Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бухоро озиқ-овқат ва енгил саноат технологияси институти


Download 0.87 Mb.
bet40/85
Sana18.02.2023
Hajmi0.87 Mb.
#1213838
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   85
Bog'liq
МУСТАКИЛ ТАЪЛ

НАФОСАТШУНОСЛИК ВА ДИНШУНОСЛИК.
Муайян дин муқаддас китоблар орқали тўғридан-тўғри, бевосита тарғиб этилса, баъзи ҳолларда бу тарғибот санъат орқали, билвосита олиб борилади. Бунда диний-бадиий асарнинг (илоҳий қиссалар, мачит, черков, мақбара каби меъморий мажмуалар, икона ва ҳайкалларнинг) аҳамияти катта. Нафосатшунослик ана шу диний-бадиий асарни ўрганиш жараёнида диншунослик билан узвий алоқада бўлади.
НАФОСАТШУНОСЛИК ВА ПЕДАГОГИКА.
Нафосатшунослик педагогика билан эстетик тарбия борасида ҳамкорлик қилади; педагогик тарбия инсон умрининг муайян босқичлари учун алоҳида-алоҳида даврийликка эга бўлса, эстетик тарбия умуман киши ҳаётининг ибтидосидан интиҳосигача тарбия фалсафаси сифатида иш кўради.
НАФОСАТШУНОСЛИК ВА ЭКОЛОГИЯ.
Нафосатшунослик табиатдаги гўзалликни ўрганиш жараёнида экология муаммолари билан тўқнаш келади. Шу боис эстетик тарбия ва экологик тарбия маълум маънода умумийликка эга.
НАФОСАТШУНОСЛИКНИНГ ЖАМИЯТДАГИ ЎРНИ
Эркинлик, демокра­тия ва фуқаролик жамияти тараққиётида нафосатшуносликнинг ўрни, унинг маънавий-ижтимоий ҳодиса сифатида инсон эстетик маданиятини шакллантиришдаги амалий аҳамиятидан келиб чиқади.
ЭСТЕТИКА ФАНИ
Махсус ўқув курсларининг услубий-мето­дологик асосини ташкил этади. Эстетика фани фалсафий билимлар тизимида ўзига хос ўрин эгаллайди. У, энг аввало, фалсафий бўлиб, унинг назарий ва услубий асосларини фалсафий тафаккур назарияси ва тарихи ташкил қилади. Масалан, воқеликни эстетик ва бадиий ўзлаштириш жараёнларини ўрганишда холислик, тарихий ёндашиш, билиш жараёнида амалий тажрибанинг аҳамияти каби услубий асосни қўллаш ижобий самараларга олиб келиши мумкин.
Эстетика фан сифатида воқеликнинг гўзаллик асосида инъ­икос этишини, инсон амалий фаолиятининг ҳамма соҳаларида гўзаллик ва хунуклик туйғуларини, айниқса, бадиий ижоднинг умумий қонунларини ўрганади. Биз воқеликдаги гўзаллик ва ху­нукликни турлича тушунамиз. Эстетик қарашларимиз, тасаввурла­римиз, баҳоларимиз нисбий бўлиб, уларни холис баҳолаш эстети­канинг вазифасидир.
Эстетика ўз моҳиятига кўра, дин, фан, ахлоқ, ҳуқуқ тамо­йилларидан фарқ қилувчи ўзига хос қонунлар асосида ривожланиб, унда ўтмиш маданий мероси, ҳозирги кун тажрибаси, келажак ба­шоратлари уйғунлашган ҳолда намоён бўлади, фан воқеа-ҳодиса­ларнинг қонуниятларини воқеликка мувофиқ келадиган тушунчалар ва қоидалар орқали очиб берса, эстетика воқеа-ҳодисаларни ха­ёл, тўқима образлар воситасида ифодалайди. Улардаги тимсоллар ҳам ўз тузилишига кўра бир-биридан фарқ қилади. Масалан, мусаввирлик, ҳайкалтарошлик, театр, бадиий адабиёт, кино санъ­атида воқеа-ҳодисалар бевосита тасвирланади: мусиқа, рақс, амалий-кўргазмали санъат, меъморчиликда санъаткорнинг воқеа-ҳодисалар ва нарсалардан туғилган ғоявий-ҳиссий ҳолати ифодаланади. Бу жиҳатдан эстетика санъатга яқин туради.
Эстетика фанининг ҳозирги даврга хос хусусиятларидан бири шуки, бу соҳага кибернетика, семиотика (белгилар тизимларини қиёсий ўрганиш билан шуғулланувчи билим соҳаси) ва математика каби фанларнинг усул ва воситалари ҳам изчил кириб ўрнашаяпти.
Шундай қилиб, эстетика фани ва ўқув дарси воқеликни эсте­тик мушоҳада қилиш ва бадиий ижод жараёнларининг узвий мута­носиблигини намоён қилади ва ифодалайди. Бошқача қилиб айтган­да, эстетика - бу нафосат олами, санъат ва бадиий ижод жараён­лари қонуниятларини ҳис этиш, сезиш, идрок қилиш воситалари орқали ўрганадиган ва ўргатадиган фандир.
Эстетика санъатшунослик билим соҳалари учун бошланғич на­зарий ва услубий асос бўлиб хизмат қилади. Эстетикасиз санъат­шунослик бўлолмайди, яъни у айрим воқеа-ҳодисалар шарҳи билан шуғулланишга мажбур бўлиб қолади. Шуни эътиборга олиш керакки, эстетика хусусий санъатшуносликнинг умумий қонуниятлари, энг аввало, нафосат табиати ва эстетик тимсол қонуниятларини ўзида намоён қилади.

Download 0.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling