Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бухоро озиқ-овқат ва енгил саноат технологияси институти


Download 0.87 Mb.
bet1/85
Sana18.02.2023
Hajmi0.87 Mb.
#1213838
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   85
Bog'liq
МУСТАКИЛ ТАЪЛ


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ


БУХОРО ОЗИҚ-ОВҚАТ ВА ЕНГИЛ САНОАТ
ТЕХНОЛОГИЯСИ ИНСТИТУТИ


ФАЛСАФА КАФЕДРАСИ.


НАВРЎЗОВА.Г., ЮНУСОВА Г.
БАРЧА МУТАХАССИСЛИК ЙЎНАЛИШЛАРИ БЎЙИЧА КУНДУЗГИ ВА СИРТҚИ ТАЪЛИМ ШАКЛИ ТАЛАБАЛАРИ УЧУН
ЭТИКА-ЭСТЕТИКА”
ФАНИДАН МУСТАКИЛ ИШЛАРНИ БАЖАРИШ БУЙИЧА УСЛУБИЙ КЎРСАТМА.


БУХОРО-2005.

Услубий қўлланма кафедра йиғилишида муҳокама қилиниб нашр қилишга тавсия қилинган ( феврал 2004 йил мажлис баённомаси).


Институт Ижтимоий гуманитар фанлар кенгашида муҳокама қилинган ва нашр қилишга тавсия этилган. (2004 йил феврал баённомаси).

ТУЗУВЧИЛАР: ф.ф.н. доц. Г.Н.НАВРЎЗОВА


ўқитувчи Г.С.ЮНУСОВА.
ТАҚРИЗЧИЛАР: Фалсафа кафедраси доценти Азимов М.А.
Фалсафа кафедраси ўқитувчиси Зоиров Э.Х.
Ахлоқшунослик ва Нафосатшунослик курсидан ҳар бир мавзу учун зарурий бўлган таянч иборалар ва мавзуларга оид кўргазмали материаллар киритилган ва таърифлар берилган ушбу услубий қўлланма кундузги бўлим талабалари учун тайёрланган. Ўзбекистон олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2000 йилда Абдулла Шер муаллифлигида чоп этилган"Ахлоқшунослик" маърузалар матни ва Э.Умаров муаллифлигида нашр эттирилган Эстетика ўқув қўлланмаси, Олий ўқув юрт­лари учун"Ахлоқшунослик" ўқув дастури асосида тайёрлан­ган.
СЎЗ БОШИ
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазир­лигининг "Талабалар билимини рейтинг тизими бўйича баҳолашнинг "таянч" ибораларга асосланган ёзма иш усули тўғрисидаги 1999 йил 12 март 67 сонли буйруғига асосан Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 1998 йил 5 октябр 87-01-392 сонли "Талабалар билимини рейтинг тизими бўйича баҳолашнинг "таянч" ибораларга асосланган ёзма усулини тадбиқ этиш бўйича йўриқ хати"га мувофиқ барча олий ўқув юртларида "таянч" ибораларга асосланган ёзма иш усули кенг тадбиқ этил­моқда. Бу услуб ижобий натижалар бераётганлигини, хусусан та­лабаларда ўз билимини доимий равишда ошириб боришга интилиш кучайганлиги, мустақил ишлаш, вазифага ижодий ёндашиш, қўшимча адабиётлардан фойдаланиш, ўз фикрини ёзма равишда аниқ ва лўнда ифодалаб бериш каби хусусиятлар шаклланиб,тез ривожланиб бораётганлигини кўрсатмоқда.
Шу мақсадда дарс жараёнларида ушбу ўқув қўлланмасидан фойдаланиш ижобий натижалар беради деб ўйлаймиз. Маърузани бошлашдан олдин ҳар бир мавзу таянч тушунчаларини талабаларга ёздирилса, дарс давомида шу таянч тушунчаларни мантиқий боғланган ҳолда тизимли тушунтирилса, тингловчилар диққат би­лан хотираларида сақлайдилар. Шунингдек, ушбу таянч тушунча­ларни мавзуини мустаҳкамлаш учун, дарс охирида савол сифатида берилса, реферат мавзулари сифатида берилса, яхши натижалар беради, деб ўйлаймиз. Ушбу ўқув қўлланмаси Абдулла Шер муал­лифлигида 2000 йилда чоп этилган "Ахлоқшунослик" маърузалар матни асосида тузилди. Ўқув қўлланмаси ахлоқшунослик фани ўқитиладиган олий ўқув юртлари талабалари учун мўлжалланган.

Download 0.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling