Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бухоро озиқ-овқат ва енгил саноат технологияси институти


Download 0.87 Mb.
bet65/85
Sana18.02.2023
Hajmi0.87 Mb.
#1213838
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   85
Bog'liq
МУСТАКИЛ ТАЪЛ

ЭСТЕТИК ЭҲТИЁЖ - мураккаб, кўп қиррали ҳодиса. Эстетик фаолият асосини инсоннинг муайян талаб ва эҳтиёжлари ташкил этади. Инсон фаолиятининг хусусияти ана шу талаб ва эҳтиёж та­биати билан белгиланади. Руҳшунос олимлар эстетик эҳтиёжларни инсон талаб-эҳтиёжларининг энг олийси сифатида таърифлаб бер­ганлар. Чунки, эстетик эҳтиёжларда барча моддий ва маънавий эҳтиёжлар жамлангандир. Гарчанд бу дунёда мавжудотларнинг энг ақллиси инсон экан, гўзалликни чуқур англаш ҳам инсонга хосдир. Шу боис инсон ҳамиша гўзалликка ташна бўлиб яшайди. Эстетик эҳтиёж моҳияти ана шулар билан изоҳланади.
Эстетик эҳтиёжда бошқа маънавий эҳтиёжларга қараганда кўпроқ ва кучлироқ яратиш эҳтиёжи ёрқин намоён бўлади. Ривож­ланган эстетик эҳтиёж ҳеч вақт тайёр эстетик қадриятларни фақат истеъмол қилиш билан чекланиб қолмай, янгиларини яратиш, ижод қилишга рағбатни вужудга келтиради.
Эстетик эҳтиёж - эзгуликка, гўзалликка интилишдир. Бу эҳтиёж меҳнат, санъат, ахлоқий муносабатлардаги гўзалликни тақозо этади. Инсоннинг жамики фаолият қирралари борлиққа эстетик муносабати орқали намоён бўлади.
ЭСТЕТИК МУНОСАБАТ - фалсафий тушунча маъносида ўзаро ҳаракат демакдир. Лекин ижтимоий ҳаёт жабҳасида амал қиладиган ҳар қандай ўзаро ҳаракат инсоний муносабатни англатавермайди. Инсоний муносабат - бу субъект ва объект ўртасидаги ўзаро ҳаракат бўлиб, у йўналганлик табиатига эга бўлади. Муносабат фақат инсонга хосдир ва у фақат жамият бағрида амал қилади. Шу маънода воқеликка эстетик муносабатда бўлиш субъект билан объ­ект ўртасидаги ўзаро ҳаракатнинг махсус туридир. Эстетик му­носабат хусусиятларини очиш, идрок қилиш бу унинг объекти, субъекти ва ўзаро ҳаракатлари табиатини очиш, идрок қилиш де­макдир.
Борлиққа - воқеа-ҳодисаларга эстетик муносабатда бўлиш та­рихий ҳодиса бўлиб, унинг вужудга келишида одамларнинг мод­дий-амалий фаолиятлари муҳим аҳамият касб этган. Энг аввал воқеликка фойдали-амалий, кейин эса эстетик муносабат шакллан­ган. Эстетик муносабат ижтимоий муносабатлар таркибидан ўрин олиб, у фақат инсонга хосдир. Унинг жамият ҳаётида амал қили­ши, моҳият-мазмуни, инсоний муносабатлари тизимидаги ўрни иж­тимоий тараққиёт эришган даража билан чамбарчас боғлиқдир. Эстетик муносабат эстетик объект ва эстетик субъект мавжуд бўлишини тақозо этади.
Эстетик муносабат - субъект билан объект ўртасидаги ўзига хос алоқалар тури билан тавсифланади. Гўзалликни идрок этиш жараёнида содир бўладиган ўзаро эстетик муносабат заминидир.
Эстетик муносабатда ҳис-ҳаяжонлар махсус ўрин эгаллайди. Ҳис-ҳаяжон эстетик муносабатнинг барча поғоналарида амал қилиб, лаззатланиш, ҳаяжон ҳолати билан якунланади.

Download 0.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling