Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бухоро озиқ-овқат ва енгил саноат технологияси институти
Download 0.87 Mb.
|
МУСТАКИЛ ТАЪЛ
- Bu sahifa navigatsiya:
- ШОПЕНГАУЭР ЭСТЕТИК ҚАРАШЛАРИ
- ЛЕВ ТОЛСТОЙ ЭСТЕТИК ҚАРАШЛАРИ
ҲЕГЕЛ ЭСТЕТИК ҚАРАШЛАРИ
Мутлақ руҳ-ғоя гўзалликнинг намоён бўлишидир. Унинг фикрича, ҳис-туйғу қобиғиги эга бўлган мутлақ руҳ-ғоя, яъни порлаб турган нарсагина гўзалдир. Гегел таълимотида гўзалликнинг маънавий мазмундорлиги, гўзалликка инсон муносабати масалалари акс эттирилган. Гегел улуғворликни, бошқа барча эстетик муаммолар қаторида, асосан санъат асарлари заминида мушоҳада этади. Унинг фикрича, улуғворлик санъатнинг тимсолий босқичи билан кўпроқ боғланган. Шу боис улуғворликнинг энг ёрқин ифодаси - бу диний ва илоҳий санъатдир. Гегел таълимотининг оқиллиги қўрқув заминида юксак ҳис-туйғулар уйғотиш ҳақидаги кантча ғояни ривожлантиришда бўлиб, бу ғоя улуғворликка яқи бўлган юксаклик ва қаҳрамонлик тушунчаларини чуқур таҳлил этишда ифодаланади. Гегел, энг қадимги Миср пирамидалари биринчи навбатда ўзларининг улканлиги билан одамларни ҳайратга солади, айни пайтда уларни қуриш учун вақт сарфланганлиги, уни кўпгина матонатли инсон кучлари қурганлиги ҳақида фикр-мулоҳазаларини билдиради. ШОПЕНГАУЭР ЭСТЕТИК ҚАРАШЛАРИ Шопенгауэр таълимотига кўра, олам - инсон кўз очиши билан кўрган, ҳидлару рангларга, товушлару сукунатга, иссиғу совуққа тўла дунё фақат тасаввурдан иборат. “Олам - менинг тасаввурим”, дейди файласуф... “Оламга ҳозиру келажакда нимаики тааллуқли бўлса, ҳаммаси субъект учун мавжуддир. Олам - тасаввур”. Шундай қилиб, олам субъект ва объектнинг ўзаро муносабати сифатида намоён бўлади. Чунки биз фақат кўзимизни, қулоғимизни, қўлимизни, тилимизнигина бевосита биламиз, оламни эмас. Олам, - мен уни ўз тасаввуримда қандай қабул қилаётган бўлсам, - у шундай. Бу масаланинг бир томони, иккинчи томони - ихтиёр. У тасаввурга ўхшамайди, бутунлай бошқа, сирли, ҳали кашф этилмаган, эҳтимол, умуман кашф этиб бўлмайдиган нарса. У барча мавжудликнинг ибтидоси. ЛЕВ ТОЛСТОЙ ЭСТЕТИК ҚАРАШЛАРИ Лев Николаевич Толстой (1828-1910) - рус ёзувчиси, олими, публицисти. Толстойнинг эстетик қарашлари бир қанча ўзгаришларни бошидан кечирган бўлса-да, уларда маънавиятнинг машаққатли йўли акс этган бўлиб, ўз яхлитлигини сақлаб, янги ҳаёт қуриш йўлидаги уринишлари тан олинган ақлий-ахлоқий инсоний муҳитга лойиқ мазмун касб этади. Шу ердан Толстойнинг ёзувчи-реалист сифатидаги номи маълум бўлиб, асаридаги бош ва асл қаҳрамон ҳаётини ҳаққоний акс эттириш орқали намоён бўлади. Бу принцип Толстой эстетикасида ҳал қилувчи мазмун касб этган эди, чунки санъатга ахлоқий нуқтаи назардан ёндашишга: санъатда фақатгина ҳақиқат ахлоқий қадр-қиммат сифатида жамиятда ахлоқий ҳимоя воситасини ўташи мумкин. 60-йилларда Толстой учун санъат фақатгина бадиий асарлардаги гўзаллик идеали сифатида ахлоқий томонини намоён этиши мумкин эди. Унинг эстетик қарашлари қуйидаги асарларида ўз аксини топган: “Шекспир ва унинг драмаси ҳақида” (1904), “Ги де Мопассан асарларига кириш сўзи” (1894). Шунингдек эстетик мавзуга оид қарашлари унинг “Кундаликлар”и, ёзишмалар, бадиий асарлари, диний-фалсафий публицистикасида ўз аксини топган. Download 0.87 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling