Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бухоро озиқ-овқат ва енгил саноат технологияси институти
Download 0.87 Mb.
|
МУСТАКИЛ ТАЪЛ
ТАСАВВУФ СЎЗИ - "Сўфий" сўзидан,"Сўфий" сўзи эса арабча
"Сўф" сўзидан ясалган. Сўф деб араьблар жундан бўлган матони айтадилар. Дастлабки даврларда сўфийлик йўлини тутган кишилар, бошқа кишиларндан ажралиб туриш учун жундан тикилган чакмон (у ҳирқа деб ҳам айтилган) ёки пўстин кийиб юришни одат қилганлар. Шунинг учун уларни жун чакмон кийиб юрувчилар, яъни сўфийлар деб атаганлар. Сўфий бошқа одамлардан ўзини пок ва ғарибона турмуш кечириши, димий тоат-ибодатда бўлиши ва фақат илоҳий руҳга қўшилишни мақсад қилиб қўйиши билан тубдан фарқ қилади. Сўфий учун на дунёдан, на охиратдан таъма бўлмаслиги керак.Ягона истак бу Оллоҳнинг дийдорига етишишдан иборат. Фақирлик туйғусига эга инсон на бировга банда-ю, на бировга хожа, у ёлғиз Оллоҳга банда, у ёлғиз Оллоҳга эҳтиёж сезади.Ҳамма нарсадан воз кечиш, охир-оқибатда ўзликдан кечиш - сўфийлик таълимотининг маъниси мана шу. Буюк сўфий Боязид Бистомий айтадиларки: ўзингдан ўтдинг, Оллоҳга етдинг. Ҳазрат хожа Баҳоуддин айтадиларки:Бизнинг ҳеч нарсамиз йўқ, лекин ҳеч нарсадан камимиз йўқ. Ўша "ҳеч"... нарса кетидан югуриб ғам-ташвишда ҳам эмасмиз. Эгнимизла жанда, орқамизда гўристон, агар ўлсак ҳеч бир мотам керак эмас. Тасаввуф - сўфийлик инсонни ўрганар экан, аввало, кишининг кўнглига, дилига таянади, кўнгилни, қалбни тарбиялашга, кўнгил кишисини вояга етказишга интилади, чунки Оллоҳ фақат кишининг покиза қалбидагина жилва қилади. Тасаввуфда инсондаги жамики худбинликлар, иллатлар, разолат дунёсига ҳирс қўйиш жисм эҳтиёжи ва нафс таъмасидан келиб чиқади, деб ўргатилади. Комил инсон бўлиш учун аввало, жисм ва нафс эҳтиёжи ва таъмасини енгиш керак. Дунёга, бойликка меҳр қўйиш кишини нафсига қул қилиб қўяди. Дарвеш, сўфий нафсни рад этади. Нафс барча фалокатлар сабабчиси, инсонни тубанлаштирувчи нарса. Инсонни фалокат ботқоғидан, тубанлик жаридан қутқариб, уни поклашнингбирдан-бир йўли нафснинг эҳтиёжини енгишдир. Бунинг учун дунё муҳаббатидан воз кечиш ва Оллоҳ муҳаббатига кўнгил боғлаш даркор. Сўфийликда буни дунё моҳиятини ва ўзлигини, инсонийликни англаш йўли деб қаралган.Ўзлигини англаган киши эса дунё ва унинг бойликлри ўткинчи эканлигини англайди. Хожа Баҳоуддин айтадилар: "ўз нафсининг ёмонлигини таниш ўзлигини танишдир". Тасаввуф таълимоти тараққиётида Туркистон фарзандларининг хизмати беқиёс бўлган. Хожа ҳаким ат-Термизий, Шайх Абу Мансур ал Матуридий ас-Самарқандий, Хожа Абдухолиқ Ғиждувоний, Хожа Аҳмад Яссавий, Сулаймон Боқирғоний, Шайх Нажмиддин Кубро, Хожа Али Ромитаний, Абу Али ал-Фармадий, Юсуф Ҳамадоний, Баҳоуддин Нақшбанд каби сиймолар илоҳий маърифат йўлининг раҳнамолари бўлдилар. Download 0.87 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling