Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бухоро озиқ-овқат ва енгил саноат технологияси институти
Download 0.87 Mb.
|
МУСТАКИЛ ТАЪЛ
ИХТИЁР ЭРКИНЛИГИ - Ибн Рушд бутун ислом олами учун дои-
мо муҳим бўлиб келган ихтиёрий эркинлиги муаммосига ҳам катта аҳамият берган. У, инсонга мутлақ ихтиёрий эркинлиги берилганлигини ҳам, инсон ҳатти-ҳаракати мутлақ олдиндан белгилаб қўйилганини ҳам инкор қилади.Чунки, агар инсонлар тақдири мутлақ олдиндан белгилаб қўйилган бўлса, у ҳолда уларнинг жонсиз нарсалардан фарқи қолмасди, улар деҳқончилик, ҳарбу зарб, тиббиёт сингари бахтни қўлга киритиб , ёвузликни узлуксиз йўқотиб боришни таъминлайдиган ҳунар ва санъат турлари билан шуғуллана олмас эдилар. Асл бахтга эса фақат ҳайвоний куч ҳатти-ҳаракатларини руҳнинг ақлий қисми назорат қилиб турганидагина, инсон ўзи интилиши лозим бўлган нарсаларга амалий ақл қай ватда ва қай тарзда интилишини лозим кўрса, қшандай интилгандагина эришиш мумкин. ИЗТИРОБ - қаттиқ ҳаяжон; руҳан эзилиш, сиқилиш. Изтироб чекмоқ (тортмоқ).Инсон изтироб чекганда қаттиқ азобланади ва қайғуга ботади. Одатда шоир, олим, санъаткорлар ана шундай дамда буюк асарлар яратиб, юрагидаги қайғу ва аламни ифода эта олади. Ишқ йўлида азоб чекиб, қаттиқ изтиробда қолган шоҳ Машрабнинг куйидаги мисралари фикримизнинг яққол далилидир: Агар ошиқлигим айтам, куюб жону-жаҳон ўртар, Бу ишқ сирин баён этсам, замину-осмон ўртар... АДОЛАТ - бошқаларнинг мол ва номусини риоя қилмакни айтилур. Адолат яхши хулқларнинг феъли, зулмнинг муқобилидур.Адолат ва марҳаматли кишилар ўзига лойиқ кўрмаган бир ишни ўзгаларга раво кўрмас. Киши адолат ва инсоният вазифасини ёлғиз ўзи бузуқ ишлардан сақланмак ила адо қилолмас. Балки ўзи ила баробар жинсдошларини хато ва фанолиқларни тузатмак ва яхши йўлга саъй қилмак ила адо қила билур. Адолатга риоя қилган кишилар ҳеч бир кишига жабру зулмни хоҳламас ва жонли нарсаларга бекорга озор бермас. Ақл ва шариатга мувофиқ равишда ҳаракат қилур. Жабру зулм ила бошқаларнинг дилини озор қилган кишиларнинг ёқалари жазо қўлидан қутула олмас. Зеро, жаноби ҳақнинг адолати золимларнинг жазо ва сазосини бермакдадур. Расули акрам саллоллоҳу алайҳи васаллам афандимиз:"Аллоҳ ризосини истар эсангиз, болаларингиз ҳаққинда ҳам адолат қилингиз! Яна, мазлум кишининг дуосиндан кофир ҳам бўлса сақланингиз! Чунки мазлумнинг дуоси доимо мақбулдир" , - демишлар. Ҳар бир миллатнинг тараққий ва таолийси, давлат ва ҳукуматларнинг узун яшамоғи адолатга боғлидур. Адолатдан айрилган подшоҳларнинг давлатлари йўқ бўлиб, тарих саҳифаларида фақат исмлари қолганлиги ҳммага билгулидир. Адл ўлса подшоҳнинг оёғ остида палос, Бошингда бўлғусидур онинг тожи барқарор. Ғолиб бўлурга чиқса, агар енгидан қўли, Бўлғай насиб гарданиға ҳийладан тумор. Кошифий адолат тушунчасига, айниқса, батафсил тўхталади ва ўзига хос шарҳлайди. Мутафакир адолатни инсоннинг энг яхши фазилати, адолатсизликни эса ёмон одамлардаги энг ёмон иллат тарзиджа тақдим қилади. Шунингдек, Кошифий адолатнинг ижтимоийлик хусусиятини ҳам назардан қочирмайди. "Адл натижаси, - деб ёзади у, - мулк боқи-ю, мамлакат васиғ ва ҳазона маъмур, кентлару шаҳарлар обод бўлмоқдадур. Ва зулм самарси мамлакат завол топмоғи эрур". Кошифийнинг фикрига кўра, жамият табақалари бир-бири билан мустаҳкам ижтимоий боғлиқликка эга; агар жамиятда адолат ҳукм сурмаса, заифлар йўқолади, заифларсиз эса зўравонларнинг ҳам бўлиши мумкин эмас. Яъни, адолатсиз тузумда жамият таназзулга учрайди. Адолат - инсоний жамиятни бахт-саодатга олиб борувчи йўл. Download 0.87 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling