Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бухоро озиқ-овқат ва енгил саноат технологияси институти


Download 0.87 Mb.
bet56/85
Sana18.02.2023
Hajmi0.87 Mb.
#1213838
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   85
Bog'liq
МУСТАКИЛ ТАЪЛ

ҚАДИМГИ РУМО НАФОСАТШУНОСЛИГИ
Қадимги Юнонистон нафосатшу­нослари илмий анъаналарини Цицерон, Лукреций Кар, Сенека, Эпиктет, Марк Аврелий, Секст Эмпирик сингари Қадимги Румо му­тафаккирлари давом эттирдилар.
ТИТ ЛУКРЕЦИЙ КАР (э.а. 99-55-йиллар)”Нарсалар табиати ҳақида”ги асарида қадимги Рим эстетикасидаги модийунчилик санъатнинг “зарурият” (эҳтиёж)дан табиий келиб чиққанлигини уқтириб, унинг маърифатчилик аҳамиятини кўрсатиб берди.
Эпикур эстетик таълимотининг изчил ҳимоячиси сифатида, машҳур “Нарсаларнинг табиати ҳақида” деган достонида руҳ ва вужуднинг ажралмас алоқасини таъкидлайди, руҳнинг ўлиши тўғрисида фикр юритади, инсоннинг ўлим қўрқувидан халос бўли­шида ахлоқий маъно борлигини айтиб ўтади. Ўлим қўрқувидан ва маъбудлар олдидаги қўрқувдан халос бўлган киши бахтли яшаши мумкин, ақл-идрок ва ҳис-туйғулар шарофати билан нарсалар ҳақида у ҳақиқий тасаввурга эришади.
ЛУЦИЙ АННЕЙ СЕНЕКА ҳам ёзувчи, ҳам ахлоқшунос, ҳам на­фосатшунос файласуф. Унинг “Ғазаб ҳақида”, “Шафқат ҳақида”, “Бахтли ҳаёт ҳақида” сингари нафосатшуносликка доир рисолалари кўпчиликка маълум. Сенеканинг фикрига кўра, дунё моддий, би­роқ, унда қандайдир жонли ибтидо ҳукмрон: уни ақл-идрок дей­мизми, табиат, башорат ёки тақдир деймизми - аҳамияти йўқ. Муҳими шуки, унинг ёзиғи албатта амалга ошади. Файласуф фази­латларнинг маъносини тақдирдан розиликда, унинг зарбаларига инсоний қадр-қимматни йўқотмай, мардона ва чидам билан дош бе­ришда кўради. У ўлимни совуқ, тунд, лекин озодликнинг кафолати сифатида талқин этади. Озодликни ўз-ўзини ўлдиришда кўриш, шубҳасиз, у яшаган даврнинг ғоятда фожиалилиги билан боғлиқ.
Яна бир Қадимги Румо ахлоқшуноси ва нафосатшуноси озод қилинган қул ЭПИКТЕТДИР. Унинг ахлоқий ва эстетик қоидалари қуйидагича: тақдир муқаррар; ақл-идрок ахлоқнинг ва нафосат­нинг ягона ва ишончли мезони; ташқи дунё маъбудлар иродасига қатъиян боғлиқ, ички дунё инсоннинг ҳукми остида; ҳақиқий до­нишманднинг эрки шундаки, у ўзига боғлиқ бўлган нарсаларни ҳаётнинг мақсади ва маъноси шахсий ички эркинликни англаш ва уни қўлга киритиш; унга элтадиган йўл битта - маъбудлар иро­дасига сўзсиз итоаткорлик, эҳтиёжда мўътадиллик, бепарволик, совуққон ақл билан иш кўриш.
Шундай қилиб, Қадимги Румо нафосатшунослари ҳам инсон хатти-ҳаракатлари муаммосини ўртага ташлайди ва инсоннинг оламдаги ўрни ҳамда ҳаётнинг мақсадини белгилашга интиладилар. Бундай интилиш, айни пайтда, бутун Қадимги дунёнинг мумтоз на­фосатшуносларига хосдир.

Download 0.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling