Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бухоро озиқ-овқат ва енгил саноат технологияси институти
Download 0.87 Mb.
|
МУСТАКИЛ ТАЪЛ
ҚАДР-ҚИММАТ - Навоий ўз асарларида инсон қадр-қимматини биринчи ўринга қўяди, номус, орият ва инсоний ғурур тушунчаларининг ўзига хос талқинини беради."Таваккул сифати ва бетаваккуллар мазаммати" шеърида мутафаккир шоир Яратганга таваккул қилиш ўрнига ўзини тамаъ юзасидан шоҳлар олдида қулдек тутган ялтоқи киши, агар афсонавий қорун бойлигини мўлжалласа-да, унинг насибаси бор-йўғи бир товоқ ош бўлади дейди. Зеро, ундай одам нафси хуружида катта даъво-мақсадларни дарҳол унутиб, олдига ташлаб қўйилган суяк билан овора бўлиб қолаверади: кичик бир товоқдаги ош учун қуллик қиладиган бундай инсон юига улкан қозоннинг қоракуяси муносибдир:
Таваккулдни улким қўюб хотирға, Тушар шоҳ оллинда қуллук ҳавоси. Насиби онинг бир аёқ ош эрур,бас, Агар ганжи қорун эрур муддаоси. Биравким, бир аёқ ош учун қул, - Юзига керакдур қозоннинг қароси. ЛАЗЗАТ - Инсон фаолиятида икки хил муносабатни фарқламок лозим: лаззат ва фойдали интилиш. Лаззат факат биргина худодан; қолган ҳамма нарсалар фойдаланиш объекти ҳисобланади. Ердаги неъматлар фақат ердан ташқаридаги неъматларни тарғиб қилиш учун воситадир. Худодан қувонч туйгун-у лекин ундан фойдаланма, ердаги неъматлардан фойдалан-у, лекин улардан қувонч туйма. Августин ахлоқий таълимоти ана шу талабдан келиб чиқади. Лаззат нарсаларнинг маза-таъм билиш аъзолари орқали сезиадиган хусусияти; маза, таъм. Овқатнинг лаззати. Анжирнинг лаззати. [кўчма маънода] Ҳузур-ҳаловат ҳисси; маза, нашъа, завқ. Меҳнат лаззати. Дунё лаззатлари. Уйқу лаззати. Осон ишда лаззат бўлмайди. Соҳилларни айланиб, Ўтирамиз оқшомлар. Кеч лаззатига қониб, Роҳатланади танлар. Туроб Тўла. Валла лаззатни ҳамма ерда ҳамма интиладиган, руҳ ва вужуд завқланишини ўз ичига олган неъмат деб атайди. У - ҳамма интилишларнинг мақсади, ягона неъмат; ҳеч ким қандайдир мақсадлар учун лаззатланмайди, зеро лаззатнинг ўзи - мақсад. Августиндан фарқли ўлароқ, Валла, муҳаббат лаззатга ўхшаш, чунки улар иккисининг асосида ҳам ҳиссий идрок этиш ётади дейди. Шунинг учун у, Худони фақат Худо бўлгани учунгина севиш керак, деган фикрга қарши боради. Файласуф Худони инсонларга илоҳийлик дерадиган ибтидо сифатида, кўпроқ мақсад эмас, восита тарзида талқин этади, яъни, Худо неъматлар манбаи бўлганлиги учун муҳаббатга лойиқдир. Download 0.87 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling