5-Машғулот.Туркистон маърифатчи-жадидларнинг ахлоқий қарашлари. 2 соат.
Режа:
1.Туркистон маърифатчилигининг ўзига хос хусусиятлари.
2.Ахмад Дониш, Фурқат, Муқимий ва бошқа дастлабки маърифатчиларнинг асарларига кўтарилган ахлоқий муаммолар.
3.Абай, Амбар отин, Абдулла Авлоний ва Фитратнинг ахлоµий µарашлари.
4.Жадид матбуотининг ахлоқий тарбия борасидаги хизматлари.
ТАЯНЧ ТУШУНЧАЛАР:
Аҳмад Дониш, Фурқат, Муқимий, Абай, Анбар Отин, Абдулла Авлоний, Фитратнинг ахлоқий қарашлари,Миллат, Ватан, Ватансеварлик, Тараққиёт, Адолат, Тарбия, Оила, Диёнат, Шараф, Ҳаё, Виждон, Майл, Ихтиёр, Ирода.
АҲМАД ДОНИШНИНГ АХЛОҚИЙ ҚАРАШЛАРИ - Турокистон маърифатчилигининг дастлабки босқичлрида ахлоқий ғоялар асосан бадиий ва дидактик шаклларда ўз аксини топди.Шу жихатдан ўзбек ва тожик халқларининг мутафаккирлари Аҳмад Донишнинг (1827-1897) "Наводир ул-вақое " асари диққатга сазовор.Аҳмад Дониш ўз асарларида Бухоро амирлиги давлат тузуми билан солиштириб, уни ислоҳ қилиш лозимлигини таъкидлайди. Айни пайтда, анъанавий ахлоқий тушунчалар билан фикр юритар экан, у адолатни ҳам подшо - ҳукмдор шахсига, ҳам давлат тизимига хос фазилат сифатида олиб қарайди. Агар ҳукмдор адолатли сиёсат юргизса, мамлакат ҳаётининг ҳамма соҳаси учун адолатни смезон қилиб олса, санъатнинг гуллаб-яшнашига йўл очиб берса - халқ ҳаёти фаровон бўлади, фазилатлар кучайиб, иллатлар заифлашади. У, ҳукмдор донишмандлик фазилатига албатта эга бўлиши лозим, давлатнинг моҳитини ақл белгилайди, деган хулосага келади: оқилона бошқарилган мамлакат аҳолисигина маърифатли ва юксак ахлоқ эгалари бўла олади.
ФУРҚАТ, МУҚИМИЙНИНГ АХЛОҚИЙ ҚАРАШЛАРИ - Буюк ўзбек мумитоз шоирлари Фурқат (1858-1909), Муқимий (1859-1903), асарларидаги ахлоқий муаммолар тараққийпарварлик ғоялари билан чамбарчас боғланиб кетади. Чунончи, Фурқат "Илм хосияти","Гимназия", "Таржимаи ҳол" каби асарларида маърифатли бўлиш юксак ахлоқ эгасига хос хислат эканини, лекин, нодонлик охир-оқибат турли хулқий нотавонликка олиб келишини таъкидлайди. Шоир ғазалларидан бирида шундай деб алам билан ёзади:
Чархи кажрафторнинг бир шевасидин доғмен,
Айшни нодон суриб, кулфатни доно тортадур.
Муқимийнинг ҳажвий асарларида эса ўша даврда авж олган фирибгарбозликлар, амалдорларнинг ноинсофлиги, адолатсизлиги қаттиқ танқид қилинади. Шоирнинг "Воқеаи Виктор", "Воқеаи кўр Ашурбой ҳожи", "Танобчилар", "Тўй" сингапри асарлари Туркистон халқлари оёғидан тобора тубанликка тортаётган иллатларни аёвсиз фош этади.
Do'stlaringiz bilan baham: |