Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бухоро озиқ-овқат ва енгил саноат технологияси институти


Download 0.87 Mb.
bet32/85
Sana18.02.2023
Hajmi0.87 Mb.
#1213838
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   85
Bog'liq
МУСТАКИЛ ТАЪЛ

ЭЗГУЛИК ВА ЁВУЗЛИК - Мезоний тушунчалар орасидаги яна бир жуфтлик - эзгулик ва ёвузлик, эзгулик ахлоқшуносликдаги энг асосий категориялардан. У инсон фаолиятининг асл моҳиятини ан­глатади - Тангри иродасининг инсон қалбидаги тажассуми сифати­да намоён бўлади. "Эзгу ўй, эзгу сўз, эзгу аъмол" учли­ги"Авесто"дан тортиб барча муқаддас китобларда етакчи ўринни эгаллаши ҳам шундан. Эзгулик - инсон шахсининг комилликка, бахтга, жамиятни эса юксак тараққиётга етказувчи воситадир. У инсоннинг ахлоқий фаолияти туфайли муайянлашади, юзага чиқади. Уни синфийлик ёхуд партиявийлик қобиғига ўраш мумкин эмас. Чу­нончи, "синфий душманни", яъни бирор бир шахсни ёки гуруҳни фақат бошқа синфга мансуб бўлгани учун жисман йўқотиш, қанча­лик бўяб-бўжалмасин, эзгулик бўлолмайди. У том маънодаги ёвуз­ликджир.
Эзгулик ва унинг зидди ёвузлик одатий, кундалик ҳаёт ме­зонлари билан ўлчанмайди, улар ҳам муҳаббат сингари қамровли ва ижтимоийлик хусусиятига эга. Эзгуликнинг ахлоқий идеал би­лан боҳлиқлиги ҳам шундан. Шу туфайли у амалиётда қаҳрамонлик, ватанпарварлик, инсонпарварлик, жасурлик сингари тамойилларни ўз ичига олади.
ЯХШИЛИК ВА ЁМОНЛИК - эзгулик ва ёвузлик ҳақида гап борганида, бу икки жуфтлик мазмунан бир эмасми, деган савол туғилади. Бу табиий. Чунки ҳозиргача яхшилик тушунчасининг кўпгина унсурлари эзгуликдан, эзгуликнинг баъзи унсурлари ях­шиликдан жой олишини инкор қилиш мумкин эмас. Уларнинг зиддида ҳам шундай "сингиб кетиш" мавжуд. Лекин бундай далиллар асло мазкур икки жуфтликни айнанлаштиришга асос бўла олмайди. Улар орасида қатъий фарқ мавжуд: эзгулик, юқоридаайтганимиздек, иж­тимоийлик хусусиятигига эга, яхшилик эса ундай эмас. У асосан шахснинг одобига, хулқига боғлиқ бўлган ижобий ҳодиса. Зеро унда, мардлик, очиқкўнгиллилик, ҳалоллик сингари ахлоқий меъёрлар тажассум топади.Муайян ижтимоий чекланганлигига қара­май, яхшилик ва ёмонлик ҳам анча анча қамровли мезоний тушун­чалардан.
АДОЛАТ - Ахлоқшуносликнинг яна бир қамровли мезоний ту-
шунчаси адолат.Адолат бор жойда ижтимоий жабрга,бебошликка йўл йўқ.Адолатнинг мезонийлик хусусияти, айниқса, ҳуқуқда дарҳол кўзга ташланади.Ҳуқуқ вазирлигининг ҳатто адлия вазирлиги деб аталиши, жиноятга яраша жазони белгиловчи,ҳукм чиқарувчи идо­раларнинг халк суди, одил суд деган номлар билан юритилиши бу­нинг далилидир.Лекин, адолатни факат ҳуқуқий тушунча сифатида талқин этиш тўғри эмас. У, юқорида айтганимиздек, кенг қамров­ли ахлоқий тушунча. У нафақат фуқаролар орасидаги муносабат­ларни, балки давлат билан халқ, жамият билан шахс ўртасидаги алоқалар мезонини ҳам ўз ичига олади. Халқ орасидаги минг йил­лар мобайнида одил подшо идеалининг яшаб келгани бежиз эмас.

Download 0.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling