Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бухоро озиқ-овқат ва енгил саноат технологияси институти


Download 0.87 Mb.
bet60/85
Sana18.02.2023
Hajmi0.87 Mb.
#1213838
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   85
Bog'liq
МУСТАКИЛ ТАЪЛ

ҲЕГЕЛ ЭСТЕТИК ҚАРАШЛАРИ
Мутлақ руҳ-ғоя гўзалликнинг намоён бўлишидир. Унинг фикрича, ҳис-туйғу қобиғиги эга бўлган мутлақ руҳ-ғоя, яъни порлаб турган нарсагина гўзалдир. Гегел таълимотида гўзалликнинг маънавий мазмундорлиги, гўзалликка инсон муносабати масалалари акс эттирилган. Гегел улуғворлик­ни, бошқа барча эстетик муаммолар қаторида, асосан санъат асарлари заминида мушоҳада этади. Унинг фикрича, улуғворлик санъатнинг тимсолий босқичи билан кўпроқ боғланган. Шу боис улуғворликнинг энг ёрқин ифодаси - бу диний ва илоҳий санъат­дир.
Гегел таълимотининг оқиллиги қўрқув заминида юксак ҳис-туйғулар уйғотиш ҳақидаги кантча ғояни ривожлантиришда бўлиб, бу ғоя улуғворликка яқи бўлган юксаклик ва қаҳрамонлик тушунчаларини чуқур таҳлил этишда ифодаланади. Гегел, энг қадимги Миср пирамидалари биринчи навбатда ўзларининг улканли­ги билан одамларни ҳайратга солади, айни пайтда уларни қуриш учун вақт сарфланганлиги, уни кўпгина матонатли инсон кучлари қурганлиги ҳақида фикр-мулоҳазаларини билдиради.
ШОПЕНГАУЭР ЭСТЕТИК ҚАРАШЛАРИ
Шопенгауэр таълимотига кўра, олам - инсон кўз очиши билан кўрган, ҳидлару рангларга, товушлару сукунатга, иссиғу совуққа тўла дунё фақат тасаввур­дан иборат. “Олам - менинг тасаввурим”, дейди файласуф... “Оламга ҳозиру келажакда нимаики тааллуқли бўлса, ҳаммаси субъект учун мавжуддир. Олам - тасаввур”. Шундай қилиб, олам субъект ва объектнинг ўзаро муносабати сифатида намоён бўлади. Чунки биз фақат кўзимизни, қулоғимизни, қўлимизни, тилимизни­гина бевосита биламиз, оламни эмас. Олам, - мен уни ўз тасав­вуримда қандай қабул қилаётган бўлсам, - у шундай. Бу масала­нинг бир томони, иккинчи томони - ихтиёр. У тасаввурга ўхша­майди, бутунлай бошқа, сирли, ҳали кашф этилмаган, эҳтимол, умуман кашф этиб бўлмайдиган нарса. У барча мавжудликнинг иб­тидоси.
ЛЕВ ТОЛСТОЙ ЭСТЕТИК ҚАРАШЛАРИ
Лев Николаевич Толстой (1828-1910) - рус ёзувчиси, олими, публицисти. Толстойнинг эстетик қарашлари бир қанча ўзгаришларни бошидан кечирган бўлса-да, уларда маънавиятнинг машаққатли йўли акс этган бўлиб, ўз яхлитлигини сақлаб, янги ҳаёт қуриш йўлидаги уриниш­лари тан олинган ақлий-ахлоқий инсоний муҳитга лойиқ мазмун касб этади. Шу ердан Толстойнинг ёзувчи-реалист сифатидаги но­ми маълум бўлиб, асаридаги бош ва асл қаҳрамон ҳаётини ҳаққоний акс эттириш орқали намоён бўлади. Бу принцип Толстой эстетикасида ҳал қилувчи мазмун касб этган эди, чунки санъатга ахлоқий нуқтаи назардан ёндашишга: санъатда фақатгина ҳақиқат ахлоқий қадр-қиммат сифатида жамиятда ахлоқий ҳимоя воситасини ўташи мумкин.
60-йилларда Толстой учун санъат фақатгина бадиий асарлар­даги гўзаллик идеали сифатида ахлоқий томонини намоён этиши мумкин эди. Унинг эстетик қарашлари қуйидаги асарларида ўз аксини топган: “Шекспир ва унинг драмаси ҳақида” (1904), “Ги де Мопассан асарларига кириш сўзи” (1894). Шунингдек эстетик мавзуга оид қарашлари унинг “Кундаликлар”и, ёзишмалар, бадиий асарлари, диний-фалсафий публицистикасида ўз аксини топган.

Download 0.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling