Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бухоро озиқ-овқат ва енгил саноат технологияси институти


АХЛОҚШУНОСЛИК ФАНИНИ ЎҚИТИШ ҲАМДА ЎРГАНИШНИНГ МАҚСАДИ ВА ВАЗИФАЛАРИ


Download 0.87 Mb.
bet2/85
Sana18.02.2023
Hajmi0.87 Mb.
#1213838
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   85
Bog'liq
МУСТАКИЛ ТАЪЛ

1. АХЛОҚШУНОСЛИК ФАНИНИ ЎҚИТИШ ҲАМДА ЎРГАНИШНИНГ МАҚСАДИ ВА ВАЗИФАЛАРИ.
Ахлоқшуослик фанини ўқитиш ҳамда ўрганишнинг мақсади ва вазифалари қуйидагилардан иборат:
- ахлоқ ва ахлоқий тафаккурнинг пайдо бўлиши ҳамда та­раққиётини, ахлоқнинг давлат, фуқаролик жамияти, шунингдек, шахс ҳаётида тутган ўрнини талабаларга илмий нуқтаи назардан тушунтириш:
- олий қадрият бўлмиш ахлоқнинг миллийлик ва умумбашарий­лик хусусиятларини таҳлили этиш, унинг маънавият тизимидаги юксак мавқеини тушунтириш;
- талабаларда эзгуликка эътиқод, Ватанга, миллатга, инсо­ниятга муҳаббат ҳиссини шакллантириш ва юксак даражага кўта­риш;
- ҳалол, пок, ростгўй мутахассислар бўлимб етишишда ахлоқ ва одобнинг аҳамиятини талабаларга теран англатиш;
- ахлоқшунослик фанини ўқитиш ва ўрганишда ижодий­лик,чуқур илмийлик,тарихийлик ҳамда олимона, холислик тамойил­ларига амал қилиш;
- маъруза ва амалий машғулотларда, мустақил таълим жара­ёнларида талабаларнинг имкон борича кўпроқ манбаларга мурожаат қилишларига эришиш;
1.1 АХЛОҚШУНОСЛИК ФАНИ БЎЙИЧА ТАЛАБАЛАРНИНГ БИЛИМИГА, ЎҚУВИГА ВА КЎНИКМАСИГА ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР.
Ахлоқшунослик фани бўйича талабаларнинг билимига, ўқувига ва кўникмасига қўйиладиган талаблар қуйидагилардан иборат:
-ахлоқшунослик фанини ўрганишда талабалар Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг "Ахлоқ - маънавиятнинг ўзаги", деган фикрини дастуриламал деб билишлари зарур;
_ талабалар замонавий баркамол инсон шахсини шаклланти­ришда ахлоқнинг муҳим омил эканлигига ишонч ҳосил қиладиган даражада назарий билим ва амалий кўникмага эга бўлишлари лозим;

  • талабалар мустақилликнинг моҳиятини, мустақиллик туфай­ли миллий ахлоқий қадриятларнинг тикланаётгани ва бойиб бора­ётганини чуқур англай билишлари керак.

1. НАФОСАТШУНОСЛИК ФАНИНИ ЎҚИТИШ ВА ЎРГАНИШНИНГ МАҚСАД-ВАЗИФАЛАРИ
Нафосатшунослик фанини ўқитиш ҳамда ўрганишнинг мақсади ва вазифалари қуйидагилардан иборат:
- эстетик тафаккурнинг вужудга келиши ва тараққиётини, санъатдаги, саноатдаги, турмушдаги, табиатдаги гўзалликнинг инсон ҳаётида тутган ўрнини талабаларга илмий нуқтаи назардан тушунтириш;
- эстетик қадриятларнинг миллий ва умумбашарий жиҳатла­рини таҳлил этиш ҳамда уларнинг мамлакатимиз ижтимоий-маънавий ҳаётидаги аҳамиятини кўрсатиб бериш;
- талабаларда гўзалликка, улуғворликка нисбатан муҳаббат ҳиссини шакллантириш;
- талабаларга ҳақиқий санъат асарларининг миллат ва жами­ят ҳаётидаги улкан маънавий ҳодиса эканини уқтириш,уларда санъатни чуқур тушуниш малакасини ҳосил қилиш;
- техника нафосатшунослиги ва унинг амалий кўриниши бўлмиш дизайннинг, саноатни гўзаллаштиришнинг эркин демокра­тик жамият тараққиётидаги беқиёс аҳамиятини талабаларга англа­тиш;
- нафосатшунослик фанини ўқитиш ва ўрганишда ижодийлик, илмийлик, тарихийлик ҳамда олимона холислик тамойилларига амал қилиш;
- маъруза ва амалий машғулотларда, мустақил таълим ва мустақил иш жараёнида талабаларнинг имкон борича манбаларга кўпроқ мурожаат қилишларига эришиш;
- жаҳонга юз очган Ўзбекистонимизнинг ҳар бир фуқароси шахс сифатида ҳам, фуқаролик жамияти аъзоси сифатида ҳам - ҳар жиҳатдан гўзалликка ошно бўлиб етишуви лозимлигини талабалар онгига сингдириш.



Download 0.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling