Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бухоро озиқ-овқат ва енгил саноат технологияси институти
Download 0.87 Mb.
|
МУСТАКИЛ ТАЪЛ
ДОНИШМАНДЛИК - Афлотун донишмандликни олий фазилат, руҳдаги ақлий қисмнинг намоён бўлиши деб билади ва давлатни бошқаришга лойиқ ягона тоифа сифатида донишманд - файласуфларни тан олади. Ёвқурлик - қўриқчиларга, давлатни ҳимоя қилувчи аскарларга хос. Руҳнинг хирсли қисми билан боғлиқ бўлган мўътадиллик ҳунарманд-косиблар, деҳқонларга яъни халққа хос.Улар аввалги табақага бўйсуниши шарт. Улардан сўнг қуллар туради.қуллар ахлоқдан ташқарида, ҳар қандай фазилатдан йироқ, зотан уларнинг руҳга эгалиги гумон.Бундан ташқари, Афлотуннинг фикрига кўра, адолат-шахсий фазилат эмас, давлатга хос фазилат.Шу сабабдан у:"Биз табиатга кўра учга бўлинган табақаларнинг ҳар бири фақат ўз юмуши билан шуғулланган давлатнигина тан оламиз", дейди. Шунингдек, тижорат фуқароларни йўлдан оздирадиган соҳа бўлгани учун, у билан адолатли давлатда хорижликлар шуғулланиши керак.
Афлотун ахлоқшуносликнинг муҳим хусусияти шундаки, унда ахлоқнинг асоси, ахлоқий намуна сифатида илоҳийлик олинади.Файласуфнинг фикрича, кимда-ким Худонинг марҳаматига эришмоқчи экан, унга иқтидо қилмоғи, ундан намуна олмоғи керак; Худо барча нарсалар учун мезон; фақат Худога ишонувчи ва тақлид қилувчи кишигина донишманд бўлиши мумкин. Хуллас, Афлотуннинг ахлоқшунослиги қатъий диний табиатга эга. Айни пайтда у кўп жиҳатдан ведачилик ахлоқшунослигидаги ғояларни ўз ичига олади ва уларни ривожлантиради. ДЎСТЛИК - ўзаро меҳр, маънавий яқинлик, уммий манфаатлар бирлиги оқибатида вужудга келадиган кишиларнинг чинакам иттифоқи.Чинакам дўстлик айрим ўринда қариндошлик алоқаларидан ҳам мустаҳкамро бўлади. Дўстликнинг куч-қудрати энг оғир пайтларда, машаққатли онларда яққол кўзга ташланади. Дўстлик бир-бирининг фазилати, ақли ва иқтидорига тан беришда ҳам кўринади. У беғараз ва беминнат бўлиши керак. Ўз дўсти учун инсон ҳамма нарсага қодир бўлмоғи, унинг учун ҳар қандай фидойиликка тайёр турмоғи лозим. Халқимиз дўстинг учун заҳар ют,дейди. Дўст сенга меҳр қўйган ва сенга яхшилик қиладиган одам, бу билан сени барчани севишга, ҳаммага яхшилик қилишга ўргатади;Дўст сени ҳимоя қилишга тайёр, бу билан у дунёдаги барча ёмонликлардан нафратланишни ўргатади; дўст сендан ўзида йўқ нарсани қидиради, сен эса ундан ўзингда йўқ нарсани излайсан, дўст - сенинг янада яхши бўлишингни истайди; сен қанчалик ақлли, кучли, сахий қалб меҳри оташ бўлсанг, бу хислатлар фақат унинг учун эмас, балки барча одамлар учун қилинаётганлигини мамнуният билан маъқуллайди, ғалабангдан қувонади, мағлубиятингдан хафа бўлади. У сени ҳаммадан яхши тушунади,сенга ишонади, бундай дўстликдан доимо нур ёҳилиб туради, ундан яхшилик уруғлари униб чиқади. Мирзо Абдулқодир Бедил айтганидек: Дўст бирла ҳаёт - роҳат, танҳо яшамоқ оташ, Гулханга тушар шоха айрилса дарахтидан. Дўстликни ўргатувчи фан йўқ. Аммо одамгарчилик қоидалари бор, бу қоидалар бир-бирига яқин кишиларнинг юксак маданиятини, айни вақтда ўзаро масъулиятини ҳам талаб этади. Ўзаро масъулият эса фидойиликни, талабчанликни, принципиалликни тақозо этади. Носир Хисрав ёзганидек: Чинакам дўст айтган ҳар ўгит, масал - Сирти - заҳар эрур, томири - асал. Download 0.87 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling