Ф.ДОСТОЕВСКИЙ ЭСТЕТИК ҚАРАШЛАРИ - (1821-1881) рус ёзувчиси, публицист-олими. Ф.Достоевскийнинг эстетик қарашлари 40-йилларда Белинский реалистик эстетикаси таъсири остида шаклланди. Достоевский томонидан “халқ ҳаёти инъикоси”, “жамият ойнаси” ва “санъатга садоқат” критерийси сифатида ўзлаштирилган бўлиб, ўша даврда адабиётдаги санъат сифатида қабул қилинган эди ва булар “ҳақиқат ҳамма нарсадан устун” деган ғояси кейинги санъатнинг ҳаётга нисбатан муносабатини билдиришдаги концепциясида ўз таъсирини сақлаб қолди. Бироқ юқоридаги тушунчаларнинг реал мазмуни Достоевский маънавий эволюцияси процессида ўзгарди. Бу ўзгариш ёувчининг қамоқда ва сургунда “ишончнинг қайта туғилиши” ва янги диний-фалсафий дунёқарашнинг христиан динига бўлган ишончга қайтиш асосида содир бўлди.
МАЪРИФАТПАРВАРЛАР ЭСТЕТИК ҚАРАШЛАРИ
Замонанинг энг етук, онгли оқ-қорани таниган, фидойи, узоқни кўзловчи, элим деб, юртим деб ёниб яшовчи инсонларни англатади. Улар одатда давр, жамиятнинг бугуни ва келажаги учун ўта муҳим ғояларни кўтариб чиқадилар. Тарихдан маълумки, Туркистон маърифатчи-жадидлари ана шундай инсонларданлар. Булар А.Авлоний, Аҳмад Дониш, Фурқат, Муқимий, Абай, Анбар Отин, Фитрат кабилардир. Уларнинг маънавий-маърифий, ахлоқий-эстетик қарашлари ҳозирги кунда ҳам улкан аҳамиятга эгадир.
АНБАР ОТИН ЭСТЕТИК ҚАРАШЛАРИ
(1870) Туркистон маърифатпарварларининг йирик намояндаси, Дилшод Барнонинг шогирди. Унинг ахлоқий-эстетик қарашлари лирик-фалсафий шеъларида ўз аксини топган. Унинг “Фалсафаи сиёҳон” /Қоралар фалсафаси/ асари муҳим аҳамиятга молик бўлган фалсафий публицистик китобдир. Шоира бу илмий асарда Ўрта Осиё аёлларининг қисмати, ижтимоий ҳаётдаги роли, озодлик учун кураш йўллари хусусида ўткир қалам тебратди.
Анбар Отин шеъриятида муҳаббат, уруш ва тинчлик, бой ва амалдорлар танқиди, ахлоқий-эстетик таълимий масалалар қаламга олинади. Унинг “Алифбо” шеъри орқали янада аниқроқ кўриш мумкин.
Шоира одобли бўлишни, ўзига - ташқи суратига зеб бермасликни, Ватаннинг гўзаллигига гўзаллик қўшишини ушбу мисраларда таъкидлаб ўтади:
Улғаюрсан санда бор ўлса адаб,
улғаюрсан санга ёр ўлса адаб,
Одам зрсанг, ташқи сурат берма зеб,
Она юртингни ҳамиша айла зеб.
Бундан кўринадики, Анбар отин одамийликни, инсонийликни, буюкликка даъватни улуғлайди:
Одам эрсанг, кўнглинг - этгил пок-пок,
Сандин этмасдин ўзини улки пок
Ҳар нафас мазмун ила ўтса керак
Гар ҳаёт мазмунини билса юрак.
Do'stlaringiz bilan baham: |