Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бухоро озиқ-овқат ва енгил саноат технологияси институти
УМАР ХАЙЁМНИНГ ЭСТЕТИК ҚАРАШЛАРИ -
Download 0.87 Mb.
|
МУСТАКИЛ ТАЪЛ
УМАР ХАЙЁМНИНГ ЭСТЕТИК ҚАРАШЛАРИ - Шоир, математик, файласуф аллома Умар Хайём орифона ва ошиқона дунёқараш, маслакни ўз рубоийларида мужассамлаштириб акс эттирган. Умар Хайём фалсафий рубоийларида олам сир-асрорини, муаммоларини, охиригача билиб бўлмаслигини, бунга уриниш беҳудалигини, инсонларни яратган Холиқни чекланган ақлимиз билан билишимиз мумкин эмаслигини, ҳозирги билимимиз Борлиқ сирларини ечишга ҳали қодир эмаслигини, шунинг учун ҳам инсон ҳаётида балои нафс ва бўлмағур ҳою ҳавасларини жиловлаб, қай тариқа руҳий хотиржамликка эришиши ва масъуд яшаши йўлларини тавсия этган. У инсон ҳаётида ҳамма нарсани қазои қадар, тақдири азал, қисматга - чархга тўнкамай, яхши-ёмон ишлар қилишда Парвардигор инсонга ирода ва фаолият эркинлигини бериб қўйганлигини ва бандасига қилган яхши ва ёмон амалларига қараб ўз ажрини - тегишли мукофот ёки жазо берилишлигини уқтиради.
Чунки Аллоҳ Лавҳ ул-Маҳфузда инсон пешонасига ёзиб қўйилган, қилиши шарт бўлган ишлари учун эмас, балки ўз инон-ихтиёри билан қилган амаллари учунгина мукофотини ё жазосини беради.Пайғамбаримиз бу ҳақда шундай деганлар: “Умматларимга хатолари учун, ёдларидан кўтарилгани учун ва мажбур қилинган ёмон ишлари учун гуноҳ ёзилмайди”. Яъни инсон фаромуш қилган, билмаган, ўзига боғлиқ бўлмаган ишларга масъул эмаслиги ва бунинг учун жазо берилмаслигини таъкидлаганлар. Бу борада шундай қадимий ҳикматли ибора бор: “Агар сени кўчага ҳайдаб чиқарсалар - қўрқма, ва агар ўз ихтиёринг билан чиқсанг - қўрқгил! Биринчиси илоҳий ихтиёр билан бўлур, иккинчиси - ўз ихтиёринг билан бўлур”. Умар Хайём ирода эркинлигини тасдиқлаб, инсон хатти-ҳаракатларини Арши аъло қонунлари белгилаб бермайди, балки одам ўз тақдирини ўзи яратади деган фикрни олға сурган. Ер юзидаги ҳамма нарса омонат эканлиги, инсон ҳаёти ҳам фоний - вақтинча эканлиги, демак, ҳаётнинг завқ-сафоларидан фойдалана билишни, қайғу чекиш, келажакдан даҳшатга тушиш беҳудалигини уқтиради. Фақат илм билан баландмас одам, Аҳду вафо билан баланд-паст одам. Сўзи билан иши бир келса агар Ҳар нарсадан баланд, муқаддас одам. Ҳар сирдан огоҳсен: эй дўстим, сен ҳам, На учун беҳуда чекасен алам. Ихтиёринг билан юришмас ҳеч иш, Хурсанд бўл, тириксен, сеники бу дам. Тўғрилик бўлсайди фалакнинг иши, Ёқтирган бўларди уни ҳар киши. Дунёнинг ишида бўлса адолат, Бўлмасди донолар кўнглин оғриши. Бир ғариб кўнглини этаолсанг шод - Яхшидир ер юзин қилгандан обод - Лутфинг-ла бир дилни қул қила олсанг, Афзалдир юз қулни қилмоқдан озод. Download 0.87 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling