Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бухоро озиқ-овқат ва енгил саноат технологияси институти


МАҲМУД ҚОШҒАРИЙ ЭСТЕТИК ҚАРАШЛАРИ


Download 0.87 Mb.
bet62/85
Sana18.02.2023
Hajmi0.87 Mb.
#1213838
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   85
Bog'liq
МУСТАКИЛ ТАЪЛ

МАҲМУД ҚОШҒАРИЙ ЭСТЕТИК ҚАРАШЛАРИ
XI асрда яшаган қомусий олим Махмуд Қошғарийнинг “Девону луғотит турк” (туркий сўзлар девони) асари Ўрта Осиё халқларининг заковати, доноли­ги, гўзал ҳаётдан завқлана олинишини содда, таъсирчан шеърий мисраларда бадиий ифодалаган. Асарда келтирилган шеърий парча­лар, мадҳиялар, марсия ва достонларда қабилавий ҳаёт, ов ов­лаш, кундалик турмуш, меҳнат, ҳаёт завқи ўз ифодасини топган. Қолаверса, ўтмиш авлодларимизнинг гўзаллик, яхшилик, мардлик, қаҳрамонлик, дўстликни шарафлаш, душманга ёвузликка нисбатан қаҳр ва ғазаблари, нафрати билан яқиндан танишар эканмиз, ди­лимизда ажиб ҳис-туйғулар туғён уради.
Бу асарнинг аҳамияти шундаки, одамларга яхшилик қилиш, олийжаноб хулқ ва фазилатларни эгаллаш, бечора, ғариб меҳмонга
шафқат, қўни-қўшниларга мурувват, дўстликка риоя қилиш, омо­натни ўз вақтида қайтариш, кенгаш билан иш тутиш, илм-ҳикмат ўрганиш, донишмандларни ҳурмат қилиш, сўз ва муомалада ёқимли бўлишга даъват “Девони луғотит турк” асарида яққол кўзга таш­ланади.
КАМОЛИДДИН ҲУСАЙН ИБН АЛИ ВОИЗ АЛ-КОШИФИЙ тахминан 1440 йилларда Хуросон вилоятидаги Сабзавор шаҳрининг Байҳақи кентида дунёга келди. У бошланғич маълумотни Сабзаворда олади. Ёшлигидан воизлик - нотиқлик билан шуғулланди. Айни пайтда Сабзаворда кўзга кўринган воиз бўлиб танилди. 1455-1468 йил­ларда Машҳадда яшаб, ўша ерда воизлик қилди, 1468 йилнинг охирларида эса ўша даврнинг энг катта маданият марказларидан ҳисобланган Ҳирот шаҳрига келди. Бу ерда Алишер Навоий, Абду­раҳмон Жомий ва бошқа санъаткорлар билан танишиб, ижод билан машғул бўлди ва 1505 йилда Ҳиротда вафот этди.
Ҳусайн Воиз Кошифий машҳур ёзувчи, шоир, теолог, олим, энг асосийси воиз бўлиб танилган эди. Бу ҳақда Алишер Навоий­нинг шогирди тарихчи Хондамир “Хулосат ул-ахбор” асарида шун­дай дейди: “Мавлоно Камолиддин Ҳусайн Воиз маъқул ва махсус илмларнинг барчасидан тўла нафланган ва баҳраманддир.Ҳозирги вақтда Шарқда Хуросон диёрида ул жанобга тенг келадиган киши топилмайди... Ул жаноб нужум илмида ҳам зўр маҳоратга эга эди, чунки унинг табирлари қазо ўқи сингари бехато бўларди. Унинг балоғатоётлик (сўзни гўзал ифодалаш) ҳамда фасоҳатсифатлик (сўзни баён қилиш услубининг чиройлилиги) китоблари кўп ва беҳисоб бўлиб, уларнинг кўпи олиймақом амир Алишернинг атоқли номи билан зийнатланган. Амир Алишернинг инояти ва илтифоти ул жанобнинг ҳол саҳифасига ҳамма вақт тушиб туради...”
Алишер Навоий “Мажолисун нафоис” асарининг тўртинчи маж­лисида: “Мавлоно Ҳусайн Воиз - “Кошифий” тахаллус қилур. Саб­зоворликдур. Йигирма йилга яқин борким, шаҳрдадур ва мавлоно зуфунун ва рангин ва пуркор возово бўлибтур. Оз фан бўлғайким, дахли бўлмағай. Хусусан ваъз иншо ва нужумки, анинг ҳаққидур ва ҳар қайсида мутааййин ва машҳур ишлари...” деб тилга олади­лар.
Алишер Навоий ва Хондамирнинг юқоридаги юксак баҳоларидан англашиладики, Ҳусайн Воиз Кошифий бутун Хуросон вилоятида ўткир сўзли, ҳозиржавоб, билимли, машҳур воиз, олим сифатида танилган. Ҳусайн Воиз Кошифий сўз санъати, мусиқа, астрономия, кимё, диншунослик, фалсафа, ахлоққа оид 200 дан ортиқ асар ёзиб қолдирган. Турк олими Сом Мирзонинг айтишича, у форс ва турк тилларида иккита девон ҳам тузган. Лекин ҳозирча бу де­вонлар топилган эмас. Воиз Кошифий асарлари араб, немис, инг­лиз, ҳинд, япон, француз тилларига таржима қилинган. У но­тиқлик санъати назариясига оид “Саҳифаи Шоҳи”, “Да мажлис”” “Махзан ул-иншо” каби қўлланмалар ҳам ёзган. Бундан ташқари XV асрда Хуросон вилоятлари мадрасаларида дарслик сифатида кенг қўлланилган “Ахлоқи Муҳсиний”, “Рисолати Ҳотамнома”, “Анвари Сухайли” каби асарларида ҳам сўз, нотиқлик санъатларига алоҳида тўхталиб ўтади. Бу даврда воиз - нотиқлар бир мавзу бўйича ваъз айтганлар.
Ҳусайн Воиз Кошифий Хондамир таъкидлагани каби барча соҳалар бўйича ваъз айта оладиган воиз бўлган. Лекин у асосан илмий-сиёсий, тарғиб ва ташвиқ руҳидаги ҳамда хатиблик соҳаси­да кўпроқ ваъз айтган.

Download 0.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling