий асарларда Темур “саводсиз” бўлганлиги ҳақидаги фикрларни ўқиш мумкин. Бизнингча, бу сўз нимани ифодалаганлигини фаҳмлаш лозим. Агар у ёшлигида Кеш шаҳридаги диний мактабда таълим олганлиги ҳақидаги далилларни эътиборга олсак, унинг на ўқишни, на ёзишни билмаганлиги ҳақидаги фикрлар мутлақо асоссиздир. Эҳтимол, унинг тарихини ёзган тарихчилар бу сўз билан унинг фақат араб тилида гапира олмаслигини таъкидламоқчи бўлгандирлар. Темур фаолиятини душманона руҳда ёзиб қолдирган Ибн Арабшоҳнинг ёзишича “У арабчада на ўқишни, на ёзишни, на тушунишни билмайдиган ғирт саводсиз одам эди.” Яна бошқа бир жойда у “Темур бошқалардан кўра форсча, туркча ва мўғулчани яхши биларди дея таъкидлайди. Эҳтимол, у ўша пайтларда кенг оммалашган уйғур ёзувини билгандир. Унда шеъриятга ҳавас унчалик кучли бўлмаса-да, у шоирларнинг латиф мисраларидан парчалар ўқиб гапиришни севарди. Унинг Ҳофиз Шерозий билан суҳбати унинг нафис адабиёт намояндаларига бефарқ қарамаганига далил бўла олади. У айниқса тарихий воқеаларни чуқур билишлиги билан ҳаммани ҳайратга соларди. Тарих илмининг билағони, мағриблик тарихчи Ибн Халдун унинг бу борадаги билимларидан лол қолганди. У ҳақиқий тарихчилардек, қадимги тарих билан жуда қизиқарди. Айтишларича, у мусулмон ривоятларида таърифланган Сулаймон пайғамбарнинг шаръий бўлмаган муҳаббати содир бўлган Пергам ва Балбек шаҳарларини узоқ томоша қилган ва бу шаҳарлар тарихини муфассалроқ гапириб беришларини буюрган.
У мусиқани севар, айниқса сетор куйларини тинглашни ёқтирарди. Унинг ҳамма тантаналари мусиқа садолари остида ўтар, унда мусиқа тинглашда олий бир эҳтирос сезиларди. У араб, турк, мўғул, форс ёки хитой мусиқаларининг куйларини, ашулаларини ҳам одатдан ташқари бир диққат билан тингларди. У ғалабалари натижасида қўлга киритилган тасвирий санъат асарларини ҳам берилиб томоша қилар, уларни ўз саройларига ёки сафар ўтовларига осиб қўйишни буюрар,уларнинг гўзаллигидан завқланарди. Тарим шаҳрида у ғайридин мусаввирлар асарларининг катта тўпламини йиғишга муваффақ бўлганди. Унинг учун қимматбаҳо бойлик ҳисобланган бу расмларни йиғиб келишни буюрдимикин, ё сотиб олдимикин? Кастилия элчиси Клавихо унинг ўтовида эмаль югуртирилиб қимматбаҳо тошлар билан безатилган битта олтин жавонни кўрганди. Унда гавҳар доналари билан нақшланган 6 дона шиша идиш ва 6та пиёла сақланарди. Соф олтиндан ишланган бир стол устида эса, каттакон зумрад тоши турарди. Боғдоддан келтирилган ва бутунлай олтиндан ишланган дарахт танасининг йўғонлиги одам сонидек келар, унда осилиб турган мевалар ҳам ёқут, зумрад, феруза, сапфир ва жавоҳирлардан ишланган бўлиб, унинг шохларига ҳам олтин суви югуртирилиб ясалган қушчалар қўндирилиб қўйилган эди. Бу ерда Византиядан келтирилган улкан санам ҳам турар, унда муқаддас авлиёлар Петр ва Павеллар тасвирланган бўлиб, улар ўз қўлларида муқаддас китобларини ушлаб турарди. Темур ўз қиёфасини чизишга буюрган эди. Уларда у “баъзан жиддий, баъзан меҳрибон қиёфада” тасвирланган эди. У ўз оиласи аъзоларини, жангларини, қабул маросимларини, байрамларни ҳам ҳаққоний тасвирлашни буюрганди. У қурдирган кўплаб обидаларнинг қурилишида шахсан ўзи иштирок этар, кузатар ва камчиликларини тузатар эди. Уни доимо вазмин, тиниб-тинчимас одам қиёфасида тасаввур қилиш мумкин. Завқланиётган, кулаётган Темур қиёфаси бизни ҳайрон қолдириши мумкин. Бироқ, ҳамма буюк одамлар, айниқса, буюк саркардалар ана шундай тасаввур қолдиришини унутмайлик ва табиийки унинг қиёфасини расмларда акс эттиришга уринган мусаввирлар ҳам уни келтира олмаганлар. Шундай бўлса-да, унда ҳам ҳазил-мутойибага мойиллик, бошқаларнинг ақл-фаросатини тан олиш каби фазилатлар бўлмаслиги мумкин эмас. Бу борадаги ривоятлар эҳтимол ҳақиқатдан йироқдир, лекин улар ҳам оз бўлсада тарихий ҳақиқатни ўзларида акс эттирган деб ўйлаймиз. Айтишларича, у ўғли Мироншоҳни бузуқ йўлларга, жабру зулмга бошлагани учун сарой аъёнларидан бир нечасини ўлимга ҳукм қилганди. Шунда дор томон бораётган сарой аъёнлари сафидан бир киши чиқиб ўзидан олдинга амирлардан бирига ҳазил аралаш мулозимат қилади: “Сиздан кейин бораман ҳазратим, чунки ҳаётда сиз ҳар доим мендан олдинда юрардингиз.” Бундай ўткир ҳазил билан қилинган қочириқни эшитган Буюк Амир унга шафқат қилиб,ўлимдан қолдирганди. Ривоятларда қайд қилинган мана бу воқеа ҳам ҳақиқатга яқин бўлиши мумкин: “Ўз шеърида Самарқанду-Бухорони бир гўзалнинг ҳинду холига бахшида қилишни хоҳлаган шоир Ҳофиз Шерозийни Темурга рўпара қилибдилар “Хўш, бунга қандай журъат этдинг?”- дебди Темур қаҳр билан. “О, Ҳазратим, - дебди шоир, мен фақирнинг совға қилишга арзийдиган бошқа бирон тайинли нарсам бўлмаса, мен нима қилай?” Темур унинг ҳозиржавоблик билан қилган бу ҳазил-мутойибасидан қойил қолиб, унга совға-салом берган экан. Download 0.87 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling