Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бухоро озиқ-овқат ва енгил саноат технологияси институти


Download 0.87 Mb.
bet63/85
Sana18.02.2023
Hajmi0.87 Mb.
#1213838
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   85
Bog'liq
МУСТАКИЛ ТАЪЛ

ФИТРАТНИНГ ЭСТЕТИК ҚАРАШЛАРИ
Абдурауф Фитрат “Ўзбек мусиқаси ва унинг тарихи” асарида қадимда хонақоҳларда айтила­диган “Нақши мулло” куйи Жомий асари, “Шашмақом”даги “Қари На­во” куйи эса Алишер Навоий асари эканини эслатиб шундай ёзади: “Бу кун Ўбекистоннинг кўб ўринларида “Қари Наво” исмли бир куй бор. Бу куйнинг жуда эски бир куй экани ҳар томонда сўйланиб турадир. Бухоронинг эски мусиқашунослари орасида бу куйнинг Навоий асари бўлғани сўйланадир. Мана шу маълумотлардан сўнг “Қари Наво” куйининг Алишер Навоий асари бўлғани эҳтимоли куч­ланиб қоладир. Ҳар ҳолда биз шу эҳтимолни кўзда тутуб “Қари Наво” куйининг нотасини асаримизга илова қилишни муносиб кўрдик. Навоийнинг мусиқаға хизмати ёлғуз куйлар басталамак билан қолмайдир. Навоий энг буюк мусиқий устодларини, энг истеъдодли мусиқий талабаларини ўз тарбиясига олди. Туркистон маърифатпарварлари ахлоқшунослиги ва нафосатшунослигида том маънодаги миллий қаҳрамонимиз Абдурауф Фитратнинг “Оила ёки оила бошқариш тартиблари” (1914) китоби алоҳида ўрин тутади. Аввало, шуни айтиш керакки, “Оила” ўзгача бир шиддатли услуб билан ёзилган. Унда ҳам танқидий руҳ, ҳам даъват руҳи кучли Фитрат она Туркистонни озод кўришни истайди, бунинг учун ҳар бир туркистонлик оила билим, ахлоқ, аъмол ва эрк ўчоғи бўлмоғи лозим. У ихтиёр эркинлиги муаммосини майл тушунчаси орқали ўртага ташлайди: бахт майли, фаолият майли, алоқа май­ли,бошқаларга меҳр-муҳаббат майли ва ҳ.к. Буларнинг ҳаммасида ҳам инсонни жамият аъзоси сифатида, ҳам ижтимоий мавжудот си­фатида олиб қарайди. Шунингдек, у иззат-нафс, айниқса ирода масаласига алоҳида тўхталиб ўтади. “Ирода ва ихтиёр” сар­лавҳаси остидаги кичик бобда Фитрат фарзандни иродали қилиб тарбиялашга даъват этади, ирода тарбиясининг тўрт банддан ибо­рат қоида-босқичларини таклиф этади. Болани иродали қилиб тар­биялашда ота-онанинг зўри эмас, балки болага бериладиган муа­йян эркинлик муҳим эканини таъкидлайди. “Ота-оналарнинг ҳақ-ҳуқуқлари” бобида ҳам балоғатга етган фарзанднинг эркинлик даражаси ҳақида фикр юритилади.
9-10 - Машғулот. Нафосатли англаш, нафосатли фаолият. Эстетиканинг асосий тушунчалари (4 соат)
Режа:
1. Нафосатли англаш ва унинг асосий унсурлари.
2. Нафосатли фаолият.Меҳнат ва санъат.
3. Дизайн.
4. Эстетик категориялари ҳақида умумий тушунча.
5. Гўзаллик ва хунуклик.
6. Улуғворлик ва тубанлик.
7. Фожиавийлик ва кулгилилик.


ТАЯНЧ ИБОРАЛАР:
Нафосатшуносликнинг қадриятшунослик табиати, эстетик англаш, эстетик онг, эстетик эҳтиёж, эстетик муносабат, эстетик туйғу, эстетик дид, эстетик баҳо, эстетик қарашлар ва эстетик назариялар, эстетик фаолият, меҳнат ва санъат, меҳнат гўзаллиги, дизайн, табиат нафосатшунослиги, гўзаллик, улуғворлик, табиатдаги улуғворлик, фожиавийлик, фо­жиавий зиддият, фожиавий қаҳрамон,кулгилилик,кулгили ҳолат,ҳа­зил-ҳажв,кулги (комедия);








Download 0.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling