ЭСТЕТИК ҚАРАШЛАР ВА ЭСТЕТИК НАЗАРИЯ
Эстетик онгнинг таркибий қисмидир, улар эстетик онгнинг ғоявий соҳасини ташкил этади ва улар табиат, ҳаёт, санъат моҳияти ҳақидаги фикр-мулоҳазалар ва ғоялар тизимини англатади.
Эстетик қарашлар, эстетик ҳис-туйғулар ва дидлардан кейинги ўринда туриб, улар воқеликнинг эстетик томонларини ҳис-туйғу ёрдамида идрок этиш, уларни тушунчали англашдан олдин содир бўлади. Эстетик қарашлар ва назариялар у ёки бу эстетик ҳодисаларга тааллуқли ғоялар ва тушунчалар, таълимотлар кўринишида намоён бўлади. Эстетик назария - бу эстетик объектни бутунлайича қамраб оладиган тамойиллар, қарашлар, тушунчалар, қоидалар, ақидалар, билимлар тизимидир. Эстетик назария мантиққа, тамойил-тизимларга, далил-исботларга, фалсафий услубиётга асосланади.
ЭСТЕТИК ФАОЛИЯТ
Инсон фаолиятининг барча турлари ижтимоий ҳаёт жабҳаларида намоён бўлади. Эстетик фаолият инсон моддий ёки маънавий фаолиятининг ўзаги, мағзи бўлиб, унинг барча шакллари инсон куч-қудрати моҳиятининг эркин ифодаси бўлиб боргани сари эстетик мазмун касб этаверади. Шундай қилиб, эстетик фаолият инсон фаолияти бошқа шаклларининг “инсонийлик” мезонига айланади.
Эстетик фаолият нисбатан бадииий фаолиятда, яъни санъатда энг “тоза” ҳолда кўринади. Шу боис санъат эстетик фаолиятнинг ихтисослашган кўринишидир. Инсон фаолиятининг асл хусусиятларини англаш учун санъатга мурожаат қилиш мақсадга мувофиқ келади. Чунки, санъат ўз табиатига кўра ижодий мақсадга қаратилган, “нафосат қонунларига риоя қилинган” бўлиб, унда инсон фаолиятининг энг муҳим белгилари яққол кўринади.
МЕҲНАТ ВА САНЪАТ
Инсоннинг жисмоний ва маънавий куч-қудратининг моҳиятини кўпроқ ифодаласа, унинг эстетик аҳамияти ҳам шунчалик кўпроқ ортиб боради. Зўравонлик, куч, мажбурлаш асосида меҳнат Нафосатдан бегоналаштиради. Бундан бошқа хулоса ҳам келиб чиқади: меҳнат эстетикаси даражасини ошириш кўп жиҳатдан меҳнат ижодийлигини таъминлашга, ижтимоий адолатсизликнинг ҳамма кўринишларини бадиий ижод воситасида бартараф этишга, бинобарин, ишлаб чиқаришни техникавий қайта жиҳозлаш ва янги технологияларни жорий этишга хизмат қилади.
Эстетик фаолият моддий ишлаб чиқаришнинг барча соҳаларини - меҳнат шароитларини ҳам, меҳнат самараларини ҳам қамраб олади. Ижтимоий шарт-шароитлар меҳнатнинг эстетик жиҳатлари ривожланишига хизмат қилади. Ноқулай ижтимоий шароитлар меҳнатнинг эстетик ижодий табиатини мавҳ этади.
Do'stlaringiz bilan baham: |