ДЕНИ ДИДРО (1713-1784) француз маърифатпарвари, файласуф, материалист, ёзувчи, нафосатшунос олим ва санъат танқидчиси. Дидронинг хизмати туфайли француз маърифати анчагина чуқур эстетик принциплар ишланмасини топди. “Гўзаллик”нинг объектив асосини предметлар ўртасидаги муносабатлар тартибидаги пропорционаллик,симметрия ва уйғунлигида деб тушунтиради, лекин шу билан бирга, турли одамларнинг “гўзаллик” ҳақидаги фикр мулоҳазалари унинг қай шароитда ва қабул қилаётган субъектнинг хусусиятларига боғлиқ деб таъкидлайди. Тоинки, ҳиссий таассурот гўзаллик сифатида қабул қилинар экан, у ўзида муҳим ғояни акс эттирган бўлиб, ақл ва юракка таъсир этиши керак. Санъат миссияси Дидро таълимотида шундан иборатки, одамларни фуқаролик руҳида тарбиялашда уларга хайрихоҳларни севишни ва иллатлардан нафратланишни ўргатиш лозим. Рассом эса инсониятнинг устози деган номга сазовордир. Аммо санъат демократик мазмун ва шаклда халқ ҳаётига мурожаат этиб жамиятнинг ахлоқий ва фуқаролик тарбиясини амалга оширувчи восита.
ОЛМОН МУМТОЗ НАФОСАТШУНОСЛИГИ
Олмон мумтоз нафосатшунослигининг вакиллари И.Кант, И.Г.Фихте, Ф.Р.Шиллинг, Г.Ф.Ҳегель ва Х.Фейербахлар бўлиб, улар гарчи фалсафадаги турли оқимларга мансуб бўлсаларда, нафосатшунослик соҳасидаги қарашлари нисбатан яқиндир.
КАНТ ЭСТЕТИК ҚАРАШЛАРИ
Эстетик муносабатнинг мазкур қиррасини алоҳида ажратиб кўрсатган эди. Унинг “эстетик мулоҳазанинг беғаразлиги, эстетик лаззатланиш билан амалий мақсад бир-бирига мос келмаслиги” ҳақидаги фикрида оқил мушоҳада натижаси мавжуд. Мазкур мушоҳаданинг оқил томони шундаки, воқеликка эстетик ёндашиш билан фойдали ёндашиш ўртасида фарқ бор. Кант эстетик ва фойдали тушунчаларни бир-бирига қарама-қарши қўяди. Бунда Кант эстетик тафаккурининг зиддияти томони ҳам акс этган. Унинг мазкур фикрига таянган шаклбозлар “Санъат мақсадсиз нарса, у фақат ўзи учун қадрли, ижтимоий аҳамиятсиз соҳа” деб уқтирадилар. Аслини олганда, субъектнинг тор манфаати, соф моддий эҳтиёжлари фойдали тушунчани чеклаб қўйсагина эстетик тушунча фойдали тушунчага қарама-қарши туради. Агар фойда деб инсоннинг озод ва ҳамоҳанг ривожланишига хизмат қиладиган барча нарсаларни, воқеа-ҳодисаларни тушунсаккина, эстетик нарсалар фойдалидир. Шу тарзда ёндашганимизда эстетик муносабат фойда тушунчасига зид келмайди, балки унга тўла мос келиб, қўшилиб, уйғунлашиб кетади деган бирдан-бир тўғри хулосага келамиз.
Do'stlaringiz bilan baham: |