Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бухоро озиқ-овқат ва енгил саноат технологияси институти
Download 0.87 Mb.
|
МУСТАКИЛ ТАЪЛ
ФИТРАТНИНГ АХЛОҚИЙ ҚАРАШЛАРИ -Туркистон маърифатчилари ахлоқшунослигида том маънодаги миллий қаҳрамонимиз Абдурауф Фитратнинг "Оила ёки оила бошқариш тартиблари"(1914) китоби алоҳида ўрин тутади. Аввало, шуни айтиш керакки, "Оила" ўзгача бир шиддатли услуб билан ёзилган. Унда ҳам танқидий руҳ, ҳам даъват руҳи кучли Фитрат она Туркистонни озод кўришни истайди, бунинг учун ҳар бир туркистонлик оила билим, ахлоқ, аъмол ва эрк ўчоғи бўлмоғи лозим.
Китобнинг иккинчи қисми фарзанд тарбиясига бағишланган. Фитрат ҳам тарбияни анъанавий йўналишда талқин этади: жисмоний тарбия назариясини тақдим қилади.Фитрат фарзандни иродали қилиб тарбиялашга даъват этади, ирода тарбиясининг тўрт банддан иборат қоида-босқичларини таклиф этади. Болани иродали қилиб тарбиялашда ота-онанинг зўри эмас, балки болага бериладиган муайян эркинлик муҳим эканини таъкидлайди. "Ота-оналарнинг ҳақ-ҳуқуқлари" бобида ҳам балоғатга етган фарзанднинг эркинлик даражаси ҳақида фикр юритилади. Умуман олганда, Фитратнинг "Оила" китобида амалий ахлоқ билан ахлоқ назарияси муаммолари уйғунлашиб кетган. Лекин унда педагогик-дидактик услуб эмас, жанговар чорлов услуби устун. Фитрат учун юксак ахлоқийлик, эрк ва эрксеварлик билан мустаҳкам боғлиқ.. МИЛЛАТ - Миллат кишиларининг жипс тарихий бирлиги, умумиқтисодий турмуш, тил, ҳудуд бирлиги, маданият, онг, руҳият уйғунлиги ва муштараклиги демакдир. Ўз давлатисиз ўз қиёфасига эга миллат йўқ. Миллатнинг метиндек жипслиги давлатининг қудрати даражасини белгилайди. Миллат ва давлат тушунчаларини бир-биридан айирган ҳолда таърифлаб бўлмайди. Давлатни тузишда, демакким, миллатни шакллантиришда тарихий шахснинг - йўлбошчининг ўрни ва роли каттадир. қачонки халқимиз метиндек бирлашиб ва жипслашган бўлса, ўшанда ўз буюк давлатига эга бўла олган. Тарихда бунга мисоллар кўп. Амир Темур XIV асрда тарих саҳнасига дадил чиқиб, шундай бирлаштирувчилик вазифасини адо этди ва буюк бир давлат - Темурийлар давлатини тузди. Аждодларимиз, ўша давр ибораси билан айтганда, туркий қавм тарқоқликка барҳам бериб, туркий миллат бўлиб шаклланди. Миллат фақат бир халқ вакилларидангина иборат тарзда шаклланмайди. Ҳозирги ўзбек миллатининг таркиб топишида барча туркий қабила ва уруғлар, олис ўтмиш, тарихдан илгариги замонлардан бошлаб Туронзаминда яшаб келаётган аждодларимиз, шунингдек, қадим Суғд эли, Хоразм эли ва бошқалар ҳам иштирок этганлар. Бу ҳол тилимиз, дилимиз, қиёфамиз, урф-одатларимиз, турмуш тарзимиз, маданият, санъат, адабиёт ва меъморчилигимизда, борингки, меҳнат қуролларимизда ҳам зуҳур этиб турибди. Маълумки, ўзбек миллати келиб чиқиш жиҳатидан туркийдир. Лекин қонимизда бошқа ирқ қони томчилари ҳам йўқ эмас. Ўзбек миллати диний жиҳатдан ислом динига ихлос билан эътиқод қилади, бошқа диндаги миллатдошларимизни ҳозир учратиш амримаҳол. Миллат, бир сўз билан айтганда, маънавият бирлигидир Маънавият - давлат асоси, давлат эса маънавият суянчиғи. Абай ўз миллатини ниҳоятда севган мутафаккир. У ҳеч кимни ҳақорат қилмоқчи ёки камситмоқчи эмас: бу аччиқ гаплар халқ дардида ўртанган мутафаккирнинг аламли фикрларидир.Абай одамларнинг торлашиб, майдалашиб кетаётганидан, ердаги ўз инсоний вазифаси ва масъулиятини бажармаётганидан ғазабланади: "Суқротга оғу берган, Ионна Аркни оловга ташлаган, Исони дорга осиб, пайғамбаримиз салоллоҳу алайҳи ва салламни туянинг ўлимтигига кўмган ким? Халқ! Шундай бўлгач халқда ақл йўқ. Йўлини топ-да, халққа раҳнамолик қил". ВАТАН - курраи заминимиз бутун Ер юзида яшаётган беш миллиарддан зиёд халқлар ва ҳар бир халқ учун тақдиран ва тарихан ато этилган ҳамда чегараланган ҳудуддир. Ватан атамаси аслида арабча сўзи бўлиб, она юрт маъносини билдиради. Ватан тушунчаси кенг маънода ва тор маънода ҳам қўлланилади. Бир халқ вакиллари азал-азалдан истиқомат қилган ҳудуд назарда тутилса, бу кенг маънодаги тушунчадир. Киши туғилаб ўсган уй, маҳалла, қишлоқ назарда тутилса, бу тор маънодаги тушунчадир. Ўзбеклардаги фалончи ватанли бўлди, дейилганда ўша одам уй-жойли, бошпанали бўлди, деган маъно англашилади. Ҳазрат Алишер Навоий Ватан тушнчасини она юрт, ўрин, туғилаб ўсган жой, маскан, манзил маъноларида ишлатганлар. Шунингдек, Ватан калимаси бадиий адабиётда кучма маънода кунгил мулкининг маскани тарзида хам кулланилади. Қаро кўзим кел эй мардумлиғ эмди фан қилғил, Кўзим қаросига мардум киби Ватан қилғил. Алишер Навоий. Download 0.87 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling